2016 йилнинг 17-21 октябрь кунлари «Ташкент» Республика фонд биржаси
савдоларида 6 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 21 та битим
қайд қилиниб, 183,4 минг дона акция 179,4 млн. сўмга сотилди.
Энг йирик битим 19 октябрь санасида “Marg'ilon Fayz savdo kompleksi” АЖнинг
47 минг дона акцияси билан 47,5 млн. миқдорида тузилди.
Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 5 та ҳудудида жойлашган
листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа
битимларининг энг юқори ҳажми Фарғона вилоятдаги (84.5 фоиз) акциядорлик
жамиятлари ҳисобига тўғри келди.
Фонд биржасида йил бошидан буён 173,1 млрд. сўмлик 2259 та савдо битими
қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 105 та эмитентнинг 223,5 млн. дона
қимматли қоғозлари сотилган.
Йил бошидан буён биржа савдо айланмасида тижорат банкларининг қимматли
қоғозлари билан амалга оширилган битимлар ҳажми юқорилигича қолмоқда. Тижорат
банкларининг умумий савдо айланмасидаги улуши 54,2 фоиз ёки
93,8 млрд. сўмни ташкил қилади.