2016 йилнинг 10 - 14 октябрь кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси
савдоларида 2 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 53 та битим
қайд қилиниб, 8 минг дона акция 25,5 млн. сўмга сотилди.
Энг йирик битим 11 октябрь санасида “Navoiy viloyat
Qishloqxo'jalikkimyo” АЖнинг 612 дона акцияси билан 2,0 млн. миқдорида тузилди.
Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 2 та ҳудудида жойлашган
листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа
битимларининг энг юқори ҳажми Навоий вилоятидаги (98,2 фоиз) акциядорлик
жамиятлари ҳисобига тўғри келди.
Фонд биржасида йил бошидан буён 172,9 млрд. сўмлик 2238 та савдо битими
қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 104 та эмитентнинг 223,3 млн. дона
қимматли қоғозлари сотилган.
Йил бошидан буён биржа савдо айланмасида тижорат банкларининг қимматли
қоғозлари билан амалга оширилган битимлар ҳажми юқорилигича қолмоқда. Тижорат
банкларининг умумий савдо айланмасидаги улуши 53,2 фоиз ёки
93,8 млрд. сўмни ташкил қилади.