Ҳурматли РФБ "Тошкент"
аъзолари
"Тошкент" РФБ AЖ
Бошқарувининг 2021 йил 15 апрелдаги 40-сонли қарори билан 2021 йил биринчи чоракда қимматли
қоғозларнинг ликвидлиги бўйича таҳлил натижаларига кўра, шу давр мобайнида ўтказилган савдо кунларининг
умумий сонининг 90 фоизидан кўпроғида қатнашган қимматли қоғозлар учун репо битимларининг биринчи босқичида қимматли қоғозлар
нархини аниқлаш учун савдо тизимига "Премиум" ва "Стандард"
тоифаларига кирувчи компанияларнинг " Haircut ratio нисбати жорий йилнинг 26 апрелидан бошлаб қуйидагича
ўрнатилади:
- акциялар"Премиум"
тоифасига кириш учун 20% миқдорида;
- "Стандарт" тоифасига
киритилган "Kvarts” АЖ, "O'zbekiston sanoat -
qurilish banki” АТБ, "Qizilqumsement" АЖ, "Hamkorbank" АТБ, "Ipoteka-bank" АТИБ, "O'zbekiston metallurgiya
kombinati" АЖ акциялар учун 30% миқдорида;
- "Стандарт" тоифасига
киритилган бошқа акциялар учун "Haircut ratio" нисбати ўзгаришсиз
қолади (50% ставка бўйича).