Цена закрытия : 67
Цена последний сделки : 69 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 19.06.2026
Цена закрытия : 5,779.5
Цена последний сделки : 5,790 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 19.06.2026
Цена закрытия : 3,994.99
Цена последний сделки : 3,900 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 19.06.2026
Цена закрытия : 2,398
Цена последний сделки : 2,308.5 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 19.06.2026
Цена закрытия : 1,228
Цена последний сделки : 1,250 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 19.06.2026
Цена закрытия : 33.8
Цена последний сделки : 33.4 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 19.06.2026
Цена закрытия : 93.78
Цена последний сделки : 92.3 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 19.06.2026
Цена закрытия : 8,299
Цена последний сделки : 8,300 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 19.06.2026
Цена закрытия : 3.13
Цена последний сделки : 3.13 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 19.06.2026
Цена закрытия : 67
Цена последний сделки : 69 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 19.06.2026
Цена закрытия : 5,779.5
Цена последний сделки : 5,790 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 19.06.2026
Цена закрытия : 3,994.99
Цена последний сделки : 3,900 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 19.06.2026
Цена закрытия : 2,398
Цена последний сделки : 2,308.5 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 19.06.2026
Цена закрытия : 1,228
Цена последний сделки : 1,250 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 19.06.2026
Цена закрытия : 33.8
Цена последний сделки : 33.4 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 19.06.2026
Цена закрытия : 93.78
Цена последний сделки : 92.3 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 19.06.2026
Цена закрытия : 8,299
Цена последний сделки : 8,300 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 19.06.2026
Цена закрытия : 3.13
Цена последний сделки : 3.13 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 19.06.2026

Законодательство

«ТОШКЕНТ» РФБ Акциядорлик жамияти АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМ


«ТОШКЕНТ» РФБ Акциядорлик жамияти АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМ 

I.УМУМИЙ БЎЛИМ

1. Ушбу низом “ТОШКЕНТ” РФБ акциядорлик жамияти акциядорларининг умумий йиғилиши мақомини, унинг иши, ўтказилиши тартиби ва у томонидан қарорлар қабул қилинишини белгилаб беради.

2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, бошқа меъёрий-норматив ҳужжатлар, Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқариш тизимини такомиллаштириш комиссиясининг 2015 йил 31.12. даги № 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқариш кодекси ва “ТОШКЕНТ” РФБ акциядорлик жамиятининг (бундан кейин матнда - жамият) Низоми билан тасдиқланган.

3. Жамият ҳар йили Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга мажбур (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши). Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молиявий йил тугаганидан сўнг олти ойдан кечиктирмасдан ўтказилиши керак. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши одатда ҳар йилнинг 20-30 июнь кунлари ўтказилади.

4. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини сайлаш, ижро органи раҳбари муддатини узайтириш, янгидан шартнома тузиш ёки шартномани бекор қилиш каби масалалар ҳал қилиниб, шунингдек жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш соҳасида ижро органи ва тафтиш комиссияси томонидан кўрилган чораларнинг йиллик ҳисоботи ва ушбу низомни 7 бандининг ўн биринчи ва ўн иккинчи хат бошига мувофиқ ҳужжатлар кўриб чиқилади.

5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишларидан ташқари ўтказиладиган йиғилишлар навбатдан ташқари ҳисобланади.

6. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишларини ўтказиш тартиби ва санаси, уларни ўтказиш бўйича акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишларини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этиладиган ҳужжатлар (маълумотлар) рўйхати жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

II.АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ ВАКОЛАТ ДОИРАСИ

7. Акциядорлар умумий йиғилиши ваколатларига қуйидагилар киради:

