"Тошкент" РФБ
веб-сайтида муҳим фактлар ва ҳисоботларни эълон қилиш жараёни Сиз учун янада
соддалаштирилмоқда!
2025 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Истиқболли
лойиҳалар миллий агентлигининг Ягона корпоратив ахборот порталига (www.openinfo.uz)
жойлаштириладиган маълумотлар икки веб-сайт маълумотлар базаларининг
интеграцияси орқали "Тошкент" Республика фонд биржаси веб-сайтида (www.uzse.uz)
автоматик тарзда акс эттирилади.
Функционал қулайликлар:
Шундай қилиб, эмитентлар томонидан www.openinfo.uz порталида
эълон қилинган чораклик ва йиллик ҳисоботлар, шунингдек муҳим фактлар www.uzse.uz
веб-сайтида автоматик равишда акс эттирилади.
Натижалар:
Ушбу интеграция эмитентларнинг ҳисоботлари ва муҳим фактларини бир
вақтнинг ўзида иккита веб-сайтда эълон қилишдаги ортиқча ҳаракатларини бартараф
этади, бу эса ахборотни эълон қилиш вақти ва ҳаракатларни сезиларли
даражада тежайди ҳамда маълумотларни қайта киритиш билан боғлиқ хатолар
эҳтимолини камайтиради.
Эслатма: Ушбу ўзгаришлар фақат эмитентнинг йиллик ва чораклик ҳисоботларини, шунингдек муҳим фактларини эълон қилишга тааллуқлидир. Эмитентлар қолган барча маълумотларни (бошқа эълонларни) белгиланган тартибда "Тошкент" РФБ веб-сайтида ошкор этишлари шарт. Саволлар туғилганда, "Тошкент" РФБ Листинг бўлимига мурожаат қилишингизни сўраймиз.