1 |
Саноқ комиссияси уч кишидан иборат қуйидаги таркибда тасдиқлансин: Додокозиев Равшанбек Рустамович - Банкнинг HR департаменти директори ўринбосари, саноқ комиссияси раиси. Мурадов Асқар Облабердиевич - Банкнинг Ахборот технологиялари департаменти Банк техникаси ва дастур таъминотларига хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи, комиссия аъзоси. Рузикулов Гайрат Норбоевич - Банкнинг Ғазначилик департаменти Ликвидлиликни бошқариш бошқармаси Миллий валютадаги кредит линиялари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси, комиссия аъзоси, саноқ комиссияси котиби. |
2 |
Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламенти тасдиқлансин (1-илова). |
3 |
Банк Кузатув кенгашининг 2022 йил фаолияти якунлари бўйича ҳисоботи тасдиқлансин (2-илова). |
3.1 |
Банк Кузатув кенгаши зиммасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, омонатчилар, кредиторлар ҳамда акциядорлар манфаатларини ҳимоялаш мақсадида банкнинг активлари, мажбуриятлари ва 2023 йил Бизнес-режаси ижросини таҳлил қилган ҳолда банк Бошқаруви фаолиятини мунтазам кузатиб бориш, ҳар чоракда банк Бошқаруви ҳамда Ички аудит хизмати фаолияти якунлари тўғрисидаги ҳисоботларини тинглаб, тегишли қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ижроси юзасидан доимий назорат ўрнатиш вазифалари топширилсин. |
4 |
Банк Бошқарувининг 2022 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда асосий прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича ҳисоботи тасдиқлансин (3-илова). |
4.1 |
Банк Бошқарувига: - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларда банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПФ-5992-сонли фармонига асосан кичик ва ўрта бизнесни, қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан кредит орқали қўллаб-қувватлаш; - банкнинг корпоратив трансформацияси ҳамда 2023 йилда устувор йўналишларга кредитлар ажратиш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш; - банкнинг 2021-2024 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегияси ижросини ташкил қилиш, банк трансформация жараёнларига юқори рейтингга эга хорижий консалтинг компанияларини жалб қилиш; - ҳудудларда, шу жумладан олис туманларда жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш ва кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтириш; - банкда чакана хизматлар кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш, интерактив хизматлар, пластик карталар ва терминаллар орқали амалиётларни кенгайтириш ва такомиллаштириш, янги хизмат турларини жорий қилиш ва кўламини кенгайтириш борасидаги ишларни давом эттириш; - банк вакиллик ҳисобварағи ликвидлилигини таъминлаш, узоқ муддатли ва барқарор ресурс базасини шакллантириш мақсадида банк депозитлари структурасини муддатлари бўйича мақбуллаштириш, мажбуриятларни муддати ва манбалари жиҳатидан диверсификациялаш бўйича ишларни давом эттириш; - аҳоли омонатлар бўйича аҳолининг талаб ва таклифларини ўрганиб бориш, узоқ муддатли янги омонат турларини жорий қилиш ва рекламаларни банкнинг интернетдаги веб-сайти, ижтимоий тармоқлар ва юқори рейтингли оммавий ахборот воситаларига жойлаштириш чоралари кўриш; - банкнинг бизнес-режаси ижросини ташкил қилиш, банк филиаллари молиявий ҳолатини яхшилаш мақсадида банк филиалларини молиявий соғломлаштириш юзасидан аниқ чораларни кўриш орқали банк даромадлилиги ва фойдалилигини ошириш; - банк активлари, жумладан кредит портфели таркибида мавжуд муаммоли қарздорликларни жорий йилнинг якунига қадар сўндирилишини таъминлаш; - ундириш имкони бўлмаган ва “умидсиз” таснифланган кредитларни белгиланган тартибда баланснинг кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағига ўтказиш ва сўндирилиши юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш; - банк фойдасига чиқарилган ва суд ижросига қаратилган барча активлар, шу жумладан кредитларни ундириш бўйича мажбурий ижро бюроси бўлинмалари билан ҳамкорликни кучайтириш юзасидан тегишли ишлар олиб бориш; - Ҳукумат дастурлари доирасида аграр комплексни молиявий қўллаб-қувватлаш, саноатда ишлаб чиқаришни кўпайтириш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, фермер хўжаликлари ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш юзасидан тадбирлар амалга ошириш вазифалари топширилсин. |
5 |
Банкнинг 2022 молиявий йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботи тасдиқлансин. |
6 |
Банкнинг жами 570 342,7 млн.сўм тақсимланмаган фойдаси ( 2022 йил якуни бўйича 433 894,2 млн. сўм соф фойда ва 2021 йил якуни бўйича 128 548,1 млн. сўм тақсимланмаган фойда ҳамда Асосий воситаларни қайта баҳолашдаги ижобий фарқнинг тақсимланмаган фойдага ўтказилган қисми 7 900,4 млн.сўм) “Умумий захира” жамғармасига ўтказилсин. |
6.1 |
Банкнинг оддий акцияларига 2022 йил якуни бўйича дивиденд тўланмасин. |
7 |
2022 йил якуни бўйича банкнинг бир дона имтиёзли акциясига солиқларни инобатга олмаган ҳолда 292,0 сўм ёки номинал қийматига нисбатан 25 (йигирма беш) фоиз, жами 146,0 млн. сўм миқдорида йиллик дивидендлар “Умумий захира” жамғармаси ҳисобидан пул маблағлари шаклида ўрнатилган тартибда тўлаб берилсин. |
7.1 |
Дивидендлар 60 кун муддат ичида тўлаб берилсин. |
7.2 |
Дивидендлар тўлашни бошлаш санаси 2023 йил 24 июлдан бўлиб, тугатиш санаси 2023 йил 26 август этиб белгилансин. |
8 |
Банкнинг Ташкилий тузилмаси тасдиқлансин. (4-илова). |
9 |
Банк балансидан ташқари моддаларда юритилаётган муаммоли активлар ҳисобдан чиқарилсин. (5-6 иловалар). |
10 |
Банк Уставига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин. (7-илова). |
10.1 |
Банк Уставига киритилган ўзгартиришлар ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкдан рўйхатдан ўтказиш вазифаси Банк Бошқарувига юклатилсин. |
11 |
Банкнинг ички меъёрий ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин. (8-15 иловалар). |
12 |
Банкнинг 2022 йил якунлари бўйича Корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари тасдиқлансин. |
13 |
Кузатув кенгаши ва унинг қўмиталарининг, кузатув кенгаши раиси ва аъзоларининг 2022 йил фаолиятини баҳолаш тўғрисидаги Кузатув кенгаши ҳисоботи маъқуллансин. |
14 |
2022 йил якуни бўйича Кузатув кенгаши аъзолари иловага мувофиқ қўшимча мукофотлансин. (16-илова). |
15 |
Банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш масаласи кўриб чиқилмасдан қолдирилсин. |
15.1 |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар Агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан кўрсатма берилгунга қадар амалдаги Кузатув кенгаши аъзолари ўрнатилан тартибда фаолияти давом эттирилсин. |
16 |
Аффилланган шахслар билан келгусида банк томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимлар маъқуллансин. (17-илова). |
17 |
Мазкур йиғилиш қарорларининг ижросини таъминлаш банк Бошқарувига топширилсин. |
18 |
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вазифаси банк Кузатув кенгашига юклатилсин. |