2021 йилнинг 24 декабрида «Тошкент» РФБ биржа котировкалаш варағига («Bond Market») «O'zbekiston
metallurgiya kombinati» АЖ корпоратив
облигациялари киритилди.
Ушбу облигациялар - фоизли номи ёзилган корпоратив
облигациялар шаклида чиқарилган.
Облигациялар номинал қиймати 5 000 000 (беш
миллион) сумни ташкил этади.
Облигациялар сони - 10 000 дона.
Умумий чиқарилув ҳажми 50 млрд сўмни ташкил этади.
Ушбу чиқарилув облигациялари очиқ обуна шаклида,
чекланмаган шахслар ўртасида жойлаштирилади.
Қимматли қоғозлар бозорида облигациялар эмитент ва
андеррайтер билан биргаликда бозор конъюктурасидан келиб чиқиб номинал
қийматидан (5 000 000 сўм) паст бўлмаган нархларда жойлаштирилади. Андеррайтер сифатида "Frееdоm Finаnсе" ЧИИ МЧЖ
иштирок этмоқда.
Облигациялар
жойлаштириш тартиби ва муддатлари.
Жойлаштириш бошланиш санаси – 2021 йил 24 декабр.
Муомалада бўлиш муддати – ушбу чиқарилув
облигациялари муомалага чиқарилуви бошланган кундан бошлаб 18 ой (543 кун). Ушбу
давр фоизли тўловлар учун ҳар бири 181 кундан иборат бўлган, учта оралиқ даврга
бўлинган. Ҳар бир облигация номинал даромадлилиги – йиллик 23% ни ташкил қилади.
Корпоратив облигацияларнинг олди-сотди битимлари «Тошкент» РФБ савдо
майдончасининг «Bond Market» корпоратив облигациялар бозири учун «Nego Board» секциясида бўлиб
ўтади.