  • жамият низомига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг низомини янги таҳрирда қабул қилиш;
  • жамиятни янгидан тузиш;
  • жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) белгилаш ва оралиқ ва сўнгги тугатиш балансини тасдиқлаш;
  • кузатув комиссиясининг сон жиҳатидан таркибини аниқлаш, унинг аъзоларини сайлаш ва муддатидан олдин уларнинг ваколатларини тугатиш;
  • жамиятнинг устав жамғармасини (устав капиталини) камайтириш;
  • ўз акцияларини сотиб олиш;
  • жамиятнинг ташкилий тузулмасини тасдиқлаш, жамиятнинг ижро органи раҳбарини сайлаш (тайинлаш);
  • жамиятни тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси ҳақидаги низомни тасдиқлаш;
  • йиллик ҳисобот ва жамият фаолияти мақсадларининг асосий йўналишларидан келиб чиққан ҳолда ўрта муддатли ва узоқ муддатли (5 йилдан ортиқ) ривожланиш стратегиясини аниқ муддатларни белгилаш йўли билан тасдиқлаш;
  • жамиятнинг фойда ва зарарларини тақсимлаш;
  • жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясининг ваколатларига кирувчи, шу жумладан жамиятни бошқаришга оид қонунчилик томонидан белгиланган талабларга риоя этиш масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш;
  • Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунининг 35 моддасига асосан имтиёзли ҳуқуқни татбиқ этилмаслиги ҳақида қарор қабул қилиш;
  • акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
  • акцияларни бўлиш ва бирлаштириш;
  • Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва Акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунининг 8 моддасига мувофиқ ушбу битимни тузиш санасида жамият томонидан предмети мулк, баланс қиймати ёки харид қилиш қиймати жамиятнинг соф активлари ҳажмининг эллик фоизидан юқорини ташкил этадиган катта битимни тузиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш;
  • Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунининг 9 моддасига мувофиқ жамиятнинг афилланган шахси билан битим тузиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш;
  • Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига амал қилиш мажбуриятини олиш ва хабар бериш шакли ҳақида қарор қабул қилиш;
  • ички назорат, дивиденд сиёсати, манфаатлар тўқнашуви ҳақида низомларни тасдиқлаш;
  • бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг жамиятни ривожлантириш мақсадларига мослиги ҳақида мустақил профессионал ташкилотлар – маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда ҳар йиллик таҳлилларни ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиш ва таҳлил натижаларини эшитиш;
  • жамиятнинг кундалик хўжалик фаолиятига тегишли битимларни аниқлаш;
  • кузатув кенгаши томонидан хайрия (ҳомийлик) ёки беминнат ёрдамни кўрсатиш (олиш) тартиби ҳақида қарор қабул қилиш;
  • электрон манзил орқали (электрон рақамли имзо тасдиғи билан), шунингдек ўз ваколатларини вакилга топшириш ҳамда видео-конференцалоқа режимидаги умумий йиғилиш билан сайлов ўтказиш тартибини белгилаш (тасдиқлаш);
  • ҳисоб комиссиясига амалий ёрдам кўрсатиш ёки унинг функцияларини бажариш учун (масалан, инвестиция соҳаси бўйича маслаҳатчи ва қимматли қоғозлар бозорининг бошқа иштирокчилари) мустақил экспертларни жалб этиш тартибини белгилаш (тасдиқлаш);
  • жамият ҳисобидан миноритар акциядорлар қўмитаси харажатларини қоплаш (миноритар акциядорлар қўмитаси ташкил этилган ҳолда) тартибини белгилаш (тасдиқлаш);
  • жамиятнинг умумий йиғилишида ҳисобот берувчи жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари чиқишларининг (ҳисоботларининг) шакли ва мазмунига нисбатан талабларни белгилаш, умумий йиғилиш давомийлилигини аниқлаш;
  • қонунчилик ва жамият низомига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

8. Ушбу низомни 7 бандининг иккинчи- тўртинчи, олтинчи, ўн учинчи хат бошидаги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунининг 84 моддасининг иккинчи ва учинчи қисми, шунингдек 88 моддасининг бешинчи моддасида келтирилган масалалар бўйича қарорлар акциядорлар овозларининг тўртдан уч қисми – акциядорлар умумий йиғилишида қатнашаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари овоз берган ҳолда қабул қилинади.

