| 1 |
1. Уч кишидан иборат қуйидаги таркибда саноқ комиссияси тасдиқлансин: 1) А.Жўраев; 2) Х.Корабеков; 3) Қ.Шодиев |
| 2 |
Жамият ижроия органи раҳбарининг 2022 йил якуни бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
| 3 |
Жамиятда 2022 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари 9 745 675,0 минг сўм соф фойда билан якунлаганлиги маълумот учун қабул қилинсин. |
| 4 |
Жамият кузатув кенгашининг 2022 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
| 5 |
“MASLAXAT AUDIT-M” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг Миллий стандартларга мувофиқ берилган аудиторлик текшируви хулосалари тасдиқлансин. |
| 6 |
1. Жамиятнинг ўтган йиллар якуни бўйича жами 9 363 871 335 сўм зарарни 2022 йил якуни билан олинган 9 745 674 796 сўм соф фойда ҳисобидан қоплансин ва қолган 381 803 461 сўми қуйидагича тақсимлансин. - 77 175 сўмини жамият томонидан чиқарилган 1029 дона имтиёзли акцияга дивидент тўлови учун. - 77 175 сўм захира фондини шакиллантиришга. - Захира фондини шакллантиришдан қолган 381 649 111дан; -80,00 фоизини 305 319 288 сўмни жамият акциядорларига дивиденд (дивидент солиғи билан бирга) тариқасида тўлаш учун йўналтириш; - қолган 76 329 823 минг сўми келгуси йил тақсимотида инобатга олиш учун қолдирилишга. 2. Дивидендлар мазкур йиғилиш қарори қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кун ичида тўлансин. - дивидендларни тўлашни бошлаш санаси: 10 июль 2023 йил. - дивидендларни тўлашни тугатиш санаси: 10 сентябрь 2023 йил. 3. Дивидендлар белгиланган тартибда ва юқорида кўрсатилган муддатларда акциядорларнинг банкдаги ҳисоб-рақамларига пул маблағларини ўтказиш йўли орқали амалга оширилсин. |
| 7 |
1. «Уч-тепа пахта тозалаш» АЖ Бош директори Мирзаев Орзумурат Нарбекович билан тузилган меҳнат шартномасининг муддати жамият акциядорларининг 2023 йил якуни бўйича ўтказиладиган навбатдаги умумий йиғилишигача узайтирилсин. 2. Жамият номидан Бош директор Мирзаев Орзумурат Нарбекович билан меҳнат шартномасини (шартномани амал қилиш муддати – 2023 йил якуни бўйича ўтказиладиган жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишигача) имзолаш ваколати Кузатув кенгаши раисига берилсин. 3. Жамият Бош директори О.Мирзаевга: - ўз вазифаларини бажариш даврида барча бирламчи ва банк хужжатларига биринчи имзо қўйиш ҳамда жамият Уставида белгиланган ваколат ва мажбуриятлардан қонун доирасида фойдаланиш ҳуқуқи берилсин; - “Ўзпахтасаноат” АЖ тугатиш Лойиҳа офиси хамда “Жиззахпахтасаноат бирлашмаси” АЖ томонидан бажарилиши белгиланган буйруқ ва топшириқларни ўз вақтида амалга ошириш вазифаси юклатилсин. |
| 8 |
1. 2023 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини: -Миллий аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш учун “SAMIMIY-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти танлансин ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори - 7000,0 минг сўм белгилансин; 2. Жамият ижроия органи раҳбарига: -юқорида кўрсатилган аудиторлик ташкилотлари билан белгиланган тартибда шартномалар тузилсин; -қонунчиликда белгиланган муддатларда жамият Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашига аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисобот ва хулосалар киритилсин. |
| 9 |
1. Жамиятнинг 2023 йил учун мўлжалланган Бизнес-режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 10 |
1. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Устави ва ички Кузатув кенгаши Низомларига киритилган ўзгаришлар иловаларга мувофиқ тасдиқлансин. 2. Жамият ижроия органи раҳбарига: - қонунчиликда белгиланган муддат ва тартибда жамиятнинг Уставига киритилган ўзгартиршлар давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин. - жамиятнинг Устави ва Ички Кузатув кенгаши Низомларига киритилган ўзгартиришлар жамият фаолиятига татбиқ этиш бўйича тегишли чораларни кўрсин. |
| 11 |
“Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан кўрсатилган номзодлардан: 1. Думанов Худоёр Болбекович - "Жиззахпахтасаноат бирлашмаси" АЖ Тугатиш комиссияси раиси. 2. Бойқулов Эгамберди Мусурмонқулович-"Ўзпахтасаноат" АЖ бош мутахассис. 3. Норбоев Улугбек Норбекович - Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти худудий бошқарма бўлим бошлиғи. |
| 12 |
1. Жамиятнинг янги штатлар жадвали тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 13 |
1. 2023 йилнинг 1 январ ҳолатига даъво муддати ўтган дебиторлик 1 035 595,7 минг сўмни жамият зарарига олиб борилсин ва бухгалтерия ёзув хужжатларида акс эттирилсин. |
| 14 |
1. 1587 дона оддий акция эгалари талабидан келиб чиқиб, жамият томонидан қайтариб сотиб олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 2. Жамият ижроия органи раҳбарига: - жамият тасарруфига ўтган 1587 дона оддий акциялар бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда акциядорлар умумий йиғилишига таклифлар киритсин. |