| 3 |
3.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамиятининг молиявий аҳволини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 26 июнда қабул қилинган 477-сонли Қарорининг 3-бандига мувофиқ «Ўзагросуғурта» АЖга Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Я.Ғуломов кўчаси, 1-уйда жойлашган 2-қаватли умумий майдони 2 153,0 м.кв., ер майдони эса 1 256,0 м.кв.га тенг бўлган маъмурий бино ҳисобидан, жамият устав капиталини умумий қиймати 8 955 938 320 (саккиз миллиард тўққиз юз эллик беш миллион тўққиз юз ўттиз саккиз минг уч юз йигирма) сўмга тенг бўлган 2 730 469 (икки миллион етти юз ўттиз минг тўрт юз олтмиш тўққиз) дона номинал қиймати 3 280 (уч минг икки юз саксон) сўмлик номи ёзилган нақдсиз оддий акцияларни қўшимча чиқариш орқали жамият устав капитали оширилсин ва жамият устав капитали Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги улушини ошириш ҳисобидан 100 000 000 400 (юз миллиард тўрт юз) сўмдан 108 955 938 720 (бир юз саккиз миллиард тўққиз юз эллик беш миллион тўққиз юз ўттиз саккиз минг етти юз йигирма) сўмгача кўпайтирилсин. 3.2. «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамиятининг умумий қиймати 8 955 938 320 (саккиз миллиард тўққиз юз эллик беш миллион тўққиз юз ўттиз саккиз минг уч юз йигирма) сўмга тенг бўлган 2 730 469 (икки миллион етти юз ўттиз минг тўрт юз олтмиш тўққиз) дона номинал қиймати 3 280 (уч минг икки юз саксон) сўмлик номи ёзилган нақдсиз оддий акциялари қўшимча чиқарилсин. 3.3. Қуйидаги қўшимча акцияларнинг жойлаштириш тартиби ва шартлари тасдиқлансин: • Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг усули - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июндаги «“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг молиявий аҳволини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 477-сонли Қарорининг 3-бандига асосан “Ўзагросуғурта”АЖ га берилаётган кўчмас мулк, яъни, Тошкент шаҳар, Мирзо-Улуғбек тумани, Я.Ғуломов кўчаси, 1-уйда жойлашган 2-қаватли маъмурий бино ҳисобидан қўшимча чиқарилаётган акциялар Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги улушини ошириш ҳисобидан ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади. • Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг муддати - қўшимча акцияларни жойлаштириш, қўшимча акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 90 (тўқсон) календар кундан кечиктирмасдан амалга оширилсин. • Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг тартиби - қўшимча чиқарилаётган акциялар ташкиллаштирилмаган (уюшмаган) қимматли қоғозлар бозорида шартнома тузиш йўли билан жойлаштирилади. Акцияларни жойлаштириш бўйича хизмат кўрсатувчи қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари (андеррайтерлар) жалб қилинмайди. • Ушбу чиқарилишдаги акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби - қўшимча чиқарилаётган акциялар бозор қийматида, аммо номинал қийматидан кам бўлмаган ҳолда жойлаштирилади. • Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби – акцияларни тўлаш баҳоловчи ташкилот “Real Consult-Service” МЧЖ томонидан берилган 2018-йил 1-ноябрдаги 87-сонли баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботига мувофиқ, ҳамда баҳоловчи ташкилот “Konservis” МЧЖнинг 2018-йил 7-ноябрдаги юқоридаги бахолаш тўғрисидаги ҳисоботининг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисидаги 140/18-сонли эксперт ҳулосасига асосан «Ўзагросуғурта» АЖга берилаётган Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Я.Ғуломов кўчаси, 1-уйда жойлашган 2 қаватли маъмурий бино 8 955 940 764,0 сўмга баҳоланганлиги инобатга олинсин ва қўшимча чиқарилаётган акцияларнинг жойлаштирилиши ушбу маъмурий бино ҳисобидан амалга оширилсин. • Молия вазирлиги томонидан «Ўзагросуғурта» АЖга берилаётган бинонинг аниқланган бозор нархи ҳамда қўшимча чиқарилаётган акцияларнинг умумий номинал қиймати ўртасидаги 2 444 (икки минг тўрт юз қирқ тўрт) сўмлик фарқ жамият томонидан келгусидаги амалга оширилаетган қўшимча чиқарилув даврида Молия вазирлиги улуши сифатида инобатга олинсин. • Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби - акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда, бу ҳақда маълумот ОАВда ва Жамиятнинг расмий веб-сайти www.agros.uz да, ҳамда Корпоратив маълумотлар ягона портали www.openinfo.uz да жойлаштирилади. Акциялар тўлови сифатида олинган кўчмас мулк, яъни, Тошкент шаҳар, Мирзо-Улуғбек тумани, Я.Ғуломов кўчаси, 1-уйда жойлашган 2-қаватли маъмурий бинони қайтариш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. |