| 1 |
“BIOKIMYO” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши регламенти тасдиқлансин |
| 2 |
“BIOKIMYO” АЖ кузатув кенгашининг ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг 2018 йил якуни бўйича хисоботлари тасдиқлансин. |
| 3 |
“BIOKIMYO” АЖ нинг 2018 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режа бажарилиши юзасидан Бошқарув раисининг хисоботи тасдиқлансин |
| 4 |
“BIOKIMYO” АЖ нинг 2018 йил якуни бўйича йиллик хисоботи, шу жумладан баланси, молиявий натижалари, фойда ва зарарлар тўғрисидаги хисоботлари тасдиқлансин. |
| 5 |
“BIOKIMYO” АЖ нинг 2018 йил молиявий фаолияти якунлари бўйича ташқи аудиторининг хулосаси тасдиқлансин. |
| 6.1. |
“BIOKIMYO” АЖ тафтиш комиссиясининг 2018 йил якуни бўйича хисоботи ва ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосаси тасдиқлансин. |
| 6.2. |
“BIOKIMYO” АЖ кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва ижроия органи аъзоларининг 2018 йил якуни бўйича мукофот ва рағбатлантириш миқдорлари маълумот учун қабул қилинсин. |
| 7.1. |
“BIOKIMYO” АЖ да 2018 йил якуни бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил бахолаш натижалари маъқуллансин ва корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялари маълумот учун қабул қилинсин. |
| 7.2. |
Кодекснинг тавсияларига риоя этиш имкони бўлмаган муайян тавсиялар бўйича “comply or explain” (риоя қил ёки тушунтир) халқаро тамойилига риоя қилган холда “BIOKIMYO” АЖ нинг ошкор этилган сабаблари маълумот учун қабул қилинсин. |
| 8.1. |
“BIOKIMYO” АЖ нинг 2018 йил якуни бўйича олган 8 772 999 217,83 сўм соф фойдаси қўйидагича тақсимлансин: - 4 399 225 600 сўм қисми, ёки 50,15 % фоизи, дивиденд тўлашга; - 877 299 921,78 сўм қисми ёки 10,00 фоизи “Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси”ни шакллантиришга; - 3 496 473 696.05 сўм қисми, ёки 39,85% фоизи, келгусида жамиятнинг Устав фондини кўпайтириш (капитализация қилиш) мақсадида жамият ишлаб чиқаришини ривожлантиришига йўналтирилсин. |
| 8.2. |
Бир дона акцияга хисобланган дивиденд 1 540 (бир минг беш юз қирқ) сўм микдорида белгилансин ва уни тўлаш шакли пластик карточкаларга пул ўтказиш ёки пул кўчириш йўли билан амалга оширилсин. |
| 8.3. |
Дивидендлар тўлаш муддати 2019 йилнинг 27 июндан 25 августгача белгилансин. |
| 9 |
«BIOKIMYO» АЖ нинг миноритар акциядорлари қўмитаси ташкил қилинсин |
| 10 |
“BIOKIMYO” акциядорлик жамиятининг 2019 йил учун тузилган бизнес-режаси тасдиқлансин. |
| 11 |
“«BIOKIMYO» АЖ кузатув кенгаши аъзолигига қўйидаги номзодлар бир йиллик муддатга сайлансин: А.А.Султанов, А.Х.Химматов, Э.К.Уралов, Б.Х.Умматов, О.А.Хуррамов, Ф.Д.Ишкабилов ва Б.Н.Ишматов. |
| 12 |
“«BIOKIMYO» АЖ тафтиш комиссияси аъзолигига қўйидаги номзодлар сайлансин: А.А.Қаххаров, Ш.К.Маматов ва Ф.Ф.Қориев. |
| 13 |
“«BIOKIMYO» АЖ миноритар акциядорлари қўмитаси аъзолигига қўйидаги номзодлар сайлансин: Е.Э.Миронов, Ф.А.Мирахмедова ва Р.Т.Исламханов. |
| 14.1. |
“BIOKIMYO” АЖ Бошқарув раисини сайлаш ва у билан мехнат шартномасини бир йил муддатга тузиш масаласи жамият акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилишида кўриб чиқиш учун қолдирилсин. |
| 14.2. |
Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишига қадар Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан номзод келишгунга қадар Хайдаров Убайдулла Абдуллаевич ўз лавозимини вақтинча бажарувчиси сифатида тайинлансин”. |
| 15.1. |
“BIOKIMYO” акциядорлик жамиятининг янги ташкилий тузилмаси тасдиқлансин. |
| 15.2. |
Жамият акциядорларининг 2018 йил 26 июндаги умумий йиғилишида тасдиқланган “BIOKIMYO» акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмаси ўз кучини йўқотган деб хисоблансин. |
| 16.1. |
“BIOKIMYO” акциядорлик жамияти Уставининг янги тахрири тасдиқлансин. |
| 16.2. |
Жамият акциядорларининг 2018 йил 26 июндаги навбатдан ташқари умумий йиғилишида тасдиқланган “BIOKIMYO» акциядорлик жамиятининг Устави” ўз кучини йўқотган деб хисоблансин. |
| 17.1. |
“BIOKIMYO” акциядорлик жамиятининг Умумий йиғилиши тўғрисидаги низоми”нинг янги тахрири тасдиқлансин. |
| 17.2. |
Жамият акциядорларининг 2018 йил 26 июндаги навбатдан ташқари умумий йиғилишида тасдиқланган “BIOKIMYO” акциядорлик жамиятининг Умумий йиғилиши тўғрисидаги низоми”ни ўз кучини йўқотган деб хисоблансин. |
| 17.3. |
“BIOKIMYO” акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгаши тўғрисидаги низоми”нинг янги тахрири тасдиқлансин. |
| 17.4. |
Жамият акциядорларининг 2018 йил 26 июндаги навбатдан ташқари умумий йиғилишида тасдиқланган “BIOKIMYO” акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгаши тўғрисидаги низоми”ни ўз кучини йўқотган деб хисоблашнсин. |
| 17.5. |
“BIOKIMYO” акциядорлик жамиятининг Бошқарув тўғрисидаги низоми”нинг янги тахрири тасдиқлансин. |
| 17.6. |
Жамият акциядорларининг 2018 йил 26 июндаги навбатдан ташқари умумий йиғилишида тасдиқланган “BIOKIMYO” акциядорлик жамиятининг Бошқарув тўғрисидаги низоми” ўз кучини йўқотган деб хисоблансин. |
| 17.7. |
“BIOKIMYO” акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва жамият ижроия органи аъзоларига хақ тўлаш ва рағбатлантириш тўғрисида”ги Низомнинг янги тахрири тасдиқлансин. |
| 17.8. |
Жамият акциядорларининг 2018 йил 26 октябрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилишида тасдиқланган “BIOKIMYO” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва жамият ижроия органи аъзоларини рағбатлантириш тўғрисида”ги низоми ўз кучини йўқотган деб хисоблансин. |