Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.07.2019 йилдаги ПҚ-4388-сонли қарорига мувофиқ Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни қуйидаги давлатга тегишли бўлган акция пакетини сотиб олиш бўйича биржа савдоларига таклиф этади.
Эмитент номи – “Ўзпаравтотранс” акциядорлик жамияти (Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, Қарши шоссесида жойлашган);
Акцияларнинг савдога қўйиш санаси ва жойи – акциялар 2020 йил 3 августдан “Тошкент РФБ” АЖ савдоларига чиқарилади;
Давлат акцияларининг эмитент устав фондидаги улуши – 38,33 фоиз;
Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 152 166 дона оддий акция;
Бир дона акциянинг номинал қиймати – 5000,0 сўм;
Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 283 507,5 сўм;
Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 43 140 202 245,0 сўм;
Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;
Лотлар сони – акциялар "битта акция - битта лот" тамоили асосида савдога чикарилади;
Талабгорлар 2020 йилнинг 3 августидан бошлаб биржа қоидаларига мувофиқ оммавий савдоларни амалга ошириш майдончаси (PO) орқали акция пакетини сотиб олиш бўйича ўз таклифларини беришлари мумкин.
Манзил: Тошкент шахри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.
Телеграм канал: https://t.me/mulksarmoya
Телефон рақами: +99890 993-95-58
Телефакс рақами: 0371 267-34-96
Электрон почта манзили: info@ndvakt.uz
Веб сайт: www.ndvakt.uz