2016 йилнинг 26-30
сентябрь кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси савдоларида 5
та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 10
та битимлар қайд қилиниб, 53,5
млн. дона қимматли қоғозлар 5,4 млрд.
сўмга сотилди.
Энг йирик битим 27 сентябрь санасида
“Savdogarbank” АТБнинг ҳар бирининг нархи 100
сўм бўлган 29 млн. дона акцияси билан 2,9
млрд. сўм миқдорида амалга оширилди.
Ҳудудий жиҳатдан
қаралганда, ўтган ҳафта фонд биржасида Тошкент шаҳрида жойлашган листинг
компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди.
Йил бошидан
буён «Тошкент» Республика фонд биржаси савдо айланмасининг умумий ҳажми 170,4
млрд. сўмни ташкил қилди ва 2015 йилнинг мазкур
даврига нисбатан 1,5 мартага ошди. Ҳисобот
даврида биржа савдолари орқали 95 та акциядорлик жамиятининг
222,8 млн. дона қимматли қоғозлари билан биржа битимлари тузилди.
Ўтган
тўққиз ой мобайнида фонд биржасида қимматли қоғозлар билан амалга оширилган
битимлар сонида ҳам ўсиш кузатилиб – 2193 тани ташкил қилган ҳолда ўтган
йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 марта (1844 та битим)) юқори натижа қайд
этилди.
Йил бошидан буён биржа савдо айланмасида тижорат банкларининг қимматли
қоғозлари билан амалга оширилган битимлар ҳажми юқорилиги кузатилиб, 55,0 фоизни ёки 93,8 млрд. сўмни ташкил
қилмоқда.