Қишнинг иккинчи ҳафтаси “Тошкент” Республика фонд биржасида 5 миллиондан ортиқ қимматли қоғозлар билан 827 та битим амалга оширилган. Савдо ҳажми 767,7 млн.сўм.ни ташкил этди.

Тармоқлар кесимида битимлар сони бўйича саноат тармоғи етакчилик қилмоқда. Мазкур тармоқнинг 12 та эмитент қимматли қоғозлари билан 395,37 млн. Сўмдан иборат 385 та битим тузилган (битимларнинг умумий ҳажмига нисбатан 47%).

Битимлар ҳажми бўйича ҳам саноат соҳаси етакчилик
қилмоқда, ундан кейинги ўриннни қурилиш соҳаси эгаллаб турибди. Қурилиш
тармоғининг 3 та эмитентлар қимматли қоғозлари билан ҳафталик биржа
айланмасининг 15% ни ташкил этган, 115,33 млн. сўмлик 115 120 та битим қайд
этилган,
Шунингдек, ўтган ҳафтада агросаноат мажмуаси соҳаси
билан битимлар амалга оширилди (5 эмитент, 112,91 млн. сўмлик 25 та битим),
суғурта тармоғида
(4 эмитент, 43,79 млн. сўм миқдорида 19 та битим), савдо соҳасида (2 эмитент, 43,68
млн.сўм миқдорида 29 та битим), банклар (6 эмитент, 38,62 млн. сўм миқдорида
230 та битим) ва алоқа тармоғида (1 эмитент, 17,95 млн. сўм миқдорида 19 та
битим).
Энг катта битимлар
ҳажми “Қўқон механика заводи” АЖ улушига тўғри келди –
226 минг қимматли қоғозлари билан 253,8 млн. сўм миқдорида 259 та битим (умумий
биржа ҳажмининг 33,07%).

Ўтган ҳафта ичида заводнинг битта оддий акция нархи
1 050,00 – 1 245,00 сўм оралиғида тебранди. Шу билан бирга, душанба
кунидаги очилиш баҳоси ва жума кунидаги ёпилиш баҳоси 1 125,00 сўмни
ташкил этди. Қизиғи шундаки, ҳафтанинг биринчи ярмида нарх 1 120,00
даражасида эди (Душанба куни очилиш баҳосига нисбатан ▼0,4%)
– 1 130,00 (Душанба куни очилиш
баҳосига нисбатан ▲0,4%)
сўм, Пайшанба куни нархларнинг кескин 1 050,00 сўмгача пасайиши кузатилди (Душанба
куни очилиш баҳосига нисбатан ▼6,7%). Шунга
қарамай, бозор 1 120,00 нарх даражасида ёпилди, жума куни эса, нарх
1 245,00 сўмга етди (Душанба куни очилиш баҳосига нисбатан ▲11,0%). Бу ҳафтада
максимал нархлар бўйича 2 та битим 7 470,00 сўм миқдорида қайд этилди,
шундан кейин, 1 110,00 сўмдан 8 та битимлар бўлиб ўтди (Душанба куни
очилиш баҳосига нисбатан ▼1,4%) ва кун охирига
келиб, нарх 1 125,00 сўмгача тикланди.
Шуни таъкидлаш керакки, ўтган давр билан таққосланганда (02.12.19 – 07.12.19), суғурта компанияларининг қимматли қоғозларига бўлган талаб деярли 1,5 мартага ошди, аниқроғи тармоқнинг 5 та вакили қимматли қоғозларига 77 та сотиб олишга таклифлар сони 98 гача бўлган сотиб олишга таклифлар сонини ташкил этди. Бунга қарамай, суғурта тармоғининг 4 та вакили қимматли қоғозлари билан 43,8 млн.сўмлик 19 та битим қайд этилди. «Universal Sug'urta» АЖ 60 миллион оддий акцияларига бўлган сотиб олиш таклифи бажарилмай қолди.


Йил бошидан бери, Алском АЖ оддий акциялари билан умумий миқдори 295 млн. сўм бўлган 75 та битим амалга оширилган. Графикдан кўриниб турибдики, йил бошида акциялар паст ликвидли бўлган, натижада нархларнинг январ ойининг охирида феврал ойининг бошида ўрнатилган кенг йўлакда тебраниши 1400-1700 сўм кузатилмоқда. Ойнинг ўрталарига келиб, нархларнинг тебраниш йўлаги қисқариши оқибатида, мазкур инструментнинг савдолардаги ликвидлиги ошди. Август охирида нархларнинг 1 400-1 600 сўмлик йўлаги ўрнатилди. Нархлар тебранишининг ички йўлагида кунлар бўйича юқори савдолар ҳажми – 1 400-1 500 сўм ни ташкил этган. Ўтган ҳафта мобайнида нархлар 1 400,00 сўм даражасида ўзгармасдан турди, фақат душанба куни бир марта 1 520,00 сўмгача кўтарилди (душанба куни очилиш нархига нисбатан▲8,5%). Максимал нарх бўйича 1 та битим 152,00 минг сўм миқдорида амалга оширилди.

