| 1 |
“BIOKIMYO” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2023 йил 17 январдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламенти тасдиқлансин |
| 2.1 |
“BIOKIMYO” АЖ нинг ўтган йиллар тақсимланмаган фойдаси 10 826 930 122,50 сўмнинг: - 10 073 414 736,85 сўм қисми ёки 93,04 % фоизи, жамият устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтиришга, шундан 9 569 744 000 сўми номинал қиймати 3 350 сўм бўлган 2 856 640 дона қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан устав фондини кўпайтиришга; - бир қисми устав фондини кўпайтиришда қўшимча акциялар чиқарилишини рўйхатдан олинган кундан ўн иш куни ҳолатига шакллантирилган реестрдаги юридик шахслардан тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда олинадиган 5 (беш) фоиз солиқ тўловига ва жисмоний шахсларнинг солиқдан имтиёзи ҳисобига шаклланган қисмини жисмоний шахс бўлган акциядорларга тўлаб берилишига йўналтирилсин, бунда акциядорларнинг тенг хуқуқлилиги сақланиб қолиниши инобатга олинсин; |
| 2.2 |
Жисмоний шахс бўлган акциядорларга жисмоний шахсларнинг солиқдан имтиёзи ҳисобига шаклланган миқдорини қўшимча акциялар чиқарилишини рўйхатдан олинган кундан ўн иш куни ҳолатига шакллантирилган реестрдаги тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда пластик карталарига пул ўтказилиши орқали амалга оширилсин; |
| 3 |
Жамият Устав фондининг қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан 19 139 488 000 сўмга кўпайтириш тўғрисида, жамият уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш хақидаги ва акциялар янги чиқарилиши тўғрисидаги қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи кузатув кенгашига берилсин |
| 4.1 |
”BIOKIMYO” АЖ акциядорларининг 2018-2021 йил якунлари бўйича 2023 йил 17 январь холатига талаб қилиб олинмаган дивидендлари миқдорини 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин. |
| 4.2 |
”BIOKIMYO” АЖ нинг 2018 йил якунлари бўйича эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд 46 668 437 (қирқ олти миллион олти юз олтмиш саккиз минг тўрт юз ўттиз етти) сўм жамиятнинг даромади хисобига олинсин |
| 5.1 |
Жамият ижро органи (Бошқарув) аъзоси - Аликулов Рустамбек Абдукодирович жамият ижро органи-Бошқарув раиси лавозимига тайинлансин ва у билан ижроия органи аъзоларини ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси бизнес режа кўрсатгичларини бажариш, жамиятни молиявий холатини яхшилаш шарти билан уч йил муддатга тузилсин; |
| 5.2 |
Жамият ижро органи (Бошқарув) аъзоси - Касимов Джамшид Рустамович жамият ишлаб чиқариш бўйича директори лавозимига тайинлансин ва у билан ижроия органи аъзоларини ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини бизнес режа кўрсатгичларини бажариш, жамиятни молиявий холатини яхшилаш шарти билан уч йил муддатга тузилсин; |
| 5.3 |
Жамият номидан ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини имзолаш ваколати кузатув кенгаши раиси Т.Набиевга берилсин. |
| 6.1 |
Жамиятнинг 2022 йиллар давомида харид қилинган буғдой тўғрисида, шартнома миқдори, молиялаштириш ва харид (махаллий ва импорт) манбалари ҳамда импорт шартномалари 2-иловага мувофиқ қабул қилинсин; |
| 6.2 |
Жамият ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур бўлган бўлган ҳом-ашё буғдой маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан зарур етарли миқдорини харид қилиш имкони йўқлиги, импорт қилувчи дон корхоналари билан тузилган ҳар бир контрактнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 минг бараваридан камлиги инобатга олинсин ва буғдойни харидлари импорт орқали амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги қабул қилинсин; |
| 6.3 |
Жамиятнинг ҳом-ашёси ҳисобланган буғдойни харид қилиш импорт контрактлари асосида ва махаллий кластерлардан тўғридан-тўғри шартнома тузиш билан харид қилиниши маълумот учун қабул қилинсин |