| 1 |
Саноқ комиссияси уч кишидан иборат бўлган, Саипов Санжар Саипович (комиссия раиси), Хасанов Фарход Хайдарович, Отабоев Даврон Ялғаш ўғли (комиссия аъзолари) таркибида тузилсин (1-илова) |
| 2 |
Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 3 |
“Ўзагросуғурта” АЖ Бошқаруви раисининг 2022 йил бизнес-режасининг асосий кўрсаткичларининг бажарилиши ва Жамиятни ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳисоботи 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 4 |
“Ўзагросуғурта” АЖ Кузатув кенгашининг 2022 йил якунлари бўйича ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан ҳисоботи 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин |
| 5 |
5.1. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизими ва Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя қилинишининг 2022 йил якунлари бўйича мустақил баҳоланиши натижалари юзасидан ҳисоботи 5-иловага асосан маълумот учун қабул қилинсин. 5.2. Жамият корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларига кўра “ЮҚОРИ” баҳо (924 балл ёки 77 %) берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. |
| 6 |
6.1. Жамият Бошқарувининг Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бош ҳисобчиси Ш. Болтаевнинг кун тартибидаги масала юзасидан берган ахбороти маълумот учун қабул қилинсин 6.2. “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг 2022 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарари ҳисоби бўйича ҳисоботи (6-илова) ва аудиторлик текшируви хулосалари (7-илова) тасдиқлансин. |
| 7 |
7.1. “Ўзагросугурта” АЖнинг 2022 йил якунлари бўйича олинган 14 536 389,5 минг. сўм миқдоридаги соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: - Жамият захира фондига – 726 819,5 минг сўм (5%); - Имтиёзли акциялар эгаларига акциялар номинал қийматининг 25 фоизи миқдорида, яъни ҳар бир дона акцияга 820 сўм дивиденд тўлаш учун соф фойда ҳисобидан 16 400,0 минг сўм йўналтирилсин (0,11%); - Олдинги йиллар бўйича тўпланиб келган қопланмаган зарарни қоплашга – 13 793 170,0 минг сўм (94,89 %) йўналтирилсин. 7.2. Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 54-моддасига мувофиқ оддий акция эгаларига дивиденд тўланмасин. 7.3. Жамият Бошқарувига қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ ишларни назоратга олиш, Жамиятнинг бош ҳисобчисига тегишли бухгалтерия ёзувларини амалга ошириш ҳамда имтиёзли акциялар учун тўланадиган дивидендларни пул кўринишида тўлаш, тўловларни мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 (олтмиш) кундан кеч бўлмаган муддатда юридик шахслар ҳисоб рақамига пул кўчириш орқали, жисмоний шахс бўлган акциядорлар ва уларнинг қонуний вакиллари мурожаатига (аризасига) мувофиқ пластик картасига пул кўчириш йўли билан ёки нақд пул тўлаш орқали амалга ошириш, шунингдек қонунчилик талабларига мувофиқ тўлов билан боғлиқ барча харажатларни (тўлов манбаидан ушланадиган даромад солиғидан ташқари) Жамият ҳисобидан амалга ошириш вазифалари юклатилсин. |
| 8 |
8.1. “Ўзагросуғурта” АЖ нинг 2019 йил якунлари бўйича 334 та акциядорга тегишли бўлган 3089 дона имтиёзи акциялар учун ҳисобланган 2 532 488 (икки миллион беш юз ўттиз икки минг тўрт юз саксон саккиз) сўм (8-илова) миқдоридаги дивиденд Жамият ихтиёрига ўтказилсин. |
| 9 |
