2016 йилнинг 3 - 7 октябрь кунлари «Ташкент» Республика фонд биржаси
савдоларида 12 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 49 та битим
қайд қилиниб, 506,7 минг дона акция 2,5 млрд. сўмга сотилди.
Энг йирик битим 3 октябрь санасида «Muborak neft gaz montaj» АЖнинг 87,8
минг дона акцияси билан 987,0 млн. миқдорида тузилди.
Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни «Muborak
neft gaz montaj» АЖ (ҳафталик савдо айланмасининг – 40,1 фоизи), «Neftgaztadqiqot» АЖ (24,9 фоиз), «Neft
va gaz ishlab chiqarishni ta'mir» АЖ (21,7 фоиз), «Peshku
paxta tozalash» АЖ (6,6
фоиз) ва «Buxoro paxta» АЖ (3,9 фоиз) ташкил этди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 97,2 фоизини ташкил этади.
Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 6 та ҳудудида жойлашган
листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа
битимларининг энг юқори ҳажми Қашкадарё (61.7 фоиз) ва Бухоро вилоятларидаги
(32,2 фоиз) акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.
Фонд биржасида
йил бошидан буён 172,9 млрд. сўмлик 2242 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу
даврда биржа савдоларида 103 та эмитентнинг 223,3 млн. дона қимматли қоғозлари
сотилган.
Йил бошидан буён биржа савдо айланмасида тижорат
банкларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлар ҳажми
юқорилигича қолмоқда. Тижорат банкларининг умумий савдо айланмасидаги улуши
55,0 фоиз ёки 94,6 млрд. сўмни ташкил қилади.