Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги “Пахтачилик соҳасида бозор
тамойилларини кенг жорий этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4633-сонли қарорига мувофиқ “Учтепа пахта
тозалаш” АЖ устав капиталидаги “Жиззахпахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг
96,9 фоиз акция пакетини сотиш бўйича ўтказиладиган танлов савдоларига таклиф
этади.
Танлов объекти: Жиззах вилояти, Арнасой тумани, Ғолиблар шаҳарчасида жойлашган “Учтепа
пахта тозалаш” АЖ устав капиталидаги “Жиззахпахтасаноат” ҳудудий акциядорлик
бирлапшмасининг 96,9 фоиз акция пакети.
Танлов шартлари:
объектнинг бошланғич нархи: 5 700 000 000,0 сўм;
инвестицивий мажбурияти – корхонага 24 ой муддат ичида 5 млрд сўм мидорида
инвестиция киритиш ва 100 нафар янги ишчи ўрни яратиш.
Танловда иштирок этиш учун:
аризаларни қабул
қилиш “E-ijro auksion” электрон онлайн аукцион савдо майдончаси орқали амалга
оширилади;
талабгорлар
“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКнинг махсус ҳисобрақамига
объектни сотиб олиш қийматининг
15 фоизидан кам бўлмаган миқдорида закалат пули киритишлари лозим.
Талабгорлардан
келиб тушган таклифлар умумлаштирилган ҳолда кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул
қилиш учун Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат
комиссиясига киритилади.
Комиссиянинг танлов
савдоси якунлари ва танлов ғолибини танлаб олиш тўғрисидаги қарори танлов савдосида
иштирок этиш учун ариза топширишнинг сўнги муддатидан бошлаб бир ой ичида
оммавий ахоборот воситаларида эълон қилинади.
Танлов ташкилотчиси: “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази”
ДУК, Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 6. Тел.: (71) 202-21-11.
Веб-сайт: www.e-auksion.uz, е-mail: info@e-auksion.uz
Сотувчи: “Ўзпахтасаноат” АЖ тугатиш комиссияси, Тошкент ш., Шота Руставели
кўчаси, 8а. Тел: (71) 202-04-00 (600, 606). Веб-сайт: www.uzpaxta.uz, е-mail: info@uzpaxta.uz.