| 1 |
Саноқ комиссияси миқдор таркиби 3 кишидан, аъзолари эса Музаффар Мухамадикулович Хасанов, Талъат Норқулович Эшонқулов ва Шерзод Кадирович Махмудовлардан иборат этиб тасдиқлансин. |
| 2 |
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламенти тасдиқлансин ва унга мувофиқ: Кун тартибидаги “Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш” масаласи учун – 10 минут; кун тартибидаги қолган барча масалалари бўйича сўзга чиқувчиларнинг ҳар бирига – 5 минутдан; музокарага чиқувчиларнинг ҳар бирига –5 минутдан; овоз бериш натижаларини ҳисоблаб чиқиш ва эълон қилишга – 10 минут; Умумий йиғилиш қарорини ўқиб эшиттириш ва қабул қилишга – 10 минутдан иборат регламент белгилансин. |
| 3 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида” 2016 йил 17 ноябрда қабул қилган ПФ-4857-сонли Фармонига мувофиқ Акциядорлик жамияти “O‘zqishloqxo‘jalikmashlizing” акциядорлик лизинг компанияси номи “O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти деб ўзгартирилсин. |
| 4 |
“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти устави 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин (янги таҳрирда). |
| 5 |
“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти ташкилий тузилмаси 2-иловага, ижроия аппарати тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 6 |
“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақнинг миқдори Кузатув кенгаши раисига – ҳар ойда республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 (ўн) баравари, аъзолари ҳар бирига– ҳар ойда республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 8 (саккиз) баравари ва котибига– ҳар ойда республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 4 (тўрт) баравари миқдорида белгилансин. |
| 7 |
“O‘zagrolizing” акциядорлик жамиятининг “Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида”, “Кузатув кенгаши тўғрисида”, “Бошқарув тўғрисида”, “Тафтиш комиссияси тўғрисида”, “Қимматли қоғозлар тўғрисида”, “Дивиденд тўлаш тартиби тўғрисида”, “Саноқ комиссияси тўғрисида” ва “Меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”, “Ахборот сиёсати тўғрисида”, “Дивиденд сиёсати тўғрисида”, “Ички назорати тўғрисида” ва “Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомларига мос равишда 4-15 иловаларга мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин. |
| 8 |
Тўлашга қобилиятсиз лизинг олувчилар: Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент “Вилоят МТПлар бирлашмалари” АЖларининг муддати ўтган умидсиз дебиторлик қарзлари ва ушбу қарзлар ҳисобидан ҳосил бўлган 2 515 657 113 сўм 70 тийинлик лизинг даромади суммаси; фермер хўжаликларининг 53 109 900 сўмлик (шундан, “Гулистонлик Фазлиддин баракали ерлари” – 12 082 000 сўмлик, “Раҳматов Зарифжон” – 12 324 000 сўмлик, “Муҳаммад Юсуф орзуси” – 28 703 900 сўмлик) муддати ўтган умидсиз дебиторлик қарзлари; жами 2 568 767 103,7 сўм (икки миллиард беш юз олтмиш саккиз миллион етти юз олтмиш етти минг бир юз уч сўм 70 тийин) муддати ўтган умидсиз дебиторлик қарзлари ҳисобдан чиқарилсин ва зарар суммаси ўрни Жамиятнинг маблағлари (шу жумладан, заҳира фонди) ҳисобидан қоплансин. |
| 9 |
Акциядорлик жамияти “O‘zqishloqxo‘jalikmashlizing” акциядорлик лизинг компанияси номи “O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти деб ўзгартирилганлиги муносабати билан Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан рўйхатга олинган қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисолаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. |
| 10 |
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан рўйхатга олинган қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисолаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан, ушбу киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар матнини тасдиқлаш ваколати Кузатув кенгашига берилсин. |
| 11 |
Жамият Кузатув кенгашининг амалдаги аъзолари ваколатлари муддатидан илгари тугатилсин. |
| 12 |
Жамият Кузатув кенгашига қуйидаги номзодлар аъзо этиб сайлансин: Эргашев Абдимухтор Эргашевич; Тошпўлатов Фарҳод Муродович; Отажонов Нодир Собирович; Юнусов Деҳруз Ҳайдарович; Каримов Фарҳод Фатхуллаевич; Ташев Азиз Тахирович; Уразкулов Икром Абраркул ўғли. |
| 13 |
Жамият Тафтиш комиссиясининг амалдаги аъзолари ваколатлари муддатидан илгари тугатилсин. |
| 14 |
Жамият Тафтиш комиссиясига қуйидаги номзодлар аъзо этиб сайлансин: Эргашев Алишер Рахматуллаевич; Шадманқулов Шерзод Аблақулович; Қурбоналиев Санжар Сабриддинович. |