2018 йилнинг 12-16 ноябр кунлари “Тошкент” Республика фонд биржаси савдоларида 24 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 195 та битим қайд қилиниб, 24,5 млн. дона акция 18,1 млрд. сўмга сотилди.
Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 99,2 фоизи (17,9 млрд. сўм) тижорат банкларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди. Ушбу натижага ХАТБ “Ravnaq-bank” акциялари билан бўлган савдо ҳажмининг юқорилиги сабаб бўлди. Ўтган ҳафта умумий савдо айланмасининг 92,3 фоизини айнан шу банк қимматли қоғозлари билан тузилган битимлар ташкил этди.
Битимлар сони бўйича етакчиликни ўтган ҳафтада “Qizilqumsement” АЖ эгаллаган ҳолда, унинг 26 320 дона акцияси билан 34,5 млн. сўмлик 81 та битим амалга оширилди.
Қимматли қоғозлар билан ўртача кунлик савдо айланмаси ҳисобот даврида 3,6 млрд. сўмни, ўртача битим қиймати эса 92,8 млн. сўмни ташкил этди. Шу билан бирга, ушбу даврда сотилган бир дона акциянинг ўртача нарх кўрсаткичи 736,3 сўмдан иборат бўлди.
Энг фаол савдо сессияси чоршанба куни бўлиб, бунда 11 та эмитентнинг қимматли қоғозлари билан 26 та битим имзоланди. Натижада ўтган ҳафта савдо айланмасининг 60,9 фоизи шу савдо сессиясига тўғри келди.
Ўтган ҳафтада инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида юридик шахслар фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар ҳажмининг – 53,9 фоизи (9,7 млрд. сўм) битимлар сонининг эса – 13,3 фоизи (26 та битим) айнан улар ҳиссасига тўғри келди.
Шунингдек, ўтган ҳафтада фонд биржасида республикамизнинг 6 та ҳудудида жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳри (92,5 фоиз) ва Фарғона вилоятидаги (7,0 фоиз) акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.
Фонд биржасида йил бошидан буён 553,1 млрд. сўмлик 8 839 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 115 та акциядорлик жамиятининг 8,5 млрд. дона қимматли қоғозлари сотилган.