9.1. Жамият Бошқаруви раиси Ш.Г. Расулов билан тузилган шартнома икки йил муддатга узайтирилсин. 9.2. Амалдаги бошқарув аъзолари А.Н.Юсупов – Бошқарув раисининг ўринбосари, Б.А.Ахадов – Бошқарув раиснинг ўринбосари, А.А.Жумаев – Трансформация, инновация ва суғурта департаменти директори, Б.А.Содиқов – Юридик департаменти бошлиғи, М.Т.Носиров – Молия департаменти директори билан “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти ижроия органида Бошқарув аъзоси вазифасини бажариш тўғрисидаги шартнома икки йил муддатга узайтирилсин ва белгиланган тартибда расмийлаштирилсин. 9.3. Собиқ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари М.Мирабзалов Бошқарув аъзолари таркибидан чиқарилсин. 9.4. Бошқарув раисининг ўринсбосари Ташпулатов Фарходжон Муҳаммаджонович Бошқарув аъзолигига сайлансин ва у билан 3 йил муддатга шартнома имзолансин. 9.5. Жамият Бошқаруви (Ш.Расулов) шартномаларни имзолаш учун Кузатув кенгаши раиси М.Мирзаевга киритсин. |
| 10 |
10.1. Жамият Бошқаруви Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти Бош ҳисобчиси Ш.Болтаев томонидан кун тартибидаги масала юзасидан берилган ахборот маълумот учун қабул қилинсин. 10.2. Жамият Ижроия органи томонидан мустақил қарор қабул қилишга рухсат берилган, Жамият жорий фаолиятига таалуқли бўлган, аффиланган шахслар билан битим (битимлар) ва йирик битимлар рўйхати қуйидагича тасдиқлансин: - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан тузиладиган барча битимлар; - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги 20 % ва ундан ортиқ улушга эга бўлган 381 та (9-илова) юридик шахслар билан соф активларнинг 15% гача бўлган битимлар; - “Agros Hayot sug‘urta kompaniyasi” АЖ билан “Ўзагросуғурта” АЖнинг соф активларнинг 15% гача бўлган битимлар; - Кузатув кенгаши аъзолари билан Жамият соф активларнинг 15% гача бўлган битимлар; - Бошқарув аъзолари билан Жамият соф активларнинг 15% гача бўлган битимлар. |
| 11 |
«Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низом ҳамда “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Ички аудит хизмати тўғрисидаги Низомларга 10-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. |
| 12 |
“Ўзагросуғурта” АЖ ташкилий тузилмаси янги таҳрирда 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 13 |
13.1. Жамиятнинг келгусида, кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда, эҳтимолий ҳомийлик (хайрия) ва бошқа беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш)га боғлиқ бўлган ҳаражатлар тасдиқлансин. 13.2. Ҳукумат қарорлари, фармонлари, фармойишлари, мажлис баёнлари, топшириқларига асосан ажратиладиган ҳомийлик маблағларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ваколати Жамият Кузатув кенгашига берилсин. 13.3. Жамият эҳтимолий ҳомийлик (хайрия) ва бошқа беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш)да Бошқарув ҳамда ҳудудий филиаллар учун жами 436 000 000,0 (тўрт юз ўттиз олти миллион) сўм чегаравий миқдори доирасида (Ҳукумат топшириқлари бундан мустасно) ажратиладиган ҳомийлик маблағларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ваколати Жамият Бошқарувига берилсин. 13.4. Жамият Бошқаруви ва ҳудудий филиаллар учун жами 436 000 000,0 (тўрт юз ўттиз олти миллион) сўмдан юқори миқдор доирасида ажратиладиган ҳомийлик маблағларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ваколати Жамият Кузатув кенгашига берилсин. |
| 14 |
14.1. Жамият Бошқаруви раиси ўринбосари А.Юсупов томонидан кун тартибидаги масала юзасидан берган ахборот маълумот учун қабул қилинсин. 14.2. Жамият инвестиция портфелидаги “Туронбанк” АТБ нинг номинал қиймати 721 034 600 (етти юз йигирма бир миллион ўттиз тўрт минг олти юз) сўм бўлган, 282 393 дона оддий ҳамда 141 745 дона имтиёзли акцияларини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилиши Жамиятнинг жорий йилдаги давр харажатларида акс эттирилсин. 14.3. Олдинги йиллар давомида Жамият томонидан мазкур акция пакетини харид қилишга сарфланган 5 241 465,61 (беш миллион икки юз қирқ бир минг тўрт юз олтмиш беш сўм 61 тийин) сўм миқдоридаги маблағ Жамиятнинг жорий йилдаги давр харажатларида акс эттирилсин. |