“Тошкент” РФБ
нинг 2022 йил 23 ноябрдаги бошқарув қарори билан “SOLUTIONS LAB” АЖ нинг оддий акциялари (UZ7057740019) SOLA - биржа тикери билан 2022 йилнинг 24 ноябридан биржа
котировкалаш варағи “Stock Market” акциялар
бозорининг “Стандарт” категориясига киритилди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, IT -
техналогиялари ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш соҳасидаги
"Тошкент" РФБ биржа котировкалаш варағига киритилган дастлабки
компаниядир.
“SOLUTIONS LAB”
акциядорлик жамияти:
Жамият фаолияти
исталган платформа учун дастурий таъминот дастурларини ишлаб чиқиш, лойиҳалаш
ва сотишдан иборат.
2021 йил
якунларига кўра жамият:
-
28 624 765,00 минг сўм – ўзлик маблағларига;
-
31 061 985,00 минг сўм – соф тушум;
-
28 424 765,00 минг сўм – соф фойдага эга.
Жамиятнинг операцион фаолияти ва молиявий
кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар "SOLUTIONS LAB" AЖ ҳисоботлари
асосида шакллантирилган