| 1 |
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорларининг умумий йиғилиши регламенти қуйидагича тасдиқлансин: - асосий масалалар бўйича маърузачиларнинг чиқишларига – 10 дақиқагача; - қўшимча чиқишлар, эътироз ва музокаралар учун – 5 дақиқагача; - овоз бериш якунларини ҳисоблаш учун танаффус – 20 дақиқа. |
| 2 |
Банкнинг ҳисобот йилидаги фаолияти бўйича банк Кузатув кенгашининг ҳисоботи 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин |
| 3 |
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг 2022 йилдаги фаолияти натижалари, шу жумладан, бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши бўйича банк Бошқарувининг ҳисоботи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин |
| 4 |
Банк Бош бухгалтери - Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бошлиғи Х.Махмудовнинг 2022 йил 31 декабрь ҳолатига банкнинг бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг 2022 йил 31 декабрь ҳолатига амалдаги қонунчилик талаблари ва қоидаларига асосан тузилган бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тузилган йиллик молиявий ҳисоботлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин |
| 5 |
Банкнинг 2022 йил якунлари бўйича миллий стандартлар асосида олган соф фойдаси 437 470 544 256,23 (Тўрт юз ўттиз этти миллиард тўрт юз етмиш миллион беш юз қирқ тўрт минг икки юз эллик олти сўм 23 тийин) сўмни ташкил қилган. Банк томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ 605 861 474,36 (Олти юз беш миллион саккиз юз олтмиш бир минг тўрт юз этмиш тўрт сўм 36 тийин) сўм миқдорида солиққа доир тегишли тузатиш ва корректировкалар амалга оширилгандан сўнг, 2022 йил фаолияти якуни бўйича олинган соф фойда миқдори жами 436 864 682 781,87 (Тўрт юз ўттиз олти миллиард саккиз юз олтмиш тўрт миллион олти юз саксон икки минг етти юз саксон бир сўм 87 тийин) сўм қуйидагича тақсимлансин: - фойданинг 436 864 682 781,87 (Тўрт юз ўттиз олти миллиард саккиз юз олтмиш тўрт миллион олти юз саксон икки минг етти юз саксон бир сўм 87 тийин) сўм ёки 100 фоизи банк капитали монандлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва банк Уставига асосан умумий захира капитали таркибидаги “Захира жамғармаси”га йўналтирилсин ҳамда ушбу Захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 268 312 500,0 (Икки юз олтмиш саккиз миллион уч юз ўн икки минг беш юз сўм) сўм банкнинг имтиёзли акциялари эгаларига дивидендлар тўлаш учун ажратилсин. |
| 6 |
Банкнинг 2021 йил якунлари бўйича тақсимланмаган фойда ҳисоб рақамида қолган 212 788 001 901,54 (Икки юз ўн икки миллиард етти юз саксон саккиз миллион бир минг тўққиз юз бир сўм 54 тийин) сўм миқдоридаги маблағ ёки 100 фоизи банк капитали монандлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ва банк Уставига асосан умумий захира капитали таркибидаги Захира жамғармасига йўналтирилсин. |
| 7 |
Банкда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин |
| 8 |
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунлари талаблари мувофиқ банкнинг молиявий ҳисобот халқаро стандартлари (ИФРС) асосида тайёрланган “2023 йил 31 декабрда якунланган йиллик консолидациялашган молиявий ҳисоботи” ва “2023 йил 30 июнда якунланган олти ой учун оралиқ ихчам консолидациялашган молиявий ҳисоботи”ни ташқи аудитдан ўтказишга солиқларни ҳисобга олган ҳолда жами 4 088 000 000,0 (Тўрт миллиард саксон саккиз миллион) сўмгача маблағ бюджет сифатида ажратилиб, қонунчилик талаблари асосида эълон қилинган танлаш ғолиби 2023 йил учун банкнинг аудитори этиб тасдиқлансин. |
| 9 |
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин |
| 10 |
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Кузатув кенгаши тўғрисида Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 6-иловага; - АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви тўғрисида Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 7-иловага мувофиқ ўрнатилган тартибда тасдиқлансин. |
| 11 |
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Кузатув кенгаши аъзолари таркиби тасдиқлансин. Банк Кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги таркибда тасдиқлансин: 1) Кучкаров Джамшид Анварович - Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари; 2) Абруев Жамшид Исмаилович - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари; 3) Турмухамедов Алишер Улугбекович – “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ, Юридик бошқарма бошлиғи; 4) Туляганов Фаррух Абдурасулович - Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, бўлим бошлиғи; 5) Охунжонов Умиджон Махамадумарович - Мустақил аъзо; 6) Ходжаев Саидкамол Саидкаримович - Мустақил аъзо; 7) R. Engin AKÇAKOCA – Мустақил аъзо (Туркия давлати); 8) Bruno Balvanera - Мустақил аъзо (Мексика давлати); 9) Mantas Sukevicius - Мустақил аъзо (Литва давлати). |
| 12 |
Банкнинг “Кўзда тутилмаган ҳолатлар” ҳисобварағига ўтказилган умумий суммаси 186,9 млн. сўм миқдоридаги даромад келтирмаётган, умидсиз инвестициялар 8-иловага мувофиқ ҳисобдан чиқарилсин |
| 13 |
Қарор қабул қилинган |
|
|