2017 йилнинг 10 - 14 апрель кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси
савдоларида 18 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 116 та битим
қайд қилиниб, 7,6 млн. дона акция 1,7 млрд. сўмга сотилди.
Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 95,0 фоизи тижорат банкларининг
қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини
кўрсатди. Энг йирик битим 12 апрель санасида «Turkiston» АТБнинг 888,8 минг дона
акцияси билан 888,8 млн. сўм миқдорида тузилди.
Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни «Turkiston»
ХАТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 90,5 фоизи), «Hamkorbank» АТБ (3,1 фоиз), «Marg''ilon
Fayz savdo kompleksi» АЖ (2,1 фоиз), «Toshkent univermagi» АЖ (1,3 фоиз) ва «O'zsanoatqurilishbank» АТБ (1,0 фоиз) ташкил этди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 98,0
фоизини ташкил этади.
Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 6 та ҳудудида жойлашган
листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа
битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳридаги (93,4 фоиз) акциядорлик
жамиятлари ҳисобига тўғри келди.
Қимматли қоғозларнинг номинал нархига нисбатан юқори даражадаги фарқ
қуйидаги акциядорлик жамиятларининг акциялари билан тузилган савдо битимларида
кузатилди:
1. «Toshkent univermagi» АЖ. Нисбат – 9,66:1. Ушбу акциядорлик жамияти
бир дона акциясининг савдо кунидаги биржа нархи 15 000 сўмдан иборат бўлди.
Акциянинг номинал қиймати эса 1 552 сўмни ташкил қилади.
2. «Granit» АЖ. Нисбат – 4,59:1.
Ушбу эмитент бир дона акциясининг савдо кунидаги биржа нархи 10 000 сўмдан
иборат бўлди. Акциянинг номинал қиймати 2 178,57 сўмни ташкил қилади.
Шунингдек, ўтган ҳафтада инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида
жисмоний шахслар фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар ҳажмининг – 98,1
фоизи айнан улар ҳиссасига тўғри келди. Таҳлилларга кўра инвестор сифатида
жисмоний шахслар энг кўп тижорат банклари акцияларига юқори қизиқиш билдиришган
(94,7 фоиз).
Фонд биржасида йил бошидан буён 22,1 млрд. сўмлик 690 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 52 та эмитентнинг 146,2 млн. дона қимматли қоғозлари сотилган.