2016
йилнинг август
ойида фонд биржасида 18 та савдо сессияси ўтказилиб, 30 та акциядорлик
жамиятининг 12,5 млн. дона қимматли қоғозлари билан 154 та савдо битими
тузилди. Cавдо айланмаси август
ойида 6,5
млрд. сўмни ташкил этди.
Август ойи якунлари бўйича
умумий савдо айланмасида қимматли қоғозлар бирламчи бозорининг улуши юқорилиги
кузатилиб, 60,3 фоизни (3,9 млрд. сўм), иккиламчи бозор ҳиссаси эса 39,7 фоизни
(2,6 млрд. сўм) ташкил этди.
Ўтган ой мобайнида қуйидаги
савдо секцияларида савдо битимлари амалга оширилди:
листинг компаниялари
акцияларининг муомаласи бўйича секцияда: миллий валютада– 2,7 млрд. сўмлик 56
та битим ва хорижий валютада 35,4 минг АҚШ долл. миқдоридаги 1 та битим;
давлат улушларини сотиш секциясида
- 1,1 млн. сўмлик 15 та битим;
қўшимча чиқарилган акцияларни
жойлаштириш секциясида - 462,0 млн. сўмлик 52 та битим;
жисмоний шахслар учун
корпоратив қимматли қоғозларни сотиш секциясида - 11,5 млн. сўмлик 28 та битим;
блок-трейдинг секциясида –
миллий валютада 207,0 млн. сўмлик 1 та битим ва хорижий валютада 1,0 млн. АҚШ
долл. миқдоридаги 1 та битим;
Энг йирик битим 16 август санасида
листинг компаниялари акцияларининг муомаласи бўйича секциясида "O'zsanoatqurilishbank"АТБнинг
137,7 минг дона акцияси билан 465,6 млн. сўм миқдорида тузилди.
Муҳим кўрсаткичлардан бири
ҳисобланган қимматли қоғозларнинг ликвидлилик коэффициенти август ойида умумий
ҳолда 1,62 пунктни ташкил этди (2015 йил август ойида - 1,03 пункт). Энг юқори
ликвидлилик коэффициенти саноат (1,54 пункт) тармоғига мансуб акциядорлик
жамиятларининг қимматли қоғозларига тўғри келди. Ҳисобот даврида қимматли
қоғозлар билан тузилган умумий биржа битимларининг 69% номинал қийматидан юқори
нархда малга оширилган.
Таҳлилларга кўра, август
ойида инвестор сифатида жисмоний ва юридик шахсларнинг агросаноат мажмуаси (46,1%)
ва тижорат банклари (29,6%) тармоғи қимматли қоғозларига бўлган қизиқиши
юқорилиги кузатилди. Ўтган ойда инвесторлар
тоифасига кўра биржа савдоларида юридик шахслар фаоллиги кузатилиб,
тузилган умумий битимлар ҳажмининг – 84,7%, тузилган умумий битимлар сонининг
эса – 46,7% айнан юридик шахслар иштирокида амалга оширилди.
Таъкидлаш лозимки, ўтган ой
давомида биржа савдолари орқали жисмоний шахслар инвестицияларининг 89,2 фоизи
тижорат банклари қимматли қоғозларига йўналтирилган, юридик шахслар томонидан
эса агросаноат мажмуаси (54,4%) ва банк (18,8%) тармоғига кирувчи акциядорлик
жамиятларининг қимматли қоғозларига юқори қизиқиш билдирилган.