“Тошкент” Республика фонд биржаси томонидан биржа котировкалаш вавроғига киритилган эмитентлар корпоратив фаолияти мониторинги ўтказилди. Мониторинг ўтказиш жараёнида ахборотларни ошкор қилиниши қонунчилик меъёрлари ижро этилиши, шунингдек акционерларга дивидендлар тўланиш маълумотлари таҳлил қилинди. Шубҳасиз дивидендлар инвесторлар учун қимматли қоғозларни сотиб олишга ундайдиган аҳамиятли омиллардан бири ҳисобланади. Дивиденд сиёсатини юритишда шаффофлик тамойилларига эътиборсизлик - акциядорлик жамиятларининг инвестицион жозибадорлигини пасайтиради.
Бугунги кунда фонд биржаси биржа котировкалаш вароғига киритилган 98 та эмитентдан 13 эмитент 2018 йил якунлари бўйича диведлар тўғрисида маълумотларни тақдим этмаган.
Тўлиқ маълумот жадвал кўринишида (http://uzse.uz/abouts/dividends) фонд биржаси сайтида (Бозор маълумотлари →дивидендлар) келтирилган. Ушбу жадвалдан нафақат битта акция учун тўланган дивидендлар суммаси тўғрисидаги маълумотлар билан, балки акциялар номинал баҳоси, акциядорлик жамиятилари устав фонди билан ҳам танишиш мумкин, шунингдек эмитентлар томонидан тўланган дивидендлар қийматини таққослаб кўриш имконияти ҳам мавжуд.
Шу ўринда эслатиб ўтиш керакки, дивидендлар акциядорлар умумий йиғилиши қарори, жамият устави, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида ҳисобланади.
*жадвал фонд биржаси расмий сайти (uzse.uz), шунингдек корпоратив ахборот ягона портали расмий сайти (openinfo.uz)да эмитентлар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида шакллантирилган
Ссылка - https://uzse.uz/abouts/dividends