| 1 |
1.1. «Ravnaq-bank» АЖнинг номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган, 100 000 000 (юз миллион) дона эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз шаклдаги, умумий суммаси 100 000 000 000 (юз миллиард) сўм бўлган қўшимча акцияларининг ўн бешинчи эмиссияси чиқарилсин. 1.2. Чиқариш шартлари ва жойлаштириш усуллари қуйидагича тасдиқлансин: Ушбу чиқарилишдаги эгасининг номи ёзилган акциялар тури ва шакли – оддий ва хужжатсиз акциялар Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг номинал қиймати – 1 000 (бир минг) сум. Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг сони - 100 000 000 (юз миллион) дона. Ушбу чиқарилишнинг умумий ҳажми – 100 000 000 000 (юз миллиард) сўм. Ушбу чиқарилишдаги акциялар эгаларининг ҳуқуқлари – банк акциядорларининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат: – банкнинг акциядорлари реестрига киритилиш; – депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш; – банк фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш; – банк тугатилган тақдирда ўзига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш; – банк томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва уларнинг нархлари тўғрисида маълумотлар олиш; – банкни бошқаришда иштирок этиш, шу жумладан Акциядорлар умумий йиғилишида ўзи ёки вакиллари орқали иштирок этиш ва овоз бериш, банкнинг сайланадиган лавозимларига сайлаш ва сайланиш; – банк уставига мувофиқ банкнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва тўғри ахборот олиш, банк сири ҳисобланган маълумотлар бундан мустасно; – олган дивидендини эркин тасарруф этиш; – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банкдан унга тегишли бўлган акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисмини сотиб олишини талаб қилиш; – қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш юзасидан ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; – ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш; – ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш; – банк акцияларини сотиб олишда зарар кўриш, шу жумладан бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш ҳуқуқига эга. Акциядор (акциядорлар) йирик битимни ёки аффилланган шахс билан тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризасини судда кўриб чиқиш чоғида Банкдан ва гувоҳлардан суд томонидан кўриб чиқилаётган ишга тааллуқли бўлиши мумкин бўлган барча ҳужжатларни олишга ҳақли, бундан давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ҳужжатлар мустасно. Акциядорлар қонун ҳужжатларида ва банк Уставида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўладилар. Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олинишига нисбатан банк уставидаги ва/ёки чиқарилиш тўғрисидаги қарордаги ҳар қандай чеклашлар - Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олинишига нисбатан банк уставида чекловлар мавжуд эмас. Амалдаги қонунчилик талабларига кўра банк акцияларини сотиб олишга доир қуйидаги чекловлар мавжуд: - устав фондининг (устав капиталининг) эллик фоиздан ортиғи давлатга тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин эмас. - жисмоний ва юридик шахслар ёки биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар, шу жумладан норезидентлар бир ёки бир неча битим натижасида банкнинг устав капиталидаги: беш ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан йигирма фоизни; йигирма ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан эллик фоизни; эллик ва ундан кўпроқ фоизни ташкил этадиган улушни бевосита ёки билвосита олишдан олдин Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиши шарт. - норезидент бўлган жисмоний шахсларнинг ва халқаро молия институтлари, чет эл банклари ва бошқа кредит ташкилотлари бўлмаган юридик шахсларнинг жами улуши банк устав капиталининг эллик фоизидан ошмаслиги керак. - имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) охирги бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор қилиш ҳамда молиявий операцияларни ўтказиш чоғида ахборот тақдим этиш назарда тутилмайдиган давлатда ёки ҳудудда рўйхатга олинган юридик шахслар ва шундай давлатда ёки ҳудудда яшайдиган жисмоний шахслар банкнинг муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин эмас (бундан чет эл фонд бозорларида банк акцияларини сотиб олган юридик ва жисмоний шахслар мустасно). Илгари жойлаштирилган акциялар сони – Номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган, 100 000 000 (юз миллион) дона ҳужжатсиз шаклдаги эгасининг номи ёзилган оддий акциялар. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг усули (очиқ ёки ёпиқ обуна) - Ушбу чиқарилишдаги акциялар банк акциядорларига мазкур чиқарилишдаги акцияларни имтиёзли олиш ҳуқуқини тақдим қилган холда очиқ обуна орқали жойлаштирилади. Акцияларни жойлаштириш муддати – ушбу акциялар чиқарилиши қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб бир йил давомида жойлаштирилади. Акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси – акциялар чиқарилуви давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар ва имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдиришномаси қонун хужжатларида ўрнатилган тартиб ва муддатларда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан кейинги 15-(ўн бешинчи) кун. Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси банк ҳисоб операциялари учун дам олиш кунига тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш ушбу кунлардан кейин келадиган биринчи иш кунида бошланади. Акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси – мазкур чиқарилишдаги сўнгги акция жойлаштирилган кун. Бироқ акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси, ушбу акциялар чиқарилиши қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 365 кундан ошмаслиги лозим. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг тартиби - Ушбу қўшимча чиқарилаётган акцияларни сотиб олишда банкнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган акциядорлар уларни ўзларига тегишли шу турдаги акциялар сонига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Имтиёзли сотиб ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома белгиланган тартибда эълон қилинган пайтдан эътиборан 14 (ўн тўрт) кун давомида амал қилади. Акциялар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи орқали жойлаштирилаётганда акциядорлар билан биржадан ташқари уюшмаган қимматли қоғозлар бозорида тўғридан-тўғри фуқаролик – ҳуқуқий битим тузилиши мумкин. Акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг, жойлаштирилмаган акциялар очиқ обуна орқали чекланмаган инвесторлар орасида «Тошкент» Республика фонд биржасида жойлаштирилади. «Тошкент» Республика фонд биржасида жойлаштириш бўйича битимлар, ушбу биржанинг савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Акцияларни жойлаштириш учун андеррайтерлар жалб қилинмайди. Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби - Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олишга имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар рўйхати акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санага шакллантирилган банк акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади. Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқ акциядорлар томонидан ўзларига тегишли бўлган оддий акциялар сонига мутаносиб равишда амалга оширилади. Акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўн кун ичида акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш эҳтимоли тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш эҳтимоли тўғрисида оммавий ахборот воситаларида билдириш эълон қилинган пайтдан эътиборан 14 (ўн тўрт) календарь кунни ташкил этади. Билдириш матнида жойлаштирилаётган акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор олишга ҳақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг бу ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим. Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акциялар сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни банкка юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида банкка тақдим этилиши керак. Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар банкнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди. Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди. Ушбу чиқарилишдаги акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби - Ушбу чиқарилишдаги акциялар бозор баҳосида, лекин номинал қийматидан паст бўлмаган баҳода жойлаштирилади. Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби - Акцияларни жойлаштиришда акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан, Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – сўмда амалга оширилади. Акцияларнинг имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи амал қилиш даврида тўловлар юридик шахслар учун нақдсиз шаклида - пул ўтказиш йўли билан, жисмоний шахслар учун нақд – банк кассасига топшириш йўли билан ва нақдсиз шаклда – талаб қилгунча депозит ҳисоб рақамлари орқали, шу жумладан пластик карточкалар орқали ҳам амалга оширилади. Бунда акциялар учун пул маблағлари «Ravnaq-bank» АЖ Амалиёт бошқармасининг қуйидаги ҳисоб рақамга қабул қилинади: ҳ/р 29801000100000980002, МФО 00980, СТИР 203644820, Банк жойлашган манзил: Тошкент шаҳар, Фурқат кўчаси, 2 уй. Акциялар учун келиб тушган пул маблағлари «Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси»га (Адлия вазирлигида 2021 йил 26 ноябрдаги 3336-сон билан рўйхатга олинган) асосан 30318-«Чиқарилган устав капитали –Оддий» ҳисобварағида ҳар бир акциядор учун алоҳида очилган шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. «Тошкент» Республика фонди биржаси орқали амалга ошириладиган олди-сотди битимлари бўйича ҳисоб-китоб тартиби ва муддатлари ушбу биржанинг савдо қоидаларига ва Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади. Банкнинг қўшимча акцияларига ушбу акцияларни жойлаштириш муддати ичида тўлиқ ҳақ тўланиши лозим. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби - Акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда ушбу холат тўғрисида қонунчиликда ўрнатилган тартибда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади. Акциялар учун тўланган маблағлар инвесторнинг аризасида кўрсатилган банкдаги хисобварағига 10 (ўн) кун давомида қонунчиликда белгиланган тартибда қайтариб берилади. |