9. Давлат олдида солиқ ёки бошқа турдаги қарзи мавжуд бўлган ҳолда, жамиятнинг устав жамғармасида давлат улушини шакллантириш ёки кўпайтириш борасидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида акциядорларнинг розилиги мавжуд бўлган ҳолда (давлатдан ташқари) оддий кўпчилик овозлари билан, жамиятнинг жойлаштирилган учдан икки қисми овоз берувчи акциялари эгаларининг овозлари билан қабул қилинади.

10. Қолган масалалар бўйича қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида акциядорларнинг оддий кўпчилик овозлари билан – йиғилишда қатнашаётган жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгаларининг овозлари билан қабул қилинади.

11. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига кирувчи масалалар жамиятнинг кузатув кенгаши ва ижро органига ўтказилиши мумкин эмас.

III.АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИДА ҚАТНАШИШ ҲУҚУҚИ. АКЦИЯДОРЛАР ВА УЛАРНИНГ МУХТОР ВАКИЛЛАРИНИ ҚАЙДДАН ЎТКАЗИШ.

12. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санасидан уч иш куни олдин шакллантирилган рўйхатга киритилган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.

13. Акциядорнинг талабига асосан, жамият акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун шакллантирилган рўйхатга уни киритилганлиги ҳақида маълумот беришга мажбур.

14. Жамият акциядорларининг шакллантирилган рўйхатига фақат қонунчилик томонидан белгиланган тартибга мувофиқ уни шакллантириш санасига қадар ҳуқуқлари бузилган акциядорларининг ҳуқуқини тиклаш ёки рўйхатни шакллантириш чоғида йўл қўйилган камчиликларни тузатиш учун ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

15. Акциядорларнинг умумий йиғилишида фақат жамият акциядорлари рўйхатига киритилган акциядорлар, уларнинг мухтор вакиллари, саноқ комиссияси, ички аудит хизмати ходимлари, аудит текширишни амалга оширган ташкилотнинг вакили, кузатув кенгаши аъзолари, ижро органи, тафтиш комиссияси аъзолари, шунингдек миноритар акциядорлар (агар бўлса) вакили ва бошқалар акциядорларнинг умумий йиғилиши раиси таклифи билан қатнашиши мумкин.

16. Ижро органи аъзолари, кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси вакиллари, шунингдек аудиторлик ташкилоти вакиллари акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида ўз органларининг ҳисоботлари билан шахсан қатнашишлари шарт.

17. Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси аъзолигига ва жамиятнинг бошқарув раиси лавозимига номзодлар ўз номзодликларини кўриб чиқилаётган ҳолатда акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашишлари мумкин.

18. Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ва уларнинг мухтор вакиллари йиғилиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган вақт ва жой бўйича қайддан ўтишлари зарур.

19. Акциядорларнинг умумий йиғилишида акциядорнинг вакили ёзма шаклда расмийлаштирилган ишончнома асосида амал қилади. Овоз бериш учун берилган ишончномада вакил ва унга ишонч билдирган акциядор ҳақида маълумотлар бўлиши керак (ном ёки номланиши, яшаш ёки жойлашган манзили, паспорт маълумотлари). Жисмоний шахс номидан овоз беришга оид берилган ишончнома нотариал тарзда тасдиқланган бўлиши керак.

20. Юридик шахс номидан овоз бериш учун берилган ишончнома унинг раҳбари имзоси ва бу юридик шахснинг муҳри (агар муҳри бўлса) билан тасдиқланади.

21. Акциядор хоҳлаган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилишида ўзининг вакилини алмаштириш ёки шахсан йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга.

22. Умумий йиғилишда қатнашиш учун келган акциядорлар ва жисмоний шахсларнинг қайддан ўтказилиши акциядор томонидан тақдим этилган паспорт ёки уни шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат асосида, вакилники бўлса, шунингдек нотариал тарзда тасдиқланган ишончнома асосида амалга оширилади.

23. Юридик шахснинг раҳбари — жамият акциядори ўзининг ваколатларини умумий йиғилишда лавозими бўйича уни лавозимга тасдиқлаш ҳақидаги ҳуқуқий ҳужжат ва унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга оширилади.

24. Акциядор — юридик шахс вакили акциядорлар умумий йиғилишида унинг номига ташкилот раҳбари ёки шу ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланган (агар муҳри бўлса) таъсис ҳужжатларида ваколатга эга бўлган шахснинг имзоси билан тасдиқланган ишончнома асосида қатнашиши мумкин.

25. Агар жамиятнинг акцияси бир неча шахснинг ҳиссадорлик мулки бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқи уларнинг келишувига биноан ҳиссадорлик мулк қатнашчиларининг бири ёки уларнинг умумий вакили томонидан амалга оширилиши мумкин. Кўрсатилган ҳар бир шахснинг ваколатлари тегишли тартибда расмийлаштирилган бўлиши керак.

26. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган акциядорлар рўйхатига мос ҳолда ушбу Низомнинг 1-сонли иловасида келтирилган шаклга мувофиқ қайддан ўтиш рўйхати шакллантирилади.

27. Қайддан ўтиш рўйхати брошюра шаклига келтирилган, рақамланган, тикилган ва жамият муҳри билан тасдиқланган бўлиши зарур.

28. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишда акциядорлар (уларнинг вакиллари) қайддан ўтиш рўйхатига имзо қўядилар ва жамият акциядорлари рўйхати маълумотлари белгилаб берган шаклда ҳар бир акциядорнинг овоз берувчи акциялари сонидан келиб чиққан ҳолда бюллетенлар тўпламини (2 илова) оладилар.

29. Агар йиғилиш қатнашчиси бир ёки бир неча акциядорларнинг манфаатини ҳимоя қилиш учун ишончномани тақдим этса, унга овоз бериш учун ушбу акциядорнинг (акциядорларнинг) бюллетенлари берилади, қайддан ўтиш рўйхатида бўлса, вакилли акциядор фамилиясининг тўғрисига “№___ ______даги _____та (сони) овоз берувчи акциялар бўйича” мазмунидаги белги қўйилади ва вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.


IV.АКЦИЯДОР ЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

30. Ушбу низомнинг 3 бандида кўрсатилган муддатларда акциядорларнинг умумий йиғилишини сифатли тайёрлаш ва ўтказиш учун ижро органи корпоратив маслаҳатчи билан биргаликда (агар бўлса) қўйидагиларни амалга оширади:

  • жамиятнинг кузатув кенгаши қарорига асосан аудиторлик текширишни ўтказиш учун танланган аудиторлик ташкилотлар билан шартнома тузади, жумладан Молиявий ҳисобот юритиш бўйича халқаро стандартларига мос ҳолда молиявий ҳисобот тузиш, Аудитнинг халқаро стандартларига мос ташқи аудитни ўтказиш, бу ерда шартномада текширишнинг конкрет муддатлари кўрсатилган бўлиши керак;
  • Аудитнинг халқаро стандартларига мос унинг ташқи аудитни ўтказгандан сўнг, Молиявий ҳисобот юритиш бўйича халқаро стандартларига мос ҳолда тузилган ҳар йиллик молиявий ҳисоботни йиллик умумий йиғилиш санасидан икки ҳафта олдиндан кечиктирмаган ҳолда нашр этилишини таъминлайди.
  • Ижро органи яна ишлаб чиқади (тайёрлайди):
  • ҳар бир соҳа бўйича асоснома ҳамда акциядорлар умумий йиғилиши томонидан кўриб чиқилиши зарур бўлган бошқа ҳужжатларни илова қилган ҳолда акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш регламенти, соф фойдани (зарарларни қоплаш) тақсимлаш лойиҳалари, шунингдек ҳисоб комиссиясини тузиш бўйича таклифлар. Акциядорлар томонидан акциядорлар йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритиш бўйича таклифларни, шу жумладан жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси (ревизорлар) ҳақидаги маълумотларни умумлаштириш ва бошқ.;
  • йиллик ҳисобот ва жамият фаолияти мақсадларининг асосий йўналишларидан келиб чиққан ҳолда ўрта муддатли ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини аниқ муддатларни белгилаш йўли билан тасдиқлаш;
  • ижро органининг бизнес – режа параметрларини бажариш ва жамият ривожланиш стратегиясини амалга татбиқ этишга оид кўрилган чоралар ҳақида ҳисобот бериш, аудиторлик текшириш ўтказиш учун аудиторлик ташкилотларнинг танловини ўтказиш ва бошқ.

