1 |
1. АТ «Алоқабанк» акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламенти тасдиқланди. |
2 |
1. АТ «Алоқабанк» Кузатув кенгашининг 2023 йил якунлари бўйича берган ҳисоботи тасдиқлансин ва фаолияти қониқарли деб белгиланди. 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон - 2030» стратегияси тўғрисида»ги ПФ-158-сон ҳамда 2020 йил 12 майдаги «2020-2025-йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПФ-5992-сон Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 сентябрдаги «2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида»ги ПҚ-7- сон қарори ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ банкнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, банк олдига қўйилган стратегик йўналишларни белгилаш, банкнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш ҳамда мижозларни қўллаб-қувватлаш мақсадида банк Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилиши лозим бўлган қуйидаги устувор вазифалар тасдиқланди: • тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган имтиёзли ресурслар, механизм ва енгилликлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида расмий банд бўлган фуқароларни рағбатлантириш; • янги замонавий ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш лойиҳалари учун кредитлар ажратиш ва шу асосда рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи, шунингдек экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали аҳоли бандлигини оширишни таъминлаш; • оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилаётган кредитларнинг асосий қисмини ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтириш; • профессионал жиҳатдан юксак ва юқори малакали ходимлар билан бутлаш, хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини ошириш. 3. Банк Бошқаруви халқаро тажрибага эга бўлган консалтинг ташкилотларини жалб қилиш орқали банкнинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқилишини таъминлаш қарор қабул қилинди. 4. АТ «Алоқабанк»нинг 2024 йил учун мўлжалланган Бизнес-режаси кўрсаткичлари бажарилишини назорат қилиш ва банк фаолияти натижалари бўйича ўрнатилган тартибда банк Бошқаруви ҳисоботларини кўриб бориш вазифаси юклатилди. |
3 |
1. АТ «Алоқабанк» фаолиятининг 2023 йил якунлари бўйича банк Бошқаруви Раисининг ҳисоботи тасдиқланди ва ҳисобот давридаги иш фаолияти қониқарли деб белгиланди. 2. АТ «Алоқабанк» Бошқаруви томонидан 2024 йилда бажарилиши лозим бўлган қуйидаги устувор вазифалар тасдиқланди: - Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг банк-молия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва трансформация жараёнлари бўйича банкка юклатилган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш; - банкнинг ривожланиш стратегиясида белгиланган мақсадли вазифалар ва мўлжалларнинг бажарилишини назорат қилиш ҳамда банкнинг капиталлашувини ошириш; - банк хизматларини модернизация қилиш, самарали инфратузилма яратиш ва банк фаолиятини автоматлаштириш ҳамда онлайн банк хизмат турларини кенгайтириш, рақамли банк хизматлари улушини ошириш; - кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига кредитлар беришда лойиҳаларни биринчи навбатда, реал секторга ва янги иш ўринларини барпо қилишга, экспортбоп ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга, маҳаллий хом-ашёни қайта ишлаш ҳисобига истеъмол молларини ишлаб чиқаришга ҳамда ҳудудларда хорижий инвестициялар иштирокида лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этиш орқали инновацион технологияларни олиб келиш ва аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш; - банк мижозлар базасини ошириш суръатини охирги 3 йилдаги ўсиш кўрсаткичларидан кам бўлмаган миқдорда сақлаб қолган ҳолда молиявий хизматлар бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда банкнинг хизмат кўрсатиш тармоғини тижорат асосида, айниқса улар жойлашган ҳудудларнинг туризм салоҳиятини инобатга олган ҳолда кенгайтириб доимий мувофиқлаштириб бориш; - банк томонидан аҳолининг кенг қатлами ва тадбиркорлик субъектларига мўлжалланган банк хизматлари кўламини ошириш, шу жумладан кам харажатли банк хизматлари ва маҳсулотларини стандартлаштириш орқали кенгайтириш; - аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни фаоллаштирган ҳолда тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш ва банк брендининг аҳоли ўртасида таниқлилигини ошириш; - мижозларга кўрсатиладиган банк хизматларини сифат жиҳатдан мутлоқ янги поғонага чиқариш, уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб банк хизматларини таклиф этиш, ишонч ва ошкораликка асосланган манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш; - АТ «Алоқабанк»нинг 2024 йил учун мўлжалланган бизнес-режа кўрсаткичларни бажарилишини таъминлаш; - мустаҳкам ресурс базасини шакллантириш ҳамда активлар сифатини яхшилаш ҳисобига банкнинг молиявий барқарорлигини ва ликвидлилигини ошириш. 3. Банк Бошқаруви зиммасига банк фаолияти юзасидан йилнинг ҳар чорак якунлари бўйича банк Кузатув кенгашига ҳисобот бериб бориш вазифаси юклатилди. |
