2016 йилнинг 19 – 23 сентябр кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси
савдоларида 2 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 2 та битим
қайд қилиниб, 140,2 минг дона акция 96,8 млн. сўмга сотилди.
Ҳафта якунлари бўйича умумий савдо айланмасида қимматли қоғозлар иккиламчи
бозорининг улуши мутлоқ юқорилиги кузатилиб, 100 фоизни ташкил этди.
Энг йирик битим 19 сентябр санасида «Bektemir-spirt eksperimental
zavodi» АЖнинг 126,0 минг дона акцияси
билан 63,0 млн. сўм миқдорида тузилди.
Фонд биржасида йил бошидан буён 165,0 млрд. сўмлик 2181 та савдо битими
қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 95 та эмитентнинг 169,2 млн. дона
қимматли қоғозлари сотилган.
Умумий биржа савдо айланмасида қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг
улуши 61,5 фоизни ёки 101,5 млрд. сўмни ташкил этди. Бирламчи бозор улуши эса
38,5 фоиздан иборат бўлди.
Йил бошидан буён биржа савдо айланмасида тижорат банкларининг қимматли
қоғозлари билан амалга оширилган битимлар ҳажми юқорилигича қолмоқда. Тижорат
банкларининг умумий савдо айланмасидаги улуши 53,6 фоиз ёки
88,3 млрд. сўмни ташкил қилади.