2025 йил 24 мартдан бошлаб "AGAT CREDIT mikromoliya tashkiloti" MCHJ нинг биринчи чиқарилиши "Тошкент" РФБнинг биржа котировкалаш варағига киритилади ва савдоларга рухсат берилади.
Ушбу чиқарилиш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан 2025 йил 11 мартда №Р1079 рақам билан рўйхатдан ўтказилган.
"AGAT CREDIT mikromoliya tashkiloti" МЧЖ амалдаги қонунчилик асосида қисқа муддатли кредитлар тақдим этади.
Компаниянинг расмий веб-сайти: agatcredit.uz
Ушбу чиқарилишнинг шартлари:
Чиқарилган облигацияларнинг умумий ҳажми: 40 000 000 000 сўм
Облигациялар сони: 400 000
Номинал қиймати: 100 000 сўм
Купон (фоиз) ставкаси: йиллик 29%
Купон тўлови даврийлиги: ҳар ойда
Муомала муддати: 365 кун
Қимматли қоғоз коди: UZ6058977AA8
Тикер: ACMT1B