2016 йилнинг 21 - 25 ноябрь кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси
савдоларида 14 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 57 та битим
қайд қилиниб, 13,6 млн. дона акция 13,9 млрд. сўмга сотилди.
Энг йирик битим 23 ноябрь санасида «InFinBank» АТБнинг 3,3 млн. дона акцияси
билан 3,3 млрд. миқдорида тузилди.
Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни «InFinBank»
АТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 94,9 фоизи), «O'zqishloqxo'jalikmashlizing»
АЖ (3,2 фоиз), «Marg''ilon Fayz savdo kompleksi» АЖ (1,2 фоиз), «Buxoroenergomarkaz» АЖ (0,4 фоиз) ва
«Hamkorbank» АТБ (0,2 фоиз) ташкил этди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 99,8 фоизини ташкил этади.
Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 6 та ҳудудида жойлашган
листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа
битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳридаги (98,3 фоиз) акциядорлик
жамиятлари ҳисобига тўғри келди.
Фонд биржасида йил бошидан буён 224,1млрд. сўмлик 2704 та савдо битими
қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 124 та эмитентнинг 591,0 млн. дона
қимматли қоғозлари сотилган.
Йил бошидан буён биржа савдо айланмасида тижорат банкларининг қимматли
қоғозлари билан амалга оширилган битимлар ҳажми юқорилигича қолмоқда. Тижорат
банкларининг умумий савдо айланмасидаги улуши 50,1 фоиз ёки
112,2 млрд. сўмни ташкил қилади.