“Тошкент”
РФБ нинг 2023 йил 8
сентябрдаги бошқарув
қарори билан “Biznes
Centr
Samarqand” АЖ нинг оддий акциялари (UZ7000560001) BCSK - биржа тикери билан 2023 йилнинг 11 сентябридан биржа котировкалаш варағи “Stock
Market” акциялар бозорининг “Стандарт”
категориясига киритилди.
“Biznes Centr Samarqand” акциядорлик жамияти – тижорат ташкилоти бўлиб, асосий мақсади
молиявий-хўжалик фаолиятидан (турар жой бўлмаган биноларни ижарага бериш,
қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш, улгуржи ва чакана савдо, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш)даромад олишдан иборат.
2022 йил
якунларига кўра жамият:
- 2 905 641 минг сўм – ўзлик
маблағларига;
- 1 497 260,40 минг сўм – соф даромадга
эга.
Жамиятнинг операцион фаолияти ва молиявий
кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар "Biznes
Centr Samarqand" AЖ ҳисоботлари асосида шакллантирилган.