4 |
1. АТ «Алоқабанк»нинг 2023 йил иш фаолияти якунлари бўйича «PricewaterhouseCoopers» ташқи аудиторлик компанияси томонидан МҲХСга мувофиқ тайёрланган аудиторлик ҳисоботи ва хулосаси тасдиқланди. 2. Банк Бошқарувига «PricewaterhouseCoopers» ташқи аудиторлик компанияси томонидан берилган таклиф ва тавсиялар асосида белгиланган чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш вазифаси юклатилди. |
5 |
1. АТ «Алоқабанк»нинг йиллик ҳисоботи бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқланди. |
6 |
1. АТ «Алоқабанк»нинг 2024 йил иш фаолияти якуни бўйича Халқаро стандартларга мувофиқ аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тайёрлаш учун «Deloitte & Touche» аудиторлик компанияси танланди ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдорининг чегараси 2 400,0 млн. сўм (ҚҚС билан) миқдорида белгиланди. 2. Банк Бошқарувига (К.Ирисбекова) «Deloitte & Touche» аудиторлик компанияси билан шартнома имзолаш вазифаси юклатилди. |
7 |
1. 2023 йил якуни бўйича аудиторлик ташкилоти томонидан Халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган аудиторлик ҳисоботи ва хулосасига кўра 358 508 477 372,25 сўм миқдоридаги банк соф фойдаси қуйидаги тартибда тақсимланди: - 35 850 847 737,23 сўм қисми яъни 10 фоизи Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилди; - соф фойданинг қолган 322 657 629 635,02 сўм қисми тақсимланмаган фойдага йўналтирилди. 2. Банкнинг 2024 йил 1 январь ҳолатига тақсимланмаган фойдасининг 870 504 420 770,53 сўм миқдори, шундан қонунчиликка мувофиқ солиқ солишдаги 43 525 221 038,53 сўм ёки 5 фоизидан тегишинча юридик шахс акциядорларининг дивиденд тарзидаги даромадлари бўйича фойда солиғини тўлов манбаида тўлашга ва жисмоний шахс акциядорларининг дивиденд тарзидаги даромадлари қонунчиликка мувофиқ даромад солиғидан озод этилганлиги инобатга олиниб, уларга тўлаб беришга ҳамда 826 979 199 732,00 сўм тақсимланмаган фойда банк устав капиталини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан ўз капитали ҳисобидан кўпайтиришга акциядорларининг эгалик қилган акциялари сонига ва турига мутаносиб равишда йўналтириш қарор қабул қилинди. 3. Банк Кузатув кенгаши акциялар янги чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг, банк устав капиталини 826 979 199 732,00 сўм миқдорига ошириш учун қўшимча акциялар чиқариш тўғрисидаги қарорни қабул қилсин ва шу билан боғлиқ банк Уставига ўзгартиришлар киритиш чораларини кўриш тўғрисида қарор қабул қилинди. |
8 |
1. АТ «Алоқабанк»нинг жойлаштирилган акцияларини майдалаш ва акциялар номинал қийматини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинди. 2. Номинал қиймати 121 сўм бўлган АТ «Алоқабанк»нинг 1 дона акцияси 1/121 нисбатда майдалаш йўли билан худди шу турдаги акцияларга айирбошлаш тасдиқланди ҳамда банк Уставининг 3.4., 3.5.1. ҳамда 3.5.2.-бандларига 6-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилди (бунда, 1 дона акциянинг номинал қиймати 1 сўмни ташкил қилиб, акциялар сони 121 баробарга ошади). |
9 |
1. Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Марказининг 2016 йил 28 мартдаги Р0021-22-сон, 2017 йил 11 июлдаги Р0021-23-сон, 2018 йил 8 майдаги Р0021-24-сон, 2018 йил 24 августдаги Р0021-25-сон, Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг 2019 йил 10 декабрдаги Р0021-26-сон, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 15 сентябрдаги Р0021-27-сон билан давлат рўйхатига олинган АТ «Алоқабанк» акциялари чиқарилуви тўғрисидаги қарорлари, шунингдек, Банкнинг 2017 йил 11 июлдаги Р0021-23-сон эмиссия рисоласи, Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Марказининг 2017 йил 8 ноябрдаги 15-07/029-сон, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 30 июндаги 07/46-01-02/058-сон, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2024 йил 14 февралдаги 02/18-2-2/R-12-сон билан рўйхатга олинган банкнинг аввал чиқарилган акциялар чиқарувларига киритилган ўзгартиришлар бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. |
10 |
1. Устав капиталини ошириш мақсадида банк чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акциялар сони 1 565 747 390 196 та миқдорида белгиланди, шу жумладан: – эгасининг номи ёзилган оддий акциялар сони – 1 564 779 390 196 дона; – эгасининг номи ёзилган имтиёзли акциялар сони – 968 000 000 дона этиб белгилансин. 2. АТ «Алоқабанк»нинг устав капиталини ошириш мақсадида банк чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акцияларнинг янги сони белгиланиши муносабати билан, банк Уставининг 3.6., 3.6.1. ҳамда 3.6.2.-бандларига 6-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилди ва тасдиқланди. |
