2018 йилнинг 30 июль – 3 август кунлари «Тошкент»
Республика фонд биржаси савдоларида 30 та акциядорлик жамиятининг акциялари
билан 193 та битим қайд
қилиниб, 70,7 млн. дона акциялар 26,9 млрд. сўмга сотилди.
Ҳафталик савдо айланмаси ўтган ҳафта якунлари (23 – 27 июн кунлари) билан қиёслаганда кўриб чиқилаётган
даврда 13,9 млрд. сўмга ортган ҳолда, ҳисобот даврида қимматли
қоғозлар билан ўртача кунлик савдо айланмаси ҳисобот даврида 5,4 млрд. сўмни (олдинги ҳафтада – 2,6 млрд. сўм), ўртача битим қиймати эса 139,5 млн. сўмни (олдинги ҳафтада 55,7 млн. сўм) ташкил этди. Шу билан бирга, ушбу даврда
сотилган бир дона акциянинг ўртача нарх кўрсаткичи 381,0 сўмни (олдинги ҳафтада – 36,2 сўм), ўртача
кунлик сотилган акциялар сони эса 14,1 млн. донадан иборат бўлди.
Ҳафта давомидаги энг йирик савдо битимлари «InFinBank» АТБнинг 26,5
млн. дона акцияси ёки банк умумий акцияларининг 8,28 фоизи билан 26,5 млрд. сўм
миқдорида 7 та битим орқали тузилди.
Битимлар сони бўйича етакчиликни ўтган ҳафтада “Kvarts” AЖ эгаллаган ҳолда,
унинг 5 726 дона акцияси билан 29,3 млн. сўмлик 48 та битим амалга оширилди. Ундан кейинги ўринларни
эса “O'zsanoatqurilishbank” АТБ (46 та битим) ва “Eyvalek MTB” АЖ (28 та битим) эгаллади.
Ўтган ҳафтада инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида жисмоний шахслар фаоллиги кузатилиб,
тузилган умумий битимлар ҳажмининг – 98,9 фоизи (26,6 млрд. сўм), битимлар сони бўйича эса – 97,9 фоизи (189 дона) айнан улар ҳиссасига тўғри келди.
Шунингдек, ўтган ҳафтада фонд биржасида республикамизнинг 8 та ҳудудида жойлашган листинг компаниялари қимматли
қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳридаги (99,8 фоиз) акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.
Фонд биржасида йил бошидан буён 250,8 млрд. сўмлик 6 910 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа
савдоларида 99 та акциядорлик
жамиятининг 7,2 млрд. дона
қимматли қоғозлари сотилган.