“Тошкент” Республика фонд биржаси акциядорлик жамияти 2025 йил 23 июль куни Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй манзилида (электрон почта манзили – info@uzse.uz) акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг бошланиш вақти - соат 15.00.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши иштирокчиларини рўйхатга олиш вақти соат 14:45 дан 15:00 гача.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 2025 йил 30 июнь.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 2025 йил 17 июль.
Кун тартиби:
1) Акциядорларнингнавбатдан ташқари умумий йиғилишининг Раиси ва котибини сайлаш;
2) Саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш;
3) Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг Регламентини тасдиқлаш;
4) “Тошкент” РФБ АЖнинг ташкилий тузилмаси ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқлаш;
5) “Тошкент” РФБ АЖ Кузатув кенгашини сайлаш;
6) “Тошкент” РФБ АЖ бошқаруви раиси билан шартнома муддатини узайтириш масаласини кўриб чиқиш.
Акциядорлар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига оид барча маълумотлар (материаллар) билан Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй манзили бўйича танишишлари мумкин. Мурожаат учун телефон рақамлари – (71) 267-11 -73, (Бош методолог - Тураев Шукрулло Ахматович). Кўриб чиқиш вақти душанбадан жумагача ҳар куни соат 09.00 дан 18.00 гача. Танаффус - 13.00 дан 14.00 гача.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар вакилларида шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ берилган ишончнома бўлиши керак.
“Тошкент” РФБ акциядорлик жамияти кузатув кенгаши