| 1 |
Саноқ комиссияси миқдор таркиби 3 кишидан, аъзолари эса Қурбонбоев Дилшод Мақсудбекович, Мирсаидова Манзура Муроджон қизи ҳамда Абдукаримов Абдулла Абдумавлоновичлардан иборат этиб тасдиқлансин. |
| 2 |
Акциядорлар умумий йиғилиши Регламенти тасдиқлансин ва унга мувофиқ: Кун тартибидаги масалалари бўйича сўзга чиқувчилар учун - ҳар бирига 5 дақиқадан; музокарага чиқувчилар учун - ҳар бирига 5 дақиқадан; овоз бериш натижаларини ҳисоблаб чиқиш ва эълон қилишга - 10 дақиқа; Умумий йиғилиш қарорини ўқиб эшиттириш ва қабул қилишга - 10 дақиқа регламент белгилансин. |
| 3 |
Жамиятнинг 2022 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги Бошқарув раисининг ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 4 |
Жамият Кузатув кенгашининг 2022 йилдаги фаолияти бўйича Кузатув кенгаши раисининг ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 5 |
Жамиятнинг 2022 йил фаолияти натижалари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосаси тасдиқлансин. |
| 6 |
Жамиятнинг 2022 йил учун йиллик ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 7 |
“O’zagrolizing” АЖнинг 2021 йил якуни бўйича (“Ўзмашлизинг” МЧЖ ва филиаллари билан биргаликда) олинган 21 144 770 400,0 сўм соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: • Захира фондига – 1 057 238 520,0 сўм; • Овоз берувчи оддий акцияларга дивиденд учун – 10 545 829 671,0 сўм; • Имтиёзли акцияларга дивиденд учун – 12 675 000,0 сўм; • Активлар учун эҳтимолий йўқотишларга қарши заҳира шакллантиришга – 9 529 027 209,0 сўм. Дивидендларни тўлаш шакли пул ўтказиш ва накд пул билан тўлаш йўли билан амалга оширилсин; Жамиятнинг оддий акциялари бўйича ҳар бир донаси учун 253 сўм 50 тийиндан (номинал қийматнинг 10,0%); Жамият уставининг 48-бандига асосан, жамиятнинг имтиёзли акциялари бўйича ҳар бир донаси учун 633 сўм 75 тийиндан (номинал қийматнинг 25%) миқдорида дивиденд тўлови амалга оширилсин. Шунингдек, амалдаги қонун талабларига кўра дивидендларни тўлаш чоғида биринчи навбатда имтиёзли акциялар бўйича, сўнгра оддий акциялар бўйича дивидендлар тўлаш. Бундан ташқари, жамият томонидан оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга ошириш. Дивиденд тўлаш бошланадиган сана 2023 йилнинг 27 июлдан ва тугаш санаси 2023 йилнинг 25 август қилиб белгилансин. |
| 8 |
Жамият акциядорлари томонидан 2019 йил якунлари бўйича эгаси ёки эгасининг қонуний вориси ёхуд меросхўри томонидан 3 (уч) йил ичида талаб қилиб олинмаган 356 та акциядорнинг 24 350 983,19 сўм дивидендлар жамият ихтиёрида қолдирилсин ва 2019 йил якунлари бўйича 356 та акциядорнинг 24 350 983,19 сўм миқдоридаги дивидендлар талаб қилиб олинмагани маълумот учун қабул қилинсин. |
| 9 |
Жамият кузатув кенгаши аъзолигига қуйидагилар 3 йил муддатга сайлансин: 1. Абдурахимов Нодиржон Абдуқундузович; 2. Бобобеков Зохиджон Анарбаевич; 3. Эргашев Алишер Рахматуллаевич; 4. Суюнов Дилмурод Холмурадович; 5. Рўзиев Шухрат Негпулатович; 6. Валижонов Акмалжон Рахимович; 7.Хасанов Махаммад Карим Муратович. |
| 10 |
Жамиятнинг амалдаги Бошқарув раиси Отажонов Нодир Собирович 3 йил муддатга сайлансин. |
| 11 |
Жамиятда “INVESTMENT MANAGEMENT GROUP” МЧЖ томонидан ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари 757 балл ва ушбу кўрсаткич “юқори” деб эътироф этилгани маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин. |
| 12 |
Жамиятнинг 2023 йил молиявий-ҳўжалик фаолиятининг якунларини мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун “HLB TASHKENT” МЧЖ ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақ миқдорини 356,0 млн. (ҚҚСсиз) сўм этиб белгилансин. Келгусида “HLB TASHKENT” МЧЖ 2023 йил молиявий-ҳўжалик фаолиятининг якунларини мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун шартнома тузиш ва аудиторлик текширувини ўтказиш имконияти йўқолган тақдирда захирадаги “GRANT THORNTON” МЧЖ билан шартнома тузишга рухсат берилсин. |
| 13 |
Жамият томонидан мазкур жамиятнинг аффилланган шахслари ва йирик битимлар бўйича келгусида тузиладиган битимлар тўғрисида маълумотлар тўлиқ тақдим этилгандан сўнг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқилсин. |
| 14 |
“O‘zagrolizing” акциядорлик жамиятининг жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда жойлаштиришга ҳақли бўлган эълон қилинган (қўшимча) акцияларининг энг кўп миқдорини 275 000 000 дона, эгасининг номи ёзилган, оддий, ҳужжатсиз шаклдаги, номинал қиймати 2535 сўм бўлган, умумий қиймати 697 125 000 000 (олти юз тўқсон етти миллиард бир юз йигирма беш миллион) сўмлик акциялар этиб белгилансин. |
| 15 |
“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти Устави янги таҳрирда иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 16 |
“O‘zagrolizing” акциядорлик жамиятининг Кузатув Кенгаши тўғрисида”ги Низоми янги таҳрирда тасдиқлансин. |
| 17 |
“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти ижроия органи - Бошқарув тўғрисида”ги Низоми янги таҳрирда тасдиқлансин. |