| 1 |
Акциядорлар умумий йиғилиши регламенти тасдиқлансин. -савол ва таклифлар - 3 дақиқа; - мунозара- 5 дақиқа. |
| 2 |
Саноқ комиссияси аъзолари қуйидаги таркибда тасдиқлансин. 1. Ташкулов Тура Джураевич; 2. Мажидова Нигора Шуҳратовна; 3. Мавлянов Жамшид Инамович |
| 3 |
ХИИ “Yangiyo’l yog’-moy” АЖнинг 2019 йилдаги фаолияти якуни, молия-хўжалик фаолияти ҳамда Бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан жамият ижроия органи раҳбарининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
| 4 |
ХИИ “Yangiyo’l yog’-moy” АЖнинг 2019 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботи жамият уставининг 11.7 “н” бандига асосан қабул қилинмади. |
| 5 |
ХИИ “Yangiyo’l yog’-moy” АЖнинг 2019 йил якуни бўйича жамият ташқи аудитори “Консаудитинформ” МЧЖ ташкилотининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин. |
| 6 |
ХИИ “Yangiyo’l yog’-moy” АЖда 2019 йил якуни бўйича ўтказилган Корпоратив бошқарув тизими натижалари “қониқарли” деб топилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. |
| 7 |
ХИИ «Yangiyo’l yog’-moy» АЖ Кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги таркибда сайлансин. 1. Хамрахужаев Неъматжон Яхёхонович 2. Кобилов Ибодулла Муродуллаевич 3. Тоирбеков Камолиддин Қизилбекович 4. Ўразбоев Санжар Максудбаевич 5. Нурмухамедов Тохир Анварович 6. Инамов Еркин Бахрамович 7. Якубов Мунир Муродович 8. Юнусов Элдор Нуруллаевич 9. Акбаралиев Шавкат Турсуналиевич |
| 8 |
ХИИ «Yangiyo’l yog’-moy» АЖ тафтиш комиссияси аъзолари қуйидаги таркибда сайлансин: 1. Шарипов Зафар Зариф ўғли; 2. Шодиев Бахтиёр Хамидуллоевич; 3. Жуланов Камол Жуланович |
| 9 |
ХИИ «Yangiyo’l yog’-moy» AЖ бош директори лавозимига кўрсатилган номзод Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилган тартибда келишилгунга қадар амалдаги бош директор вазифасини бажарувчи Хайруллаев Алишер Абдуллаевич бош директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлансин. |
| 10 |
1. ХИИ “Yangiyo’l yog’-moy” АЖнинг 2020 йил учун бизнес- режаси тасдиқлансин. 2. Жамият ижроия органи ХИИ “Yangiyo’l yog’-moy” АЖнинг 2020 йил учун бизнес-режасида кўрсатилган асосий кўрсаткичлари бажарилишини таъминлансин. |
| 11 |
1. ХИИ “Yangiyo’l yog’-moy” АЖнинг 2019 йил якуни бўйича 8 428 239,9 минг сўм миқдоридаги соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: • соф фойданинг 85 фоизи, яъни 7 164 003,9 минг сўми дивиденд тўловларига йўналтириш, шунингдек жамият уставига белгиланганидек 95860 дона имтиёзли акцияларнинг ҳар бир донасига акция номинал қийматининг 25 фоизи, яъни 6 707,32 минг сўм миқдорида ва оддий акцияларга 7 157 296,56 минг сўмлик маблағни дивиденд тўловига йўналтириш, ҳар бир дона оддий акцияга 237,77 сўм. Бир дона имтиёзли акцияга 69,97 сўм тўлашни белгилансин; • соф фойданинг 15 фоизи, яъни 1 264 236,00 минг сўмини кейинчалик жамият устав фондига капитализация қилиш шарти билан жамиятни ривожлантиришга йўналтирилсин. 2. Ҳисобланган дивидендлар, дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан кеч бўлмаган муддат ичида тўлансин. 3. Дивидендлар тўлашни бошлаш санаси 2020 йил 29 июн, тугатиш санаси 2020 йил 25 август этиб белгилансин. 4.Дивидендлар пул кўринишида қуйидагича тўлансин: • юридик шахсларга-уларни банк ҳисоб рақамларига. • жисмоний шахсларга-уларнинг банк ҳисоб рақамларига,банк пластик карточкалари ёки шахсининг аризасига асосан нақд кўриниш орқали. |
| 12 |
ХИИ «Yangiyo’l yog’-moy» АЖ ташкилий тузилмаси тасдиқлансин. |