“Тошкент” Республика фонд биржаси акциядорлик жамияти сизга ўз ҳурматини билдириб, 2022 йил 24 июнь куни Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй манзилида 2021 йил якунлари бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини эълон қилади
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг бошланиш вақти - соат 15.00. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши иштирокчиларини рўйхатга олиш вақти соат 14.45 дан 15.00 гача.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 2022 йил 1 июнь.
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 2022 йил 20 июнь.
Кун тартиби:
1. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши раиси ва котибини сайлаш;
2. Саноқ комиссияси аъзоларини тасдиқлаш;
3. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
4. 2021 йил якунлари бўйича йиллик ҳисобот, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
5. “Тошкент” РФБ АЖнинг 2021 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари ва молиявий ҳолати тўғрисидаги аудиторлик ташкилотининг аудиторлик ҳисоботини кўриб чиқиш;
6. Тафтиш комиссиясининг 2021 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
7. 2021 йил якунлари бўйича “Тошкент” РФБ АЖда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш ва корпоратив бошқарув Кодекси қоидалари тавсияларига риоя қилиш натижаларини кўриб чиқиш;
8. “Тошкент” РФБ АЖ Кузатув кенгашининг 2021 йил учун ҳисоботини тасдиқлаш;
9. Акциядорларга дивидендлар тўлашни назарда тутувчи ҳисобот йилининг соф фойдасини тақсимлаш масаласини кўриб чиқиш;
10. “Тошкент” РФБ АЖ Кузатув кенгашини сайлаш;
11. «Тошкент» РФБ АЖ ижро органини сайлаш;
12. “Тошкент” РФБ АЖ Тафтиш комиссиясини тугатиш;
13. “Тошкент” РФБ АЖ фаолиятини 2022 йил учун аудиторлик текширувини ўтказиш учун ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш ва ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш;
14. “Тошкент” РФБ акциядорлик жамиятининг:
а) Уставига;
б) “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги;
в) “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги;
д) "Ижроия органи тўғрисида”ги низомларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш;
15. “Тошкент” РФБ АЖнинг 2022 йил бизнес-режасини тасдиқлаш;
16. “Тошкент” РФБ акциядорлик жамиятида таваккалчиликларни бошқариш учун жавобгар бўлган махсус таркибий бўлинмани ташкил этиш ва жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
17. “Тошкент” РФБ АЖнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш.
Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш учун барча маълумотлар (материаллар) билан Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй (РБФ биноси) манзилида танишишлари мумкин. Боғланиш учун телефон - 71 267-11-73, 71 267 11 39 (Корпоратив маслаҳатчи - Ш.А.Тураев, бош мутахассис Л.Х.Буриева). Мурожаатлар душанбадан жумагача ҳар куни соат 09.00 дан 18.00 гача (танаффус - 13.00 дан 14.00 гача) қабул қилинади.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар вакилларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ берилган ишончнома бўлиши шарт.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 58-моддасига асосан, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш чоғида умумий йиғилишда, кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш ва овозга қўйилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этиш имкониятини берадиган ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилиши мумкин.
“Тошкент” РФБ акциядорлик жамияти кузатув кенгаши