2016
йилнинг ўтган саккиз ойи
мобайнида фонд биржаси савдо айланмасининг умумий ҳажми сўнгги беш йилнинг шу даврига нисбатан энг
юқори кўрсаткични - 164,9
млрд. сўмни ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига (93,3 млрд. сўм) нисбатан деярли 2 мартага ошди.
Ушбу
даврда фонд биржасида қимматли қоғозлар билан амалга оширилган битимлар сонида ҳам ўсиш кузатилиб, 2178
тани ташкил этди ва
ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 марта (1582 та битим)) юқори натижа қайд
этилди. Йил бошидан буён биржа савдолари орқали 95 та акциядорлик жамиятининг
169,1 млн. дона қимматли қоғозлари билан биржа битимлари амалга оширилди.
Умумий
биржа савдо айланмасида қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг улуши 61,5
фоизни ёки 101,4
млрд. сўмни ташкил этган ҳолда, шундан 20,4 млрд. сўмлик қисми (12,4 фоиз)
акциядорлик жамиятларидаги давлат улушлари билан тузилган битимлардир. Умумий
биржа савдо айланмасида бирламчи бозор улуши эса 38,5 фоизни (63,5 млрд. сўм) ташкил
этмоқда. Бу 2015 йилнинг шу даврига (20,3 млрд. сўм) нисбатан деярли 3 мартага
юқоридир.
Ўтган
8 ой мобайнида умумий
биржа савдо айланмасида тижорат банкларининг улуши 88,3 млрд. сўмни (53,5 фоиз), суғурта
компанияларининг улуши эса 1,7 млрд. сўмни (0,7 фоиз) ташкил қилган ҳолда,
молиявий тармоқнинг биржа савдо айланмасидаги улуши 54,0 фоизни ёки 89,4 млрд.
сўмни ташкил қилди. Шунингдек, ўтган даврда саноат (13,6 млрд. сўм), агросаноат
мажмуаси (9,4 млрд. сўм) ва қурилиш материаллари (1,8 млрд. сўм) тармоғига
кирувчи акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлар
ҳиссаси ошгани кузатилди.
Фонд
биржаси фаолиятининг жорий йил саккиз
ойлик фаолият якунлари таҳлили иқтисодиётнинг молиявий соҳасидаги
компаниялар қимматли қоғозларининг инвестицион жозибадорлик касб этганини
кўрсатди. Таҳлилларга кўра, фонд биржаси савдоларида инвестор сифатида жисмоний
ва юридик шахсларнинг тижорат банклари қимматли қоғозларига бўлган қизиқиши юқорилигича қолмоқда. Хусусан, ўтган
давр
мобайнида
биржа савдолари орқали жисмоний шахслар инвестицияларининг 56,5 фоизи, юридик
шахслар инвестицияларининг эса 52,8 фоизи тижорат банклари қимматли қоғозларига
йўналтирилган. Шунингдек, юридик шахслар томонидан транспорт (13,7 фоиз) ва бошқа
(11,3 фоиз) тармоғига кирувчи акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозларига
юқори қизиқиш билдирилган.
Бундан ташқари, фонд
биржасининг ўтган 8 ойлик умумий савдо айланмаси таркиби инвесторлар тоифасига
кўра таҳлил қилинганда, тузилган битимлар умумий ҳажмининг 78,8 фоизини (130,2
млрд. сўм) юридик шахсларнинг инвестициялари ташкил этганлигини кўришимиз мумкин.
Шундан 39,7 фоизи ёки 65,5 млрд. сўмлиги хорижий инвесторлар ҳиссасига тўғри
келади. Жисмоний шахсларнинг умумий биржа савдо айланмасидаги
улуши эса 21,2 фоиз ёки 34,9 млрд. сўмни ташкил этди.
Бундан ташқари, жорий
йилнинг ўтган саккиз ойи мобайнида биржа листинг комиссияси хулосаси асосида 78
та янги акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлари биржа котировкалаш
варағига киритилди ҳамда 19 та жамиятга нисбатан делистинг тартиби қўлланилди. Натижада
2016 йилнинг 31 август ҳолатига биржа котировкалаш варағидан жой олган
жамиятларнинг умумий сони 320 тани ташкил этмоқда (2015 йил 31 август ҳолатига
– 149 тани ташкил этган). Биржа котировкалаш варағидаги акциядорлик
жамиятларнинг 24 таси “А” тоифа, 31 таси “В” тоифа, 218 таси “С” тоифа ҳамда 47
та жамият “Р” тоифага мансубдир.