| 1 |
1. Жамият таъсисчиси А.Э.Тешабаевнинг маърузаси маълумот учун қабул қилинсин. 2. «IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» масъулияти чекланган жамиятини «IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этиш тасдиқлансин. |
| 2 |
1. Жамиятни қайта ташкил этиш бўйича таъсисчилар ўртасида тузилган таъсис шартномаси маълумот учун қабул қилинсин. 2. Жамият устав фонди 4002000000 (тўрт миллиард икки миллион) сўм, акцияларининг номинал қиймати 1000 (бир минг) сўмдан 4002000 (тўрт миллион икки минг) дона эгасининг номи ёзилган оддий акциялардан ташкил топсин. 3. Жамият таъсисчиларининг маъсулияти чекланган жамиятидаги мавжуд улушларига мутаносиб равишда «IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» акциядорлик жамиятининг оддий акциялари эгаси, яъни акциядорлари сифатида тасдиқлансин ҳамда жамият таъсисчилари ўртасида тегишли улушлари бўйича ёпиқ обуна шаклида жойлаштирилсин: - Тешабоев Акмалжон Эргашевич 2 701 000 000 сўмлик, 2 701 000 дона оддий акция ёки 67,49 фоиз; - Маматов Адхамжон Ахмедович 1 301 000 000 сўм, 1 301 000 дона оддий акция ёки 32,51 фоиз. |
| 3 |
1. «IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» акциядорлик жамиятининг Устави 1-иловага асосан тасдиқлансин. 2. Жамият Устави белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилсин. |
| 4 |
1. Жамият А.Э.Тешабаевнинг маърузаси маълумот учун қабул қилинсин. 2. Жамиятнинг амалдаги директори зиммасига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкга мурожаат қилиш ва “Микрокредит ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун” берилган лицензияни «IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» акциядорлик жамияти номига расмийлаштириш вазифаси юклатилсин. |
| 5 |
1. Жамият таъсис шартномаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Чиқариладиган акциялар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 90 кун давомида жойлаштирилсин. Бунда: Жойлаштиришни бошлаш санаси, акцияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган сана, жойлаштиришни тугатиш санаси, чиқарилишдаги энг охирги акция жойлашган сана, лекин жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санадан 365 кунидан кечикмасдан амалга оширилсин; 3. Акцияларни жойлаштириш қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозорида белгиланган тартибда амалга оширилиши, акциялар таъсисчилар ўртасида номинал қийматда жойлаштирилиши, қимматли қоғозларни жойлаштиришда андеррайтерлар жалб қилинмаслиги белгилансин; 4. Жамият таъсисчилари томонидан акциялар хақи сифатида устав фондига берилаётган мол-мулклар, хизматлар иловага мувофиқ тасдиқлансин; 5. Белгилаб қўйилсинки, акциялар чиқарилуви амалга ошмаган деб топилган тақдирда, акциялар учун қабул қилинган тўловлар акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб тан олинган кундан бошлаб 10 (ўн) кун муддат ичида қонунчиликда белгиланган тартибда таъсисчиларга қайтарилади. 6. Қонун ҳужжатларига мувофиқ жамият акцияларининг чиқарилуви давлат рўйхатидан ўтказилсин. |
| 6 |
1. Жамиятнинг эълон қилинган акцияларининг энг кўп миқдори номинал қиймати 1000 (бир минг) сўмдан бўлган 1 000 000 (бир миллион) дона 1 000 000 000 (бир миллиард) сўмлик эгасининг номи ёзилган оддий акциялар иборат этиб белгилансин. |
| 7 |
1. А.Тешабаевнинг маърузаси маълумот учун қабул қилинсин. 2. Жамият Кузатув Кенгаши аъзолигига келтирилган қуйидаги номзодлар сайлансин. Тешабоев Акмалжон Эргашевич Маматов Адхамжон Ахмедович Абдужалилов Акмалжон Абдувалиевич |
| 8 |
1. Жамиятнинг амалдаги директори М.Б.Атаханов жамиятнинг бошқарувчиси-ижрочи директори лавозимига тасдиқлансин. 2. Жамиятнинг бошқарувчиси-ижрочи директори билан мехнат шартномасини тузиш ваколати Кузатув Кенгашига берилсин. |
| 9 |
1. Жамият тафтишчилигига Закиров Тулкинжон Рисликович номзоди тасдиқлансин. 2. Жамиятнинг тафтишчиси билан мехнат шартномасини тузиш ваколати Кузатув Кенгашига берилсин. |
| 10 |
1. Жамиятнинг “Умумий йиғилиш тўғрисида”, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Ижроия органи тўғрисида”ги, “Дивиденд сиёсати тўғрисида”ги ва “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги ички низомлари тасдиқлансин. |
| 11 |
1. Жамият таъсисчиси А.Маматов маърузаси маълумот сифатида қабул қилинсин. 2. Жамиятни кайта ташкил этиш бўйича жамият барча кредиторларини хабардор қилиш ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали 3-иловага мувофиқ эълон бериш амалга оширилсин. |
| 12 |
1. Жамият таъсисчиси А.Маматов маърузаси маълумот сифатида қабул қилинсин. 2. Жамият директори ва бухгалтери зиммасига 30.09.2020 йил кун холати баланс қиймати бўйича жамият ҳуқуқий ворислиги кўрсатилган топшириш-қабул қилиш далолатномасини тузиш вазифаси юклатилсин. |
| 13 |
1. Жамиятнинг мулкчилик шаклини ўзгартириш билан боғлиқ амалиётларни бажариш юзасидан қилинган харажатлар жамият томонидан амалга оширилсин. 2. Жамиятнинг амалдаги директори М.Б.Атахановга “HBCapital” МЧЖ инвестиция воситачиси билан жамиятнинг мулкчилик шаклини ўзгартириш ва акцияларини сақлаш бўйича шартнома расмийлаштириш ваколати берилсин. |
| 14 |
1. Жамият веб-сайтини ташкил қилиш бўйича дастурчи билан шартнома тузилсин ва қонунчиликда белгиланган тартибда сайтга жамият маълумотлари ҳамда муҳим фактларни жойлаштириб бориш вазифаси жамият директори зиммасига юклатилсин. 2. Жамият акциядорлик жамияти шаклида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг жамиятнинг мавжуд муҳр ва штамплари янгилаш ишлари жамият директори зиммасига юклатилсин. 3. Жамият директори томонидан жамият фирма номи тушурилган фирма бланкини ишлаб чиқилсин ва таъсисчиларга тавсия сифатида берилсин. |