«Тошкент» РФБ бошқарувининг 2024 йил 6 мартдаги қарорига кўра, «Тошкент» РФБ биржа котировкалаш варағи тўғрисида» ги Низомнинг 62-бандига асосан ва «Buxoro ta’mirlash mexanika zavodi» АЖ жамият акциядорларининг 2024 йил 16 февралда бўлиб ўтган умумий йиғилиши қарорига асосланган 27.02.2024й.даги мурожатини ҳисобга олиб, «Buxoro ta’mirlash mexanika zavodi» АЖ акциялари 2024 йилнинг 11 мартидан «Тошкент» РФБ биржа котировкалаш варағининг «Транзит» категориясидан чиқарилди.