Ўтган ҳафтада Хамкорбанк АЖ битта оддий акцияси нархи 29,00
– 37,00 сўм диапазонида тебранди. Душанба куни очилиш нархи 29,00 сўмни, ёпилиш
нархи эса жума куни 33,00 сўмни ташкил этди. Қизиғи шундаки, кучли «буқалар»
трендига қарамай, савдода узун қизил шамлар мавжуд, бундай ҳолат кунлик
савдодаги қисқа муддатли позицияларда
«айиқлар» трендининг устунлигини тавсифлайди. Нархлар олдинги ҳафтага нисбатан
тезроқ ўсиб бормоқда, ваҳоланки, ўтган ҳафтада шамлар яшил эди. Шундай қилиб, 2
декабрдан 13 декабргача нархлар 4, 00 сўмга кўтарилди (душанба куни очилиш
нархига нисбатан▲13,79%).
Ҳафтада (9 декабр) минимал нарх орасидаги фарқ 29,00 сўм ва бир ҳафтада (12
декабрь) максимал нарх 37,00 сўм бўлиб, фарқ 8 сўмни ташкил этади (4 кун ичида
ўсиш▲27,59%).
Айтиш жоизки, «Тошкент» РФБ таклифларни қабул қилиш махсус платформасида битимлар тузиш бўйича потенциал харидорларни аниқлаш учун Nego Board музокарали аукцион бўлимида қуйидаги йирик эмитентлар акция пакетлари қўйилган.

Айрим эмитентларнинг қимматли қоғозларини Main Board
савдо майдончасида сотиб олиш мумкин. Масалан, «Urganch yog-moy» АЖ оддий
акциялари билан 5 500,00 сўм ҳар бири бўйича умумий савдоси 565,5 минг сўм
бўлган 3 та битимни ташкил этди.
Бундан ташқари, ўтган хафта давомида «Guliston
Ekstrakt-Yog» АЖнинг оддий (14 478 дона)
акциялари ва имтиёзли (96 дона) акцияларини сотиш бўйича 120 минг сўмлик 6-та
талабнома, «Kattaqo'rg'on yog'-moy» АЖнинг оддий (20 000 дона) акциялари учун
4500 сўмдан ва имтиёзли (900 дона) акцияларини учун 4000 сўм миқдорида 14-та
талабнома, «Farg'ona yog'-moy» АЖнинг
оддий (4 200 дона) акцияларини 9500 сўм нархда сотиб олишга ва 2 та ариза бўйича (20 дона) эмитент
акцияларини бир донаси учун 22 000 сўмдан сотишга таклиф тушди. Шунингдек,
«Farg'ona yog'-moy» АЖнинг 7 500,00 сўмлик имтиёзли (250 дона) акцияларини
сотиб олишга 5 та таклиф келиб тушди. Ундан ташқари сармоядорлар «Namanganvino»
АЖнинг қимматли қоғозлар бирлиги учун 5 000,00 сўм миқдорида сотиб олишга тайёр
эканликларини бидиришди, бунга корхонанинг 16 500 та оддий акциаларини
сотиб олиш бўйича 5 та талабнома гувоҳлик беради. «Xorazmsuvqurilish» АЖнинг
оддий акцияларига бўлган талаб қиймати 2000,00 сўмлик 400 та акцияни ташкил
этди. «Qo'qon yog'-moy» АЖнинг оддий акцияларига бўлган талаб ва таклиф нархи
ўртасидаги фарқ 13 500,00 сўмни ташкил этади.
Акциядорлар 840 та акцияни 20 000,00 сўмдан сотишни исташса-да, инвесторлар 10 000 та акцияни атиги 6 500,00 сўмдан сотиб олишни таклиф қилишмоқда. Шундай қилиб,
инвесторлар камида иккита («Farg'ona yog'-moy» АЖ ва
«Qo'qon yog'-moy» АЖ) ёғ-мой корхоналарининг кимматли коғозларини йирик
сармоядорлар учун таклиф қилинган нархлардан паст нархда сотиб олиш имкониятига
эга.
Ҳозирги пайтда иккита эмитент оддий акцияларига
–“Кварц” АЖ SPO ва “Жиззах Пластмасса” АЖ IPO бўйича оммавий таклифларда обуна компанияси
кетмоқда.
“Кварц” АЖ SPO га обуна 2019 йилнинг 19 окрябрида
бошланди ва 2019 йил 24 декабрда тугайди. Айни пайтда (16.12.2019) 659 та сотиб
олишга аризалар топширилди ва бу SPO ҳажмининг 28,01% ташкил этади ёки 1 350 966
дона акциялардан иборат. SPO таклиф
нархи 3 270,40 сўмдан, мақсадли нарх – 4 681 сўм. Жорий ҳолат бўйича,
таклифлар 3 270,40 сўмдан 3 501 сўмгача нарх оралиғида берилган.
16.12.2019 йилга /KVTS/ котировка баҳоси
– 3 450 сўм.
Жиззах Пластмасса АЖ IPO обуна 2019 йил 12 декабрда
бошланди ва 2020 йил 13 мартда тугайди. Жойлаштирилаётган акцияларнинг умумий
сони – 1 140 246 дона, нарх оралиғи 3 400 сўмдан 30 541
сўмгача, битта шахсга чеклов (андеррайтердан ташқари): 11 402 дона. /JIPL/
яқиндагина биржа рўйхатидан ўтганлиги сабабли, айни пайтда котировка баҳоси
мавжуд эмас, номинал баҳо – 3 065 сўм, андеррайтернинг баҳолаш натижалари
бўйича битта акцияни мақсадли нархи – 30 541 сўмни ташкил қилади.
Умуман олганда, йил бошидан "Тошкент" РФБ
да 5,46 млрд. сўм қимматли қоғозлар билан 390,88 млрд.сўм миқдорида 28 815
битимлар қайд этилган.