Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси биржа савдоларида турган “Сурхон пармалаш ишлари” акциядорлик жамияти устав капиталидаги 51,0 фоиз давлат акция пакети бўйича биржа савдолари акциялар пакети нархини 20 фоизга пасайтирган холда давом эттирилаётганлигини маълум қилади.
Биржа савдолари қуйидагича давом эттирилмоқда:
Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги улуши – 51,0 фоиз;
Савдога чиқарилган акцияларининг умумий сони – 300 984 дона оддий акция;
Бир дона акциянинг номинал қиймати – 1000 сўм;
Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 161 806,23 сўм;
Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 48 701 086 330,32 сўм;
Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;
Лотлар сони – акциялар битта лотда савдога чикарилган.
Талабгорлар биржа Қоидаларига мувофиқ "Тошкент" РФБнинг махсус платформаси орқали давлат акция пакетларини сотиб олиш бўйича ўз буюртманомаларини тақдим этишлари мумкин.
Қўшимча саволлар юзасидан “Mulk Sarmoya Brokerlik Uyi” АЖга мурожаат қилишингиз мумкин.
Манзил: Тошкент шахри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.
Телефон рақами: +99890 993-95-58
Телефакс рақами: 0371 267-34-96
Электрон почта манзили: info@ndvakt.uz
Веб сайт: www.ndvakt.uz