2016 йилнинг 12 - 16 декабрь кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси
савдоларида 12 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 57 та битим
қайд қилиниб, 2,8 млн. дона акция 518,5 млн. сўмга сотилди.
Энг йирик битим 16 декабрь санасида «Qishloq qurilish bank» АТБнинг 1,7
млн. дона акцияси билан 197,8 млн. сўм миқдорида тузилди.
Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни «Qishloq
qurilish bank» АТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 47,6 фоизи), «Sirdaryo
Vino» АЖ (21,9 фоиз), «O’zsanoatqurilishbank» АТБ (13,3 фоиз), «Marg''ilon Fayz savdo kompleksi» АЖ (9,1 фоиз) ва «Hamkorbank» АТБ (5,5 фоиз) ташкил этди. Бу ҳафталик савдо
айланмасининг 97,3 фоизини ташкил
этади.
Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 8 та ҳудудида жойлашган
листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа
битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳри (61,2 фоиз) ва Сирдарё вилоятидаги
(21,9 фоиз) акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.
Фонд биржасида йил бошидан буён 260,2 млрд. сўмлик 2837 та савдо битими
қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 131 та эмитентнинг 640,3 млн. дона
қимматли қоғозлари сотилган.
Йил бошидан буён биржа савдо айланмасида тижорат банкларининг қимматли
қоғозлари билан амалга оширилган битимлар ҳажми юқорилигича қолмоқда. Тижорат
банкларининг умумий савдо айланмасидаги улуши 56,8 фоиз ёки
147,8 млрд. сўмни ташкил қилади.