«ТОШКЕНТ» РФБ БИРЖА КОТИРОВКА ВАРАҒИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМИ
«Тошкент» РФБ Биржа котировка варағи тўғрисидаги Низоми
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг 12.09.2014 йилдаги №ЎРҚ-375 Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами, 2014 й., №38, 481-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги, 22.07.2008 йилдаги №ЎРҚ-163, “Қиматли қоғозлари бозори тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами, 2008 й., № 29-30, 278-модда) Қонунларига, “Устав капитали 500 миллион сўмдан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларини фонд биржасида мажбурий листингдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”га (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 01.05.2008 йилда № 1801 рақам билан рўйхатга олинган), бошқа қонунчилик ҳужжатларига, «Тошкент» РФБ Низомига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда «Тошкент» РФБ биржа котировка варағига киритиш ва унда бўлиш ҳамда қиматли қоғозларни «Тошкент» РФБ биржа котировка варағидан чиқариш тартибларини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Биржа – «Тошкент» Республика фонд биржаси АЖ;
биржа котировка варағи - тегишли «А», «В», «С» ва «Р» тоифалари бўйича Биржа савдоларига қўйилган қиматли қоғозлар рўйхати;
биржа листинги – қимматли қоғозларни, уларни биржа котировка варағига киритган ҳолда қимматли қоғозлар биржа савдосига қўйиш процедураси;
делистинг – эмитентнинг қимматли қоғозларини биржа котировка варағидан чиқариш процедураси;
Биржанинг масъул бўлинмаси – Биржанинг листинг компаниялари билан ишлаш учун жавобгар бўлган штатли бўлинмаси;
биржа котировка варағининг «А» тоифаси – эмитентларнинг биржа листингидан ўтган ва мазкур тоифадаги листинг талабларини қаноатлантирадиган қимматли қоғозлари рўйхати;
биржа котировка варағининг «В» тоифаси – эмитентларнинг биржа листингидан ўтган ва мазкур тоифадаги листинг талабларини қаноатлантирадиган қимматли қоғозлари рўйхати;
биржа котировка варағининг «С» тоифаси – эмитентларнинг биржа листингидан ўтган ва мазкур тоифадаги листинг талабларини қаноатлантирадиган қимматли қоғозлари рўйхати;
биржа котировка варағининг «Р» тоифаси – Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва/ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ биржа савдоларига қўйиладиган, биржа листингидан ўтган давлат акциялари ва қимматли қоғозлари рўйхати (агар эмитент ва унинг қимматли қоғозлари илгари «А» ёки «В» ёки «С» тоифаларига киритилмаган бўлса);
листинг компаниялари – қиматли қоғозлари биржа котировка варағига киритилган эмитентлар;
Листинг комисияси – Биржанинг қиматли қоғозлар биржа листинги ва делистингини амалга оширадиган комиссияси.
II. Биржа котировка вара ғ ига киритиладиган қиматли қоғозлар
а) Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чиқарилган акциялар ва корпоратив облигациялар;
б) Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларнинг ҳосилалари (эмитентнинг опциони ва қимматли қоғозларга доир фьючерслар);
в) Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда чиқарилган қимматли қоғозлар.
а) депозит сертификатлари;
б) қонунчиликка мувофиқ бошқа ноэмиссиявий қимматли қоғозлар.
8-1. Қимматли қоғозлар биржа котировка варағида эмитентларнинг молиявий аҳволи ҳамда уларнинг устав жамғармасининг катталиги ҳамда ушбу Низом билан ўрнатилган бошқа талабларга боғлиқ равишда «А», «В» ва «С» тоифаларга тақсимланади.
8-2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва/ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ қўйиладиган давлат акциялари ва қимматли қоғозлар, эмитентнинг молиявий аҳволи ва уларнинг қадрлилигини баҳолаш натижалардан қатъи назар биржа котировка варағининг «Р» тоифасига киритилади.
III. Биржа листингини амалга ошириш тартиби
қимматли қоғозларни биржа котировка варағига киритиш ва уни Биржа Аъзолари эътиборига етказиш.
IV. Листинг комиссияларига қўйиладиган талаблар
«A» тоифаси учун :
а) эмитентнинг устав жамғармасиининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эмитент тегишли давлат органида акциядорлик жамияти сифатида рўйхатга олинган санадаги курси бўйича 2 млн. АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаслиги лозим;
б) эмитентнинг акциядорлик жамияти сифатидаги фаолияти муддати, тугалланган сўнгги уч молиявий йилдаги фаолияти якунлари бўйича ижобий молиявий натижалар билан, беш йилдан кам бўлмаслиги;
в) эмитентнинг молиявий-хўжалик фаолияти кўрсаткичларининг Биржа томонидан биржа котировка варағининг мазкур тоифаси учун ўрнатилган меъёрларга мос бўлиши;
г) эмитентнинг эркин муомалада бўлган ва давлатга, давлат акциядорлик, холдинг компанияларига ва хўжалик бирлашмаларига тегишли бўлмаган ҳамда мажбуриятлар юки қийнаб қўймаган акциялари улуши, эмитент томонидан чиқарилган акциялар (free-float) миқдорининг 15% идан кам бўлмаслиги лозим;
д) эмитентнинг корпоратив web-сайти мавжуд бўлиши;
е) эмитент томонидан Биржага аффилланган шахслар рўйхати ва бошқа муҳим маълумотларнинг тақдим этилиши;
ж) эмитентнинг хусусий капиталининг ўлчами устав жамғармаси ўлчамидан 120% дан камни ташкил этмаслиги лозим;
з) ички аудит хизматининг мавжудлиги;
и) корпоратив бошқарув бўйича алоҳида таркибий бўлинманинг мавжудлиги.
«B»
тоифаси учун
:
а) эмитентнинг устав жамғармасиининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эмитент тегишли давлат органида акциядорлик жамияти сифатида рўйхатга оилнган санадаги курси бўйича 1 млн. АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаслиги лозим;
б) эмитентнинг акциядорлик жамияти сифатидаги фаолияти муддати, тугалланган сўнгги икки молиявий йилдаги фаолияти якунлари бўйича ижобий молиявий натижалар билан, уч йилдан кам бўлмаслиги;
в) эмитентнинг молиявий-хўжалик фаолияти кўрсаткичларининг Биржа томонидан биржа котировка варағининг мазкур тоифаси учун ўрнатилган меъёрларга мос бўлиши;
г) эмитентнинг корпоратив web-сайти мавжуд бўлиши;
д) эмитент томонидан Биржага аффилланган шахслар рўйхати ва бошқа муҳим маълумотларнинг (ҳужжатларнинг) тақдим этилиши;
е) эмитентнинг хусусий капиталининг ўлчами устав жамғармаси ўлчамидан 110% дан камни ташкил этмаслиги лозим.
«C» тоифаси учун :
а) эмитентнинг устав жамғармасининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эмитент тегишли давлат органида акциядорлик жамияти сифатида рўйхатга оилнган санадаги курси бўйича 400 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаслиги лозим;
б) эмитентнинг акциядорлик жамияти сифатидаги фаолияти муддати, тугалланган сўнгги молиявий йилдаги фаолияти якунлари бўйича ижобий молиявий натижалар билан, икки йилдан кам бўлмаслиги;
в) эмитентнинг молиявий-хўжалик фаолияти кўрсаткичларининг Биржа томонидан биржа котировка варағининг мазкур тоифаси учун ўрнатилган меъёрларга мос бўлиши;
г) эмитентнинг корпоратив web-сайти мавжудлиги;
д) эмитент томонидан Биржага аффилланган шахслар рўйхати ва бошқа муҳим маълумотларнинг (ҳужжатларнинг) тақдим этилиши;
е) эмитентнинг хусусий капиталининг ўлчами устав жамғармаси ўлчамидан 100% дан камни ташкил этмаслиги лозим.
«Р» тоифаси учун :
а) эмитентнинг устав жамғармасининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эмитент тегишли давлат органида акциядорлик жамияти сифатида рўйхатга оилнган санадаги курси бўйича 400 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаслиги лозим;
б) Қимматли қоғозлар пакетини реализация қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ва/ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорининг нусхаси;
в) Ўзбекистон Республикаси Даврақобатқўмининг давлат акциялари пакетини биржа савдоларига қўйиш тўғрисидаги қарорининг (буйруғининг) нусхаси;
г) эмитентнинг корпоратив web-сайти мавжудлиги.
V. Қимматли қоғозларни биржа котировка варағига киритиш учун эмитентлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар
а) эмитентнинг фирма бланкасида, мазкур Низомнинг №1 иловасига мувофиқ расмийлаштирилган аризаси;
б) таъсис ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг эмитент томонидан тасдиқланган нусхалари;
в) эмитентнинг мазкур Низомнинг №2 иловасида кўрсатилган молиявий ҳисоботи ҳужжатларининг эмитент томонидан тасдиқланган нусхалари:
1) қимматли қоғозлари «А», «В» ва «С» тоифаларига киритилган эмитентлар учун – тугалланган сўнгги учта молиявий йиллар учун;
2) қимматли қоғозлари «Р» тоифасига киритилган эмитентлар учун – охирги ҳисобот даври учун;
г) тугалланган сўнгги учта молиявий йиллар учун аудиторлик хулосаларининг эмитент томонидан тасдиқланган нусхалари («Р» тоифаси учун талаб этилмайди);
д) қимматли қоғозлар ва қимматли қоғозлар эмиссия рисолалари (эмиссиявий қимматли қоғозлар учун) чиқариш тўғрисидаги қарорларнинг нусхалари;
е) ички аудит хизматини ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли сертификатига эга бўлган ички аудит мутахассисларини ходимлар штатига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларнинг эмитент томонидан тасдиқланган нусхалари («А» тоифаси учун);
ж) корпоратив бошқарув бўйича алоҳида таркибий бўлинма ташкил этиш ва уни қиматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака аттестатига эга бўлган ходимлар штатига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларнинг эмитент томонидан тасдиқланган нусхалари («А» тоифаси учун);
з) корпоратив web-сайтнинг оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.
Кўрсатилган ҳужжатлар электрон шаклда йўлланган тақдирда, тасдиқлаш қонунчиликда белгиланган тартибда электрон рақамли имзо билан амалга оширлади.
17.1. Талаб этиладиган ҳужжатлар нотўғри ва/ёки тўлиқсиз тақдим этилган тақдирда, мазкур Низомнинг 14-16-бандларига мувофиқ эмитент томонидан кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгунга қадар Биржа тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқмайди, бу ҳақда Биржа эмитентни ёзма равишда хабардор этади.
тақдим этилган молиявий ҳисобот ҳужжатлари асосида эмитентнинг молиявий-хўжалик фаолияти кўрсаткичлари ҳисобини амалга оширади ва уларни Биржа томонидан ўрнатилган нормативларга мувофиқлигини аниқлайди;
Эмитентнинг тўла ҳужжатлари пакетини ва кўрсаткичлар ҳисобини Листинг комиссияси кўриб чиқиши учун тақдим этади
.
VI. Листинг компаниялари қимматли қоғозларининг биржа котировка варағида бўлиш тартиби
28-1. Мазкур Низомнинг 27-банди талаблари биржа котировка варағига «Р» тоифаси бўйича киритилган қимматли қоғозларга татбиқ этилмайди.
VII. Қимматли қоғозларнинг биржа котировка варағининг муайян тоифаларида бўлиши тартиби
а) «А» тоифаси учун – листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан битимлар ҳар календарь йили учун миқдорий ифодада унинг йил бошидаги устав жамғармаси миқдорининг камида 0,5% ини ташкил этиши лозим, шунинг баробарида қимматли қоғозлар билан битимлар ҳар ойда амалга оширилмоғи лозим;
б) «В» тоифаси учун – листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан битимлар ҳар календарь йили учун миқдорий ифодада унинг йил бошидаги устав жамғармаси миқдорининг камида 0,3% ини ташкил этиши лозим, шунинг баробарида қимматли қоғозлар билан битимлар ҳар ойда амалга оширилмоғи лозим;
в) «С» тоифаси учун – листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан битимлар ҳар календарь йили учун миқдорий ифодада унинг йил бошидаги устав жамғармаси миқдорининг камида 0,2% ини ташкил этиши лозим, шунинг баробарида қимматли қоғозлар билан битимлар ҳар ойда амалга оширилмоғи лозим.
г) «Р» тоифаси учун – листинг компанияларининг қимматли қоғозлар билан биржа битимларининг ҳар календарь йили учун миқдорий ифодадаги ҳажми белгиланмайди.
Башарти календарь йили мобайнида биржа битимлари бўйича ўрнатилган ҳажмлар талаби бажарилмага тақдирда, Биржа эмитентнинг қимматли қоғозларини бошқа тоифага ўтказиш ёки делистинглаш масаласини кўриб чиқишга ҳақли.
VIII. Листинг компанияларининг қимматли қоғозларини биржа котировка варағининг бошқа тоифасига ўтказиш ва делистинглаш
IX. Якуний қоидалар