“Тошкент” РФБ
нинг 2022 йил 16 ноябрдаги бошқарув қарори билан “O’zbekiston Pochtasi” АЖ нинг оддий акциялари(UZ7005280001) UPOS - биржа тикери ва имтиёзли акциялари (UZ700528K011) UPOSP – биржа тикерлари билан 2022 йилнинг 17 ноябридан
биржа котировкалаш варағи “Stock Market” акциялар бозорининг “Стандарт” категориясига киритилди.
“O’zbekiston
Pochtasi” акциядорлик жамияти:
Жамият 2014
йилнинг 6 августида Тадбиркорлик субъектларини рўйҳатдан ўтказиш Давлат
Инспекцияси томонидан рўйҳатга олинган.
Фаолият
кўрсатиш соҳаси почта алоқаларини кўрсатишдан иборат.
2022 йилнинг
биринчи ярим йиллик якунларига кўра жамият устав капитали – 38 056 086 минг сўмни, соф тушум – 142 226 347 минг сўмни ва соф фойда эса – 560 567 минг сўмни ташкил
этади.
Жамиятнинг операцион фаолияти ва молиявий
кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар "Ўзбекистон почтаси" AЖ
ҳисоботлари асосида шакллантирилган.