31. Ижро органи ушбу Низомнинг 29 банди иккинчи қисмида келтирилган материалларни ишлаб чиққандан (тайёрлангандан) сўнг кўриб чиқиш учун кузатув кенгаши эътиборига ҳавола қилади.

32. Акциядорлар умумий йиғилишига тайёргарликни кузатувчи орган амалга оширади ва қуйидагиларни белгилайди:

  • Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санаси, жойи ва вақти;
  • Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартиби;
  • Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш ҳамда акциядорларни хабардор этиш учун жамият акциядорлари рўйхатини тузиш санаси;
  • Акциядорлар ҳамда давлат вакилига акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида хабар бериш тартиби;
  • Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарликда акциядорларга тақдим этиладиган маълумот (материаллар) рўйхати;
  • овоз бериш бюллетенининг шакли ва матни.

33. Акциядорлар умумий йиғилишининг санаси уни ўтказиш ҳақидаги қарорни қабул қилингандан сўнг ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп бўлмаслиги керак.

34. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш ҳақидаги хабар жамиятнинг расмий веб-саҳифасида, оммавий ахборот воситаларида чоп этилади, шунингдек акциядорлар умумий йиғилишининг ўтказилиши санасигача етти кун олдиндан кечиктирмасдан, аммо ўттиз кундан эрта бўлмаган муддатларда электрон почта орқали (3 –иловага мос ҳолда) акциядорларга жўнатилади.

35. Жамият мустақил тарзда ёки қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси орқали ушбу хизматни кўрсатиш бўйича жамият ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ҳолда акциядорга ёзма хабарнома жўнатишга ҳақлидир.

36. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш ҳақидаги хабар қуйидагиларни қамраб олиши зарур:

  • жамиятнинг номланиши, жойлашуви (почта манзили) ва жамиятнинг электрон манзили;
  • Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санаси, вақти ва жойи;
  • Жамият акциядорлари рўйхатини тузиш санаси;
  • Акциядорлар умумий йиғилиши кун таритибига киритилган масалалар;
  • Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарликда акциядорларга тақдим этиладиган маълумот (материаллар) рўйхати.

37. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарликда акциядорларга тақдим этиладиган маълумотларга (материалларга) қуйидагилар киради: жамиятнинг йиллик ҳисоботи, тафтиш комиссияси ва аудиторлик ташкилотининг жамиятни йиллик молиявий – хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича хулосаси, жамиятнинг кузатув кенгаши ва ва тафтиш комиссиясига номзодлар ҳақидаги маълумотлар, жамият низомига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар ёки жамият низомининг янги таҳрирдаги лойиҳаси, шунингдек жамиятнинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли ривожланиш стратегияси ва кун тартибидаги бошқа зарурий маълумотлар, шу жумладан йиғилиш кун тартиби борасидаги кузатув кенгашининг мавқеи.

38. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарликда акциядорларга тақдим этиладиган қўшимча маълумотларнинг (материалларнинг) рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин. Мажмуда жамиятни овоз берувчи акцияларининг камида бир фоизига эга бўлган акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молиявий йили тугаганидан сўнг тўқсон кундан ошмаган муддат ичида акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига оид (4 –иловада кўрсатилган шаклга мувофиқ) шу жумладан, фойдани тақсимлаш, бошқарув ва назорат органларига номзодлар, белгиланган тартибга мос ҳолда акционерларнинг умуий йиғилишигача уларни алмаштириш бўйича таклифлар киритишга ҳақли.

39. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масала ёзма шаклда, уни киритишга асослар, масалани киритувчи акциядор (акциядорлар) номи, унга тегишли бўлган акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган ҳолда киритилади.

40. Жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига номзодларни кўрсатиш ҳақида, шу жумладан ўзини кўрсатиш ҳақида таклифлар тушганда номзоднинг номи, унга тегишли бўлган акцияларнинг сони ва тури (агар номзод жамият акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатган акциядорлар номлари (номланишлари), уларга тегишли бўлган акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.

41. Жамиятнинг кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ва ушбу низомнинг 38 бандида кўрсатилган муддатнинг тугашидан сўнг 10 кундан кечиктирмасдан уларни акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки киритишни рад этиш бўйича қарор қабул қилишга мажбурдир.

42. Акциядор (акциядорлар) томонидан киритилган масала акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритилиши керак, шунингдек кўрсатилган номзодлар ҳам жамиятнинг бошқарув ва назорат органларига сайловлар учун номзодлар рўйхатига киритилиши зарур, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

акциядор (акциядорлар) томонидан ушбу низомнинг 38 бандида кўрсатилган муддатга риоя қилинмаган;

акциядор (акциядорлар) ушбу низомнинг 38 бандида кўрсатилган жамиятнинг овоз берувчи акциялари миқдорига эга эмас;

агар жамиятнинг бошқарув ва назорат органларига номзодлар ҳақидаги маълумотлар нотўлиқ бўлса;

таклифлар қонунчилик ҳужжатлари талабларига жавоб бермаса.

43. Акциядорлар (акциядор) ўзи томонидан жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига кўрсатган номзодлари рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ҳақидаги хабарнинг эълон қилинишидан бошлаб уч ишчи кунидан кечиктирмасдан ўзгартиришлар киритишга ҳақли.

44. Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалани киритганлиги ёки асосланган рад жавоби, шунингдек жамиятнинг бошқарув ва назорат органларига сайлов учун номзодлар рўйхатига киритилганлик ҳақидаги қарори уни қабул қилингандан сўнг уч ишчи кунидан кечиктирмасдан масала ёки таклиф киритган акциядорга (акциядорларга) жўнатилади.

45. Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалани киритганлиги ёки жамиятнинг бошқарув ва назорат органларига сайлов учун номзодлар рўйхатига киритилганлик ҳақидаги қарори устидан судга шикоят келтирилиши мумкин.


V.АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

46. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият кузатув кенгашининг қарори асосида қуйидаги сабабларга асосан ўтказилади:

  • унинг шахсий ташаббусига асосан;
  • тафтиш комиссияси талабига биноан;
  • Талаб қилиш санаси ҳолатига жамиятни овоз берувчи акцияларининг 5% дан кам бўлмаган акцияларига эга бўлган акциядор (акциядорлар) талабига биноан (5-сонли иловага мувофиқ).

47. Кузатув кенгашининг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатилиши масаласи бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш борасидаги талабга сабаб бўлиши мумкин:

  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, жамият низоми, акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорларига риоя қилмаслик;
  • жамиятни зарар кўриши ва акциядорларнинг мулкий ҳуқуқларига зиён келтириш, жумладан молиявий-хўжалик фаолиятининг жиддий ёмонлашуви, жамиятнинг фойдаси ва рентабеллигини камайиши, иш ва хизматларнинг асоссиз камайиши;
  • жамиятнинг иқтисодий ночорлиги (банкротлиги) белгилари мавжудлиги ёки хавфи, давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалари олдида, ходимларга иш ҳаққи бериш бўйича турғун қарздорлик мавжудлиги.

48. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақидаги талабда кун тартибига киритиладиган масалалар, уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ўз ифодасини топиши керак. Агар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказилиши кузатув кенгаши аъзолари ваколатини муддатидан илгари тўхтатиш масаласи билан боғлиқ бўлса, ушбу йиғилишни ўтказиш талабида кузатув кенгаши аъзолари ваколатини муддатидан илгари тўхтатиш масаласидан ташқари кун тартибига кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш масалалари ҳам киритилиши керак.

