2018 йилнинг 10 – 15 сентябрь кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси
савдоларида 33 та акциядорлик жамиятининг акциялари билан 128 та битим қайд
қилиниб, 5,1 млн. дона оддий ва 34,9
минг дона имтиёзли акциялар 15,6 млрд. сўмга сотилди. Ҳафта якунлари кўра USI
индекс кўрсаткичи 1059.91 (▲ 0.75) пунктни
ташкил этди.
Қимматли қоғозлар билан ўртача кунлик савдо айланмаси ҳисобот даврида 2,6 млрд. сўмни, ўртача битим қиймати эса 122,3 млн. сўмни ташкил этди. Шу билан бирга, ушбу даврда
сотилган бир дона акциянинг ўртача нарх кўрсаткичи 3 065,9 сўмдан иборат бўлди.
Энг йирик битим 12 сентябр санасида “Xorazm shakar”
ҚК АЖнинг 1,4 млн. дона оддий акцияси билан 7,1 млрд. сўм миқдорида тузилди.
Бир дона акциянинг сотув кунидаги нархи номиналига мос равишда 5 000 сўмни
ташкил қилди. Жами шу кунга қадар эса, фонд биржасида ушбу жамиятнинг 2,8 млн.
дона акцияси (устав фондининг 99,43 фоизи) билан жисмоний шахс иштирокида 14,1
млрд. сўмлик 5 та савдо битими тузилган.
Битимлар сони бўйича етакчиликни ўтган ҳафтада ҳам “Kvarts” AЖ эгаллаган ҳолда,
унинг 3 083 дона акцияси билан 15,5 млн. сўмлик 28 та битим амалга
оширилди.
Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 52,7 фоизи (8,2 млрд. сўм) тижорат
банклари ва 45,4 фоизи (7,1 млрд. сўм) агросаноат мажмуасига мансуб акциядорлик
жамиятлари қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат
бўлганини кўрсатди.
Қимматли қоғозларнинг номинал нархига нисбатан юқори даражадаги фарқ
эса қуйидаги акциядорлик жамиятларининг акциялари билан тузилган савдо
битимларида кузатилди:
1. “JIZZAXDONMAHSULOTLARI” АЖ. Нисбат – 54,00:1. Ушбу акциядорлик
жамияти бир дона акциясининг савдо кунидаги биржа нархи 5 400 сўмдан иборат
бўлди. Акциянинг номинал қиймати эса 100 сўмни ташкил қилади.
2. “Neftgazqurilishta'mir” АЖ. Нисбат – 31,50:1. Ушбу акциядорлик
жамияти бир дона акциясининг савдо кунидаги биржа нархи 31 500 сўмдан иборат
бўлди. Акциянинг номинал қиймати эса 1 000 сўмни ташкил қилади.
3. “Toshneftegazqurilish” АЖ. Нисбат – 28,89:1. Ушбу эмитент бир дона
акциясининг савдо кунидаги биржа нархи 26 000 сўмдан иборат бўлди. Акциянинг
номинал қиймати 900 сўмни ташкил қилади.
4. “O'ZBEKTELEKOM” АК. Нисбат – 13,00:1. Ушбу эмитент бир дона
акциясининг савдо кунидаги биржа нархи 15 000 сўмдан иборат бўлди. Акциянинг
номинал қиймати 1 154 сўмни ташкил қилади.
Ўтган ҳафтада инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида жисмоний шахслар фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар
ҳажмининг – 69,7 фоизи (10,9
млрд. сўм), битимлар сони бўйича эса – 87,5 фоизи (112 дона) айнан улар ҳиссасига
тўғри келди.
Шунингдек, ўтган ҳафтада фонд биржасида республикамизнинг 8 та ҳудудида
жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари
имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Фарғона вилояти (52,2 фоиз) ва Тошкент
шаҳридаги (47,5 фоиз) акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.
Фонд биржасида йил бошидан буён 303,0 млрд. сўмлик 7 579 та савдо
битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 111 та акциядорлик жамиятининг
7,3 млрд. дона қимматли қоғозлари сотилган.