| 1 |
1. АТ “Алоқабанк” акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламенти тасдиқланди |
| 2 |
1. АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгашининг 2021 йил якунлари бўйича берган ҳисоботи тасдиқлансин ва фаолияти қониқарли деб белгиланди. 2. Банкнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, банк олдига қўйилган стратегик йўналишларни белгилаш, банкнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш ҳамда мижозларни қўллаб-қувватлаш мақсадида банк Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилиши лозим бўлган қуйидаги устувор вазифалар тасдиқланди: Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг банк-молия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва трансформация жараёнлари бўйича банкка юклатилган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш; янги замонавий ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш лойиҳалари учун кредитлар ажратиш ва шу асосда рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи, шунингдек экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва аҳоли бандлигини оширишни таъминлаш; профессионал жиҳатдан юксак ва юқори малакали ходимлар билан бутлаш, хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини ошириш. 3. АТ “Алоқабанк”нинг 2022 йил учун мўлжалланган Бизнес-режаси кўрсаткичлари бажарилишини назорат қилиш ва банк фаолияти натижалари бўйича ўрнатилган тартибда банк Бошқаруви ҳисоботларини кўриб бориш вазифаси юклатилди. |
| 3 |
1. АТ “Алоқабанк” фаолиятининг 2021 йил якунлари бўйича банк Бошқаруви Раисининг ҳисоботи тасдиқлансин ва ҳисобот давридаги иш фаолияти қониқарли деб белгилансин. 2. АТ “Алоқабанк” Бошқаруви томонидан 2022 йилда бажарилиши лозим бўлган қуйидаги устувор вазифалар тасдиқлади: - Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг банк-молия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва трансформация жараёнлари бўйича банкка юклатилган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш; - аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг банкка бўлган ишончини мустаҳкамлаш орқали уларнинг бўш пул маблағларини қимматли қоғозлар ва депозитларга жалб қилиш; - Бош банк ва ҳудуддаги таркибий бўлинмаларни етакчи хорижий банклар ва молия институтлари томонидан қабул қилинган андозалар, услублар ва баҳолаш кўрсаткичлари тизимида ишлай оладиган, мукаммал тайёрланган юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, банкнинг кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек банк раҳбар ходимлари захирасини мунтазам равишда сифатли шакллантириб бориш; - банкнинг инвестицион фаолиятини кенгайтириш, шу жумладан иқтисодиёт тармоқлари модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш жараёнларида банк иштирокини кенгайтириш, банк томонидан қилинган инвестициялар самарадорлигини ошириш; - кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига кредитлар беришда лойиҳаларни биринчи навбатда, реал секторга ва янги иш ўринлари барпо қилишга, экспортбоп ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга, маҳаллий хом-ашёни қайта ишлаш ҳисобига халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришга ҳамда ҳудудларда хорижий инвестициялар иштирокида лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этиш орқали инновацион технологияларни олиб келиш ва аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш; - АТ “Алоқабанк”нинг 2022 йил учун мўлжалланган бизнес-режа кўрсаткичларни бажарилишини таъминлаш; - мустаҳкам ресурс базасини шакллантириш ва активлар сифатини яхшилаш ҳисобига банкнинг молиявий барқарорлигини ва ликвидлигини ошириш. 3. Банк Бошқаруви зиммасига банк фаолияти юзасидан йилнинг ҳар чорак якунлари бўйича банк Кузатув кенгашига ҳисобот бериб бориш вазифаси юклатилди. |
| 4 |
1. АТ “Алоқабанк”нинг 2021 йил иш фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссияси томонидан берилган ҳисобот тасдиқланди. 2. Банк Бошқарувига тафтиш комиссияси томонидан берилган таклиф ва тавсияларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш вазифаси юклатилди. |
| 5 |
1. АТ “Алоқабанк”нинг 2021 йил иш фаолияти якунлари бўйича “PriceWaterhouseCoopers” ташқи аудиторлик компанияси томонидан Халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган аудиторлик ҳисоботи ва хулосаси тасдиқланди. 2. Банк Бошқарувига “PriceWaterhouseCoopers” ташқи аудиторлик компанияси томонидан берилган таклиф ва тавсиялар асосида белгиланган чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш вазифаси юклатилди. |
| 6 |
1. АТ “Алоқабанк”нинг 2021 йил учун йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқланди. |
| 7 |
1. 2021 йил якуни бўйича соф фойдаси қуйидаги тартибда тақсимланди: - фойданинг 10 758,25 млн.сўми Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасига. - банк фаолиятининг 2021 йил якунлари давомида олган соф фойдасини қолган 96 824,24 млн.сўм қисми тақсимланмаган фойда сифатида қолдирилди. |
| 8 |
