1 |
Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилиши саноқ комиссиясининг шахсий таркиби қуйидаги таркибда тасдиқлансин: – Тангнибердиев Нуриддин Ибрагимович – «Туронбанк» АТБ Банк хавфсизлиги департаменти директори; – Қутбиддинов Исомиддин Зохриддин ўғли – «Туронбанк» АТБ Молия бозоридаги операциялар департаменти директори; – Вахабов Элдор Бахтиёр ўғли — «Туронбанк» АТБ Чакана бизнес департаменти директори. |
2 |
Банк акциядорларининг навбатдаги, йиллик ҳисобот умумий йиғилишининг регламенти тасдиқлансин. (Илова -2) |
3 |
Банкнинг 2022 молиявий йилдаги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботи ҳамда 2023 йилда банк фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида банк Бошқарувининг ҳисоботи тасдиқлансин. (Илова -3) |
4 |
Банкнинг 2022 йилдаги фаолияти якунлари бўйича ташқи аудит хулосаси маълумот учун қабул қилинсин. (Илова -4) |
5 |
Банк Кенгашининг 2022 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи ҳамда банкнинг ривожланиш стратегиясига эришиши бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. (Илова -5) |
6 |
Банкнинг 2022 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлар ҳисоби тасдиқлансин. (Илова -6) |
7 |
Банкнинг 2022 йил якунлари бўйича олинган 52 867 484 172.40 сўм соф фойдасини тақсимланмаган фойдада қолдирилсин; Банкнинг ўтган йилларнинг 73 661 346 857,87 сўмлик тақсимланмаган (жамғарилган) фойдаси қуйидаги тартибда тақсимлансин: - Номинал қиймати 1 700 сўм бўлган бир дона имтиёзли акция учун 340 сўм ёки номинал қийматига нисбатан 20 фоиз миқдорида дивиденд тўлаш учун — 1 688 950 000,00 сўм; - Номинал қиймати 1 700 сўм бўлган бир дона оддий акция учун 28,6087221033 сўм ёки номинал қийматига нисбатан 1,6828660061 фоиз миқдорида дивиденд тўлаш учун – 24 834 014 528,40 сўм; - Дивиденд тўлаш муддатининг бошланиш санаси 2023 йил 7 июль этиб белгилансин ва 2023 йил 28 августгача амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ тўлаб берилсин. Бунда, Ҳукумат ҳужжатлари асосида 2021-2023 йиллар давомида ажратилган 25 333 969 615,0 сўмлик ҳомийлик маблағларини давлат улуши бўйича ҳисобландиган дивидендлар ҳисобидан, яъни, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 786 466 842 дона оддий акцияларига ҳисобланган 22 499 811 326,24 сўм ҳамда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳатлар агентлигининг 73 095 408 дона оддий акцияларига ҳисобланган 1 986 607 903,77 сўм ва 2 623 995 дона имтиёзли акцияларига ҳисобланган 847 550 385.00 сўм жами давлат улуши бўйича тўланадиган 25 333 969 615 сўм маблағлари 19900 – ҳисоб рақамга олинган ҳомийлик маблағларини қоплашга йўналтирилсин; Банкнинг ўтган йилларнинг тақсимланмаган (жамғарилган) фойдасидан қолган 47 138 382 329,47 сўмини тақсимланмаган фойдада қолдирилсин. |
8 |
«Туронбанк» акциядорлик тижорат банкида Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш мақсадида «Audit Fair servises» МЧЖ томонидан «Туронбанк» АТБда 2022 йил якуни билан Корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари тасдиқлансин. (Илова -7) |
9 |
Банкнинг 2023- 2025 йиллар учун ҳар йили акциядорлар умумий йиғилиши томонидан шартнома шартларига асосан тўлов суммасини қайта белгилаш шарти билан 3 йил муддатга ташқи аудитори этиб, Давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида электрон савдолари натижасида энг мақбул ва арзон таклиф берган ташқи аудиторлик ташкилоти «Ernst Young» тасдиқлансин ва унга 2023 йил учун тўланадиган ҳизмат ҳаққининг энг кўп миқдори ҚҚС билан 2 262 400 000,0 сўм деб белгилансин. |
10 |
«Туронбанк» акциядорлик тижорат банкнинг янги тахрирдаги Устави тасдиқлансин. (Илова -8) |
11 |
Янги таҳрирдаги «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Акциядорлари умумий йиғилиши тўғрисидаги Низом» тасдиқлансин. (Илова -9) |
12 |
Янги таҳрирдаги «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кенгаши тўғрисидаги Низом» тасдиқлансин. (Илова -10) |
13 |
Янги таҳрирдаги «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Бошқаруви тўғрисидаги Низом» тасдиқлансин. (Илова -11) |
14 |
Янги таҳрирдаги «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгаши ва унинг қўмиталари, Кузатув кенгаши Раиси ва аъзолари фаолиятини баҳолаш қоидалари» тасдиқлансин. (Илова -12) |
15 |
Банк Кенгаши томонидан «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг Корпоратив бошқарув Сиёсати» тасдиқланганлиги муносабати билан «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг Корпоратив бошқарув Кодекси» бекор қилинсин. |
16 |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан ишлаб чиқилган «Туронбанк» АТБ бошқарув фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари (КPI) тасдиқлансин. (Илова -13) |
17 |
«Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг янги ташкилий тузилмаси тасдиқлансин. (Илова -14) |
18 |
«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан банкнинг аффилланган шахслари билан келгусида банкнинг кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимлар ҳамда йирик битимлар рўйҳати тасдиқлансин ҳамда уларни амалга оширилиши маъқуллансин. (Илова -15) |
19 |
Банк балансидан ташқари ҳисобрақамига олинган ундирилмаган жами 423 689 853 сўмлик фоиз қарздорликлар ҳисобдан чиқарилсин. |
20 |
«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Бошқарув Раиси Мирзаев Чори Садибақосович ўртасида уни ишга ёллаш тўғрисида тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини бир йил муддатга узайтиришга рухсат берилсин. |