12 декабр куни обуна кампаниясининг расмий
очилиш маросимида, Ўзбекистон
Республикасининг етакчи пластик буюмлар ишлаб чиқарувчи “Жиззах Пластмасса” АЖ
акцияларини сотиб олиш учун таклифлар қабул қилиш бошлангани хақида эълон
қилинди. Қўшимча акцияларни сотишдан тушган маблағ корхонанинг ишлаб чиқариш
жарайонларини янада кенгайтиришга йўналтирилади.
“Жиззах Пластмасса” АЖ акцияларини бирламчи
жойлаштиришга (IPO) обуна кампаниясининг расмий очилиш маросими ва унга
бағишланган “Плстик махсулотларнинг йирик ишлаб чиқаручисидан IPO” мавзусидаги тақдимоти
12 декабр куни соат 12:00 да City Palace мехмонхонасининг Grand Ball Room
залида бўлиб ўтди.
Ҳукуматнинг бир қатор қарорларига мувофиқ, “Жиззах
Пластмасса” АЖ қўшимча акцияларини бирламчи жойлаштириш орқали ички ва хорижий
инвесторларни жалб қилиш чоралари тасдиқланган
“Жиззах Пластмасса” АЖ – бу умумий майдони 12.5 гектар бўлган саноат мажмуасидир. Ушбу ҳудудда ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланадиган 4 та асосий устахона ва АҚШ, Туркия, Словакия, Россия ҳамда Италиянинг сармоядорлари билан биргаликда ташкил этилган 8 та қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда.

IPO ўтказиш жараёнида, андеррайтер бўлган “Portfolio
Investments” МЧЖ мамлакатнинг барча вилоятларида онлайн тарзда Road Show
ўтказади. Янги акциядорлар ўз маблағларини етакчи пластмасса маҳсулотларини
ишлаб чиқарувчиси инвестиция қилишлари ва фаолиятида иштирок этишлари мумкин. Ҳар
ким брокерлик компанияси билан шартнома тузиши ва полиэтилен қувурлар,
пластмасса плёнкалар ишлаб чиқарувчи корхонанинг эгаси бўлиши мумкин.
“Жиззах Пластмасса” АЖ IPO жараёнида маҳаллий ва
хорижий сармоядорлар ўртасида 1 140 246 дона акцияларни жойлаштиради.
Бир киши 11 402 дона, яъни таклиф қилинаётган ҳажмдан 1%ини сотиб олиши
мумкин. Лойиҳада чет эл инвесторлари ҳам, ватандошларимиз ҳам: жисмоний ва
юридик шахслар иштирок этишлари мумкин. Нархлар оралиғи битта акция учун
3 400 сўмдан 30 541 сўмгача белгиланган.
Маросим чоғида компаниянинг дивиденд сиёсатига кўра, соф фойданинг камида 30% дивидендларни тўлашга йўналтирилиши, сўнгги 4 йил давомида йиллик соф фойдасининг камида 50% дивидендлар тўлашга сарф этилганлиги маълум қилинди.

Сўнгги 5 йил давомида ҳукумат қарорларига мувофиқ
“Жиззах Пластмасса” АЖ умумий қиймати 2.2 млн. АҚШ долларини ташкил этувчи
ишлаб чиқаришни модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширди
ва маҳсулот турларини кўпайтирди, бу эса йилига 10 минг тонна тайёр маҳсулот
ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиш имконини берди, шу жумладан қишлоқ хўжалигида
оқилона фойдаланиладиган суғориш тўпламлари, бундан ташқари, келажакда
Республиканинг кимё саноатини ривожлантириш бўйича кенг кўламли лойиҳалар кўзда
тутилган. “Жиззах Пластмасса” АЖ фаолиятига келсак, “Жиззах” эркин иқтисодий
зонасида 40 миллион долларга БОЗЗ-плёнкаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш
кўзда тутилган.
Маълумот у ёки бу молиявий инструментнинг
рекламаси эмас, ноаниқликлар ва вазиятнинг ўзгаришига асосида ўзгарадиган тахминий
таҳлиллардан иборат. Бундай таҳлиллар келажакдаги натижалар ёки самарадорликлар
кафолати эмас ва таркибига рисклар ҳамда ноаниқликларга йўл қўйишилини олиши
мумкин.Келажакка оид баёнотлар ва хавфлар, тахминлар ҳамда ноаниқликларни ўзи ичига
олади. Маълумотлар фақат ахборот мақсадида тақдимим этилади ва ҳар қандай
қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотишга сотишга