1. АТ “Алоқабанк”нинг 2022 йил иш фаолияти якуни бўйича Халқаро стандартларга мувофиқ аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тайёрлаш учун 1 723 000 000 (бир миллиард етти юз йигирма уч миллион) сўм ҚҚСсиз миқдорида таклиф “PriceWaterhouseCoopers” ташқи аудиторлик компанияси танланди. 2. Банк Бошқарувига (К.Ирисбекова) “PriceWaterhouseCoopers” ташқи аудиторлик компанияси билан шартнома имзолаш вазифаси юклатилди. |
| 9 |
1. АТ “Алоқабанк” ва иловада кўрсатиб ўтилган ташкилотлар ўртасида тузилиши мумкин бўлган ҳар қандай битимлар, шу жумладан банк операциялари, хусусан кредит, лизинг, банк кафолати, кафиллик, депозит, своп ва спот битимлари, суғурта, пул маблағлари ва тўловларни ўтказиш билан боғлиқ операциялар, гаров ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа операциялар ҳамда ушбу ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган хизматлари юзасидан тузиладиган битимлар бўйича ҳар бир битимнинг суммаси банк соф активларининг 50 (эллик) фоизигача бўлган ҳолларда битимларни тузишга олдиндан рухсат берилди. 2. АТ “Алоқабанк” Бошқаруви ва Кузатув кенгаши қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида ушбу операцияларнинг тўғри ва қонуний амалга оширилишини таъминлаш бўйича қарор қабул қилинди. 3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тафтиш комиссияси зиммасига юклатилди. |
| 10 |
1. АТ “Алоқабанк” Кенгаши аъзоларининг сони 9 кишидан иборат бўлиб, қуйидаги таркибда сайланди: 1) Шерматов Шерзод Хотамович – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири; 2) Ишанходжаев Асрор Асланович – Алоқа ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси Республика кенгаши раиси; 3) Мансуров Рустам Пулатович – “Электромагнит мослашув маркази” ДУК бошлиғи; 4) Хасанов Назиржон Набижанович – “Ўзбектелеком” АК Бош директори; 5) Юлдашев Фахриддин Туракулович – “Nano lizing kompaniyasi” МЧЖ Бош директори; 6) Умаров Олимжон Мухамаджанович – мустақил аъзо; 7) Шагазатов Мохир Фархатович – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи; 8) Нуритдинова Наима Низомиддин қизи – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Далат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари; 9) Хайтметов Рустам Махкамджанович – Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бош бухгалтери. 2. АТ “Алоқабанк” Кенгаши йиғилишининг қарори билан Кенгаш аъзолари таркибидан банк Кенгаши раиси ва унинг ўринбосари овоз бериш йўли билан сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. 3. АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгаши аъзолигига сайланган Юлдашев Ф.Т. зиммасига миноритар акциядорлар манфаатини ифода этиш вазифаси юклатилди. |
| 11 |
1. Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиришлар киритилганлиги (2022 йил 29 март) маълумот учун қабул қилинди. 2. АТ “Алоқабанк” тизимида Тафтиш комиссияси фаолияти тугатилди. 3. Банк акциядорларининг 2020 йил 30 сентябрдаги йиллик умумий йиғилиш баёни билан тасдиқланган “АТ “Алоқабанк” Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низом ўз кучини йўқотганлиги тўғрисида қарор қабул қилинди. 4. Банк Бошқарувига (К.Ирисбекова) мазкур қарор ижросини таъминлаш вазифаси юклатилди |
| 12 |
1. “SILK CAPITAL” МЧЖ томонидан АТ “Алоқабанк” корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари маълумот учун қабул қилинди. 2. “SILK CAPITAL” МЧЖ томонидан АТ “Алоқабанк” корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари қониқарли деб топилди. 3. Банк Бошқаруви (К.Ирисбекова) зиммасига мазкур қарор ижросини таъминлаш вазифаси юклатилди. |
| 13 |
1. “Ташқи аудиторларни жалб қилиш сиёсати”, “Ахборот сиёсати”, “АТ «Алоқабанк» Кузатув кенгаши ва унинг қўмиталари, Кузатув кенгаши раиси ва аъзолари фаолиятини баҳолаш қоидалари” ва “Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар тўғрисида”ги Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тасдиқланди. |
| 14 |
1. АТ “Алоқабанк” ва “Shanghai Construction Group Co., LTD” компанияси ўртасида 2019 йил 28 июнда тузилган ALOQA/SCG-001-сонли шартномага “Shanghai Construction Group Co., LTD”нинг ҚҚС билан боғлиқ қўшимча харажатларни банк томонидан қоплаб беришга доир шартномага ўзгартириш киритиш тўғрисидаги 2-сонли қўшимча келишув тузилганлиги маълумот учун қабул қилинди. 2. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш банк Бошқаруви (К.Ирисбекова) зиммасига юклатилди. |
| 15 |
1. АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгашининг 2022 йил 7 июндаги 31-сонли қарори тасдиқланди. 2. Банкнинг Қорақалпоғистон ҲКХКМ ва Амалиёт ҲКХКМ мижозларга ажратилиб, “умидсиз” актив сифатида таснифланган ҳамда охирги беш йил мобайнида ҳисоби банкнинг “кўзда тутилмаган ҳолатлар” ҳисобварағида юритиб келинган 636 605,5 минг.сўм асосий қарз қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилди. 3. Банк Бошқаруви (К.Ирисбекова)га мазкур қарор ижросини назорат қилиш вазифаси юклатилди. |
| 16 |
1. Банкнинг ташкилий тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқланди. 2. Банк Бошқаруви (К.Ирисбекова) зиммасига мазкур қарор ижросини таъминлаш вазифаси юклатилди. |
| 17 |
1. “АТ “Алоқабанк” Уставига ўзгартиришлар киритилди ва тасдиқланди. 2. Банк Бошқаруви зиммасига АТ “Алоқабанк” Уставига киритилаётган ўзгартиришларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш бўйича ишларни амалга ошириш вазифаси юклатилди. |