11 |
1. Банкда акцияларни янги чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинди. 2. АТ «Алоқабанк» акцияларининг янги чиқарилишини жойлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилсин: – ушбу чиқарилишдаги акциялар банк акциядорлари ўртасида ёпиқ обуна усулида жойлаштирилсин ва бунда аввал жойлаштирилган акцияларни майдалаш йўли билан 1 дона акциянинг номинал қиймати 121 сўмдан 1 сўмга ўзгариши натижасида худди шу турдаги 121 дона акцияларга айирбошлансин; – акцияларни айирбошлаш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан акцияларни чиқарилиши давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 10 календарь кундан кечиктирмасдан амалга оширилсин; – ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш илгари жойлаштирилган акцияларни майдалаш йўли билан амалга оширилсин ва натижада номинал қиймати 121 сўм бўлган 1 дона акциянинг номинал қиймати 1 сўм бўлган худди шу турдаги 121 дона акцияларга айирбошлансин ҳамда бирор бир шартнома тузилмасин; – акциялар ёпиқ обуна усулида жойлаштирилсин ҳамда акцияларни жойлаштиришда андеррайтерлар иштирок этмасин; – акциялар 1 сўм номинал қийматда жойлаштирилсин; – мазкур акциялар чиқарилиши илгари жойлаштирилган акцияларни айирбошлаш орқали майдалаш йўли билан амалга оширилиши сабабли акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби белгиланмасин; – ушбу чиқарилишдаги акциялар умумий сонининг 100 фоиздан кам қисми жойлаштирилган тақдирда амалга ошмаган деб ҳисоблансин, акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилганда банк томонидан акциялар тўлови сифатида олинган маблағлар қайтарилмасин. |
12 |
1. АТ «Алоқабанк»нинг Акциялар янги чиқарилиши тўғрисидаги қарори 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Банк Бошқаруви зиммасига Акциялар янги чиқарилиши тўғрисидаги қарорини Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш вазифаси юклатилсин. |
13 |
1. АТ «Алоқабанк» ва 8-иловада кўрсатиб ўтилган шахслар ўртасида тузилиши мумкин бўлган ҳар қандай битимлар, шу жумладан банк оперaциялари, хусусан кредит, лизинг, банк кафолати, кафиллик, депозит, своп ва спот битимлари, суғурта, пул маблағлари ва тўловларни ўтказиш билан боғлиқ оперaциялар, гаров ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа оперaциялар ҳамда ушбу ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган хизматлари юзасидан тузиладиган битимлар бўйича ҳар бир битимнинг суммаси банк соф активларининг 50 (эллик) фоизигача бўлган ҳолларда битимларни тузишга олдиндан рухсат берилди. 2. АТ «Алоқабанк» Бошқаруви ва Кузатув кенгаши қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида ушбу оперaцияларнинг тўғри ва қонуний амалга оширилишини таъминлаш қарор қабул қилинди. |
14 |
1. «Silk Capital» МЧЖ томонидан АТ «Алоқабанк» корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари маълумот учун қабул қилинди. 2. «Silk Capital» МЧЖ томонидан АТ «Алоқабанк» корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари қониқарли деб топилди. 3. Банк Бошқаруви (К.Ирисбекова) зиммасига мазкур қарор ижросини таъминлаш вазифаси юклатилди. |
15 |
1. Банкнинг ташкилий тузилмаси 9-иловага мувофиқ тасдиқланди. 2. Банк Бошқаруви (К.Ирисбекова) зиммасига мазкур қарор ижросини таъминлаш вазифаси юклатилди. |
16 |
1. «UHY APPRAISERS» МЧЖ томонидан тайёрланган 2023 йил 23 августдаги 30-сонли ҳисоботда Пудратчи томонидан талаб қилинган қонун ҳужжатларини ўзгартирилиши натижасида вужудга келган қўшимча харажатлар миқдори 20 315 695,58 АҚШ долларига баҳоланганлиги маълумот учун қабул қилинди. Овоз бериш натижалари асосида, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун 60-моддасидаги талаблар, жумладан Акциядорлар умумий йиғилишида овозга қўйилган масала бўйича қарор акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилиниши ҳисобга олиниб, Банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши кун тартибидаги ўн олтинчи масала, яъни «Shanghai Construction Group Co., LTD» (ХХР) ва АТ «Алоқабанк» ўртасида 2019 йил 28 июнда тузилган ALOQA/SCG-001-сонли қурилиш пудрат шартномасига қўшимча келишув тузиш бўйича Қарор қабул қилинмади. |
17 |
1. Кун тартибига қўйилган масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 февралдаги 114-Ф/9-сонли Фармойиши маълумот учун қабул қилинди. 2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 февралдаги 114-Ф/9-сонли Фармойиши ижроси таъминлаш қарор қабул қилинди. 3. Банк Бошқаруви (К.Ирисбекова) зиммасига мазкур қарор ижросини таъминлаш вазифаси юклатилди. |
18 |
1. АТ «Алоқабанк» Уставига ўзгартиришлар киритилди ва 6-иловага мувофиқ тасдиқланди. 2. Банк Бошқаруви зиммасига АТ «Алоқабанк» Уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида рўйхатдан ўтказиш вазифаси юклатилди. |