49. Жамиятнинг кузатув кенгаши жамиятни овоз берувчи акцияларининг 5% дан кам бўлмаган акцияларига эга бўлган акциядор (акциядорлар) ёки жамиятнинг тафтиш комиссияси талабига биноан чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига ўзгартиш киритишга ҳақли эмас.

50. Агар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақируви ҳақидаги талаб акциядор (акциядорлар) томонидан қўйилса, унда йиғилиш ўтказишни талаб қилган акциядор (акциядорлар) номи (номланиши) унга тегишли бўлган акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган ҳолда мавжуд бўлиши керак. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақируви ҳақидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини талаб қилган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.

51. Жамиятнинг тафтиш комиссияси ёки жамиятни овоз берувчи акцияларининг 5% дан кам бўлмаган акцияларига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақируви ҳақидаги талабини тақдим этишидан бошлаб 10 кун ичида жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилиши ёки уни чақирилишини рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниши керак.

52. Жамиятнинг тафтиш комиссияси ёки овоз берувчи акцияларининг 5% дан кам бўлмаган акцияларига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) жамиятнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақируви ҳақидаги талабини рад этиш бўйича қарор қабул қилиниши мумкин, агар:

жамиятнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилган акциядор (акциядорлар) ушбу банднинг биринчи қисмида кўрсатилган жамиятнинг овоз берувчи акциялар сонига эга бўлмаса;

кун тартибига киритиш учун таклиф қилинган масалаларнинг биронтаси ҳам акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатларига кирмаса;

кун тартибига киритиш учун таклиф қилинган масала қонунчилик талабларига мос бўлмаса.

53. Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш ёки уни чақирилишини асосли равишда рад этиш борасидаги қарори қабул қилинганидан сўнг уч ишчи кунидан кечиктирмасдан умумий йиғилиш чақирилишини талаб қилган шахсларга жўнатилади.

54. Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш ёки уни чақирилишини рад этиш борасидаги қарори устидан судга шикоят келтириш мумкин.

55. Агар ушбу низомнинг 52 бандида кўрсатилган муддатларда жамият кузатув кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш ёки уни чақирилишини рад этиш борасида қарор қабул қилинмаган бўлса, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақирилишини талаб қилган шахслар томонидан чақирилиши мумкин.

Бу ҳолатда акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик учун кетган харажатлар акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан жамият ҳисобидан қопланиши мумкин.

56. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига тайёргарликни кузатув кенгаши ёки қонунчиликда кўрсатилган ҳолатларда алоҳида шахс ушбу низомда белгиланган тартибда амалга оширади.

VI.АКЦИЯДОР ЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ КВОРУМИ

57. Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун қайддан ўтиш тугаши ҳолатига жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг эллик фоизидан ортиқ акцияларига биргаликда эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) қайддан ўтган бўлсалар, акциядорларнинг умумий йиғилиши қонуний ҳуқуққа (кворумга) эга бўлади.

58. Агар имтиёзли акциялар кун тартибининг фақат битта ёки бир неча масаласи бўйича овоз беришда қатнашса, йиғилиш кворуми тақдим этилган оддий акциялар сонига қараб белгиланади, кўрсатилган масалалар бўйича овозларни санаб чиқиш эса, овоз берувчи оддий ва имтиёзли акцияларнинг умумий сонидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

59. Агар йиғилиш бошланиши этиб белгиланган вақтдан сўнг 120 дақиқа давомида кворум йиғилмаган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши санаси белгиланади. Акциядорларни такрорий умумий йиғилишининг кун тартиби ўзгаришига йўл қўйилмайди.

60. Агар ўтказилмаган йиғилишнинг ўрнига ўтказилаётган акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишида қатнашиш учун қайддан ўтиш т

Back