Цена закрытия : 67
Цена последний сделки : 67.99 ( ▲ 0.99 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 5,799
Цена последний сделки : 5,796.99 ( ▼ 2.01 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 3,900
Цена последний сделки : 3,900 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 2,389
Цена последний сделки : 2,495 ( ▲ 106.0 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 1,245
Цена последний сделки : 1,260 ( ▲ 15.0 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 33.58
Цена последний сделки : 34 ( ▲ 0.42 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 93.7
Цена последний сделки : 85.01 ( ▼ 8.69 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 8,400
Цена последний сделки : 8,397.99 ( ▼ 2.01 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 3.01
Цена последний сделки : 3.12 ( ▲ 0.11 )
Дата последней сделки : 17.06.2026

Законодательство

“ТОШКЕНТ” РФБ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ДИВИДЕНД СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМИ

  1. "Тошкент" Республика фонд биржаси
  2. акциядорлик жамияти акциядорлар
  3. умумий йигилишининг 2016 йил 24 июнда
  4. №1 баённома билан  Т А С Д И К Л А Н Г А Н



“ТОШКЕНТ” РФБ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ

ДИВИДЕНД СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМИ

МУНДАРИЖА :


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. «Тошкент» РФБ АЖ акциядорлик жамиятининг Дивиденд сиёсати тўғрисидаги ушбу Низоми (бундан буён матнда “Низом”) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, «Тошкент» РФБ акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – “Жамият”) устави, Корпоратив бошқарув Кодекси ва Жамиятнинг бошқа ички ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.2. Жамиятнинг дивиденд сиёсати акциядорларнинг фаровонлигини ошириш ва Жамиятнинг капиталлашуви ўсишини таъминлашга қаратилган. Низом ўзининг акциядорларни ва бошқа манфаатдор шахсларни Жамиятнинг дивиденд сиёсати ҳақида хабардор қилиш мақсадига эга.

Мазкур Низом Жамият кузатув кенгашининг дивидендлар миқдори бўйича ҳамда акциялар ва уларни тўлаш тартиби ҳақида тавсиялар ишлаб чиқиш борасидаги ёндашувини белгилаш учун мўлжалланган.

Агар Жамият акциядорларига дивидендлар тўлаш билан боғлиқ қайсидир масалалар Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларининг ҳимояси тўғрисида”ги Қонуни нормалари билан, Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий ҳужжатлари билан Жамият устави ва ушбу Низом билан тартибга солинмаган бўлса, ундай тақдирда улар акциядорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш заруратидан келиб чиқиб ҳал қилинмоғи лозим.

1.3. Жамият капиталлашувнинг ўсишига акциядорларнинг Жамият акцияларидан даромадлар чиқариш бўйича мулкий манфатларини қондиришнинг асосий усули сифатида қарайди. Дивиденд сиёсати Жамият томонидан олинган фойданинг истеъмол қилинадиган ва акцияларнинг бозор баҳосини ошириш мақсадида капиталлаштириш ўртасидаги нисбатни мақбуллаштиришдан иборат.

1.4. Жамиятнинг дивиденд сиёсати қуйидаги асосий тамойилларга асосланади:

- шаффофлик тамойили, бунда дивиденд сиёсатини амалга оширишда иштирок этаётган томонларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги тўғрисидаги, шу жумладан, дивидендлар тўлови ва миқдори хусусида қарор қабул қилиш тартиби ва шартлари борасидаги ахборотларни аниқлаш ва ошкор этиш назарда тутилади;

- ўз вақтидалик тамойили, дивиденд тўловларини амалга ошириш чоғида вақт чегараларини ўрнатишни назарда тутади;

- асосланганлик тамойили, бу дивидендлар тўлови ва миқдори тўғрисидаги қарор, фақат Жамият томонидан тараққиёт режалари ва унинг инвестициявий дастурларини инобатга олган ҳолда, ижобий молиявий натижаларга эришилган тақдирдагина қабул қилиниши мумкинлигини англатади;

- адолатлилик тамойили, акциядорларнинг дивидендлар тўлови, миқдори ва тўлаш тартиби тўғрисида қабул қилинадиган қарорлар борасидаги ахборотларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларини таъминлашни англатади;

- изчиллик тамойили, дивиденд сиёсати процедуралари ва тамойилларининг ижро этилишини англатади;

- ривожланиш тамойили, корпоратив бошқарув процедураларини яхшилаш ва Жамиятнинг стратегик мақсадлари ўзгариши муносабати билан унинг қоидаларини қайта кўриб чиқиш доирасида дивиденд сиёсатини доимий такомиллаштиришни кўзда тутади;

- барқарорлик тамойили, Жамиятнинг дивиденд тўловларининг турғунлик даражасини таъминлашга интилишини англатади.

1.5. Жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул (эълон) қилиш Жамиятнинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

1.6. Эълон қилинган дивидендларни тўлаш Жамиятнинг мажбурияти ҳисобланади.

Дивидендларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар (шу жумладан, солиқларни ҳисоблаш ва ушлаб қолиш, дивидендларни кўчириш харажатлари, почта харажатлари), бошқарув органларининг, шу жумладан, Жамиятнинг Ижроия органларининг қарори билан дивидендлар олувчи акциядорнинг зиммасига юклатилиши мумкин эмас. Жамият ушбу мажбуриятни бажармаганлик учун акциядорлар олдида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўлади.

1.7. Қуйидаги акциялар бўйича дивидендлар ҳисобланмайди ва тўланмайди:

- муоамалага чиқарилмаган (жойлаштирилмаган);

- Жамият балансига сотиб олинган ва/ёки пул тўлаб қайтариб олинган;

- Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида кўзда тутилган бошқа ҳолларда.

1.9. Жамият қуйидаги акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул (эълон) қилиш ҳуқуқига эга эмас:

- Жамиятнинг жами устав жамғармаси тўлиқ тўлангунга қадар;

- Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларининг ҳимояси тўғрисида’ги Қонунининг 41-моддасига биноан пул тўлаб қайтариб олиниши лозим бўлган акциялар тўлиқ пул тўлаб қайтариб олингунга қадар;

- агар бундай қарор қабул қилинадиган кунда Жамият синганлик (банкротлик) аломатларига жавоб берса ёки кўрсатиб ўтилган аломатлар Жамиятда дивидендлар тўланиши натижасида юзага келадиган бўлса;

- агар бундай қарор қабул қилинадиган кунда Жамиятнинг соф активлари қиймати унинг устав жамғармаси ва захира жамғармасидан кам бўлса ёхуд уларнинг миқдоридан бундай қарор қабул қилиш натижасида озаядиган бўлса;

- қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолларда.

2. ДИВИДЕНДЛАР МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ ВА ҚЎШИБ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ

2.1. Жамият жойлаштирилган акциялар бўйича молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойлиги натижалари бўйича ва (ёки) молиявий йил натижалари бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул (эълон) қилиш ҳуқуқига эга.

Молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойлиги натижалари бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарор (эълон) тегишли давр якунлангандан кейинги уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.

Жамиятнинг дивидендлари фақат Жамиятнинг тегишли давр натижалари бўйича олинган фойдасидан, Бухгалтерлик ҳисоби Миллий стандартларига (БҲМС) мувофиқ солиқ ундирилгандан сўнг тўланади.

2.2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳар бир тоифадаги акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул (эълон) қилади. Жамиятнинг Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишига акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби юзасидан тавсиялар тақдим этади. Дивидендлар миқдори Кузатув кенгаши томонидан тавсия этилганидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

2.3. Дивидендлар тўлаш ҳақидаги қарор (эълон) билан қуйидагилар аниқланиши лозим:

− акцияларнинг улар бўийча дивидендлар тўланадиган (эълон қилинадиган) тоифаси (тури)ни;

− муайян тоифадаги битта акцияга тўланадиган ҳисобдан келиб чиққан ҳолда дивиденд миқдорини;

− дивидендлар тўлаш муддати ва тартибини.

Дивидендлар тўланиши чоғида акциядорлардан ҳеч қайси тўлов муддатлари бўйича устунликка эга бўлмайди.

2.4. Акциядорлар йиғилишига барча турдаги акциялар бўйича тавсия этиладиган дивидендлар миқдори Кузатув кенгаши томонидан қуйидаги омиллардан келиб чиққан ҳолда белгиланади:

- тегишли давр учун солиқлар ундирилгандан сўнг Жамият ихтиёрида қоладиган БҲМС бўйича соф фойда миқдорини;

- келгуси даврлар учун Жамиятнинг молиявий-хўжалик режасини;

- Жамиятнинг тегишли давр охирида муомалада бўлган воситалари тузилишини;

- Жамиятнинг тегишли давр охиридаги қарз юкини.

2.5. Тавсия этиладиган дивидендлар миқдорини аниқлаш чоғида Кузатув кенгаши Жамиятнинг келгуси даврларга мўлжалланган молиявий-хўжалик режаларини, Жамиятнинг муомалада бўлган воситалари ва мажбуриятларининг жорий ва истиқболдаги ҳолатини эътиборда тутмоғи лозим. Жамият акциядорларининг Умумий йиғилишига Кузатув кенгаши томонидан тавсия этиладиган дивидендлар тўлови, Жамият томонидан келгуси даврлар учун тасдиқланган молиявий-хўжалик режасида кўзда тутилмаган қўшимча қарзга оид молиялаштиришлар жалб этилишига олиб келмаслиги лозим.

3. ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ

3.1. Жамият дивидендларни пул воситалари билан ёки тўловнинг бошқа қонуний воситалари билан ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўлайди. Эълон қилинган дивидендлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўланади ёки акциядор - Ўзбекистон Республикаси норезидентнинг ёзма талаби бўйича Жамият унга қўшиб ҳисобланган дивидендларнинг эркин конвертацияланадиган валютага конвертациясини, маблағларни акциядор-норезидент томонидан тақдим этилган банк ҳисобварағига ўтказган ҳолда, амалга оширишга мажбур.

Дивидендларни тўлаш муддати акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади, бироқ умумий йиғилиш томонидан дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 60 кундан ошмаслиги лозим.

Башарти агар Жамиятнинг қимматли қоғозлари эгалари қўшиб ҳисобланган дивидендларни акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда ололмаган бўлсалар, Жамият бундайин (олинмай ётган) дивидендларни тўлашда давом этади. Олинмай ётган дивидендларни тўлаш даври Жамият томонидан эълон қилинган дивидендларни тўлаш бўйича мажбуриятини ижро этиш муддати тугаган санадан бошлаб уч йилдан ошмаслиги лозим. Олинмай ётган дивидендлар учун фоизлар қўшиб ҳисобланмайди ва тўланмайди.

3.2. Жамиятнинг ўз функциялари қаторида акциядорлар билан ишни ташкил этиш ва олиб боришга масъул бўлган таркибий бўлинмаси Жамиятнинг бухгалтерияси билан биргаликда Жамият томонидан дивидендларни тўлаш бўйича ушбу Низомда кўзда тутилган барча тадбирларни тайёрлаш, мувофиқлаштириш ва ўтказишни амалга оширади.

3.3. Ҳар қандай акциядор Жамиятга ёки Рўйхатга олувчига ўзининг дивиденд олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатига қўшилган/қўшмаганлиги юзасидан ҳамда акциялар бўйича дивидендларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби, дивидендлар сумасини қўшиб ҳисоблаш ва солиққа тортиш тартиби тўғрисида, тўлаш шартлари хусусида ахборот тақдим этиш сўрови билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Жамиятга сўров келиб тушган тақдирда у сўров келиб тушган кундан бошлаб етти иш куни ичида акциядорга жавоб тайёрлайди ва агар ахборот олишнинг ўзгача тарзи кўрсатилмаган бўлса, унинг почта манзилига жўнатади.

3.4. Жамиятнинг акциялари бўйича дивидендлар олиш ҳуқуқига Жамият акциядорларининг тегишли дивидендлар тўлови ҳақидаги қарор (эълон) қабул қилинувчи умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати тузиладиган санада тузилган рўйхатга киритилган шахслар эга. Дивидендлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатини тузиш учун акцияларнинг номинал эгаси, ўзи уларнинг манфаатлари йўлида акцияларга эгалик қилаётган шахслар ҳақидаги маълумотларни тақдим этади. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик чоғида акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатини тузиш муддатини Жамиятнинг кузатув кенгаши белгилайди.

3.5. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг, Жамиятнинг фармойишига биноан реестр эгаси (Рўйхатга олувчи) томонидан қимматли қоғозлар бўйича даромадлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати тузилади.

3.6. Акциялар эгаларининг – мижозларнинг, номинал эгаларнинг ва эътимодли бошқарувчиларнинг рўйхати – алоҳида тузилади ҳамда номинал эгалар ва эътимодли бошқарувчиларнинг ҳисобига рўйхатга олинадиган акциялар мулкдорлари ҳақидаги ҳамда уларга дивидендлар ўтказиш учун зарур реквизитлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлади.

Ўз мижозлари бўйича тақдим этилган маълумотларнинг тўрилиги учун жавобгарлик номинал эгалар ва эътимодли бошқарувчилар зиммасида бўлади.

3.7. Акциялар ҳиссали мулкчиликда бўлган тақдирда, дивиденд акциядорлар ўртасида, Рўйхатга олувчида мавжуд ҳужжатларга мувофиқ, уларнинг улушига мутаносиб равишда тақсимланади.

3.8. Жисмоний шахсларга – акциядорларга дивидендлар тўлови нақд пул маблағлари билан, нақд пулсиз тартибда ёки почта орқали кўчириш йўли билан амалга ошири.

3.9. Дивидендлар нақд пулсиз тартибда тўланган тақдирда ўзининг банк маълумотларини акциядорлар реестрида ўз вақтида ва тўлиқ фаоллаштириш акциядорнинг – жисмоний шахснинг мажбурияти ҳисобланади.

Долзарб банк реквизитлари акциядор томонидан реестрга акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати тузиладиган санадан кечикмасдан тақдим этилиши лозим. Долзарб банк реквизитлари мавжуд бўлмаган тақдирда бундай акциядорга ўз вақтида тўланмаган дивидендлар учун Жамият жавобгар ҳисобланмайди.

3.10. Юридик шахслар – акциядорларга дивидендлар тўлаш нақд пулсиз тартибда амалга оширилади. Ўзининг банк маълумотларини акциядорлар реестрида ўз вақтида ва тўлиқ фаоллаштириш акциядорнинг – юридик шахснинг мажбурияти ҳисобланади.

Долзарб банк реквизитлари акциядор томонидан реестрга акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати тузиладиган санадан кечикмасдан тақдим этилиши лозим. Долзарб банк реквизитлари мавжуд бўлмаган тақдирда бундай акциядорга ўз вақтида тўланмаган дивидендлар учун Жамият жавобгар ҳисобланмайди.

3.11. Башарти агар акциядор ўзининг банк реквизитларини ёки дивидендларни ўтказиш манзилини нотўғри кўрсатган бўлса ёки кўрсатиб ўтилган реквизитлар ҳақида Жамиятга хабар бермаган бўлса ёхуд улар ҳақида ўз вақтида хабар қилмаган бўлса, булар туфайли акциядорга етказилган зарарлар учун Жамият жавобгар ҳисобланмайди. Ушбу бандда кўрсатилган сабаблар туфайли акциядорнинг айби билан нотўғри ўтказилган дидвидендлар суммаси Жамиятга қайтарилгандан сўнг, уларни акциядорга аниқлаштирилган реквизитлар бўйича такрорий ўтказиш уларни қайтариш ва такрорий ўтказиш учун кетган харажатлар ушлаб қолинган ҳолда амалга оширилади.

3.12. Жамият акциядорларга ўзларига тегишли акциялар бўйича даромадларни тўлаш чоғида солиқ агенти ҳисобланади ва қўшиб ҳисобланган дивидендларни тўлашни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ қимматли қоғозлардан олинадиган даромадлар учун ўрнатилган солиқларни ушлаб қолган ҳолда амалга оширади. Ўзига нисбатан солиққа тортишнинг стандарт ставкалари қўлланилмайдиган акциядор, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатларни Жамиятга (унинг тарафидан жалб этилган Тўлов агентига) тақдим этади. Агар акциядорга нисбатан қўлланиладиган солиқ ставкалари тўғрисидаги маълумотлар Жамиятга (Тўлов агентига) унга дивидендлар тўлангандан сўнг келиб тушган бўлса, ортиқча тўланган солиқни қайтариш Жамият (Тўлов агенти) томонидан амалга оширилмайди.

4. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛ ОВИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

4.1.Жамият ҳар бир турдаги акциялар бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлашга мажбур.

4.2. Жамият акциядорларига дивидендларни тўлиқ ва ўз вақтида тўлаш учун Жамиятнинг Ижроия органи (Бошқаруви) жавобгар ҳисобланади. Ижроия органнинг ҳаракатлари устидан назорат Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан Тафтиш комисияси билан биргаликда амалга оширилади.

4.3. Қўшиб ҳисобланган дивидендлар тўловини таъминлаш мақсадида Кузатув кенгаши ўз мажлисларида дивидендлар тўловининг бориши ҳақидаги масалани кўриб чиқади. Жамият Ижроия органининг айби билан дивидендлар тўлиқ ёки ўз вақтида тўланмаган тақдирда Кузатув кенгаши айбдор шахсларнинг жавобгарлиги чораларини белгилайди ва тегишли санкциялар қўллайди ёки уларни қўллашни бошлайди.

4.4. Жамият томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, акциядорлар ҳар бир турдаги акциялар бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлашни суд тартибида талаб қилишга ҳақли.

4.5. Жамиятнинг Рўйхатга олувчисига ўз банк реквизитларини ва почта манзилини ҳамда улардаги ўзгаришларни ўз вақтида хабар қилган акциядорга дивидендлар тўлиқ ёки ўз вақтида тўланмаган тақдирда, Жмият ва Рўйхатга олувчи амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.

4.6. Жамиятнинг Рўйхатга олувчисига ўз банк реквизитларини ва почта манзилларини ёки ўз маълумотларидаги ўзгаришларни ўз вақтида хабар қилмаган акциядорларга эълон қилинган дивидендларни тўламаганлик (ўз вақтида тўламаганлик) учун Жамият жавобгар ҳисобланмайди.

4.7. Дивидендлардан солиқ ушлаб қолиш ва ўтказиш юзасидан Жамият зиммасига юклатилган солиқ агенти мажбуриятларини бажармаганлик ёки муносиб тарзда бажармаганлик учун Жамият Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавоб беради.

5. АХБОРОТЛАРНИ ОШКОР ЭТИШ ТАРТИБИ

5.1. Ушбу Низом ҳамда унга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар Жамият томонидан Жамиятнинг интернет тармоғидаги веб-сайтида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган муддатларда ошкор этилади.

5.2. Жамият акциядорларнинг умумий йиғилиши натижалари бўйича ахборотни аҳамиятли фактлар тўғриси хабарлар шаклида қонунчиликда кўзда тутилган муддатларда ошкор этади.

5.3. Жамият томонидан дивидендлар тўлаш бўйича ўз мажбуриятларини ижро этганлик фактига доир тегишли ахборотни Жамият аҳамиятли фактлар тўғриси хабарлар шаклида қонунчилик томонидан ўрнатилган муддатларда ошкор этади.

6. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

6.1. Ушбу Низом Жамият Кузатув кенгашининг, унинг мажлисда иштирок этаётган ёки сиртдан овоз беришда иштирок этаётган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинган қарорига биноан тасдиқланади.

6.2. Мазкур Низомга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар Жамият Кузатув кенгашининг, унинг мажлисда иштирок этаётган ёки сиртдан овоз беришда иштирок этаётган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинган қарорига биноан тасдиқланади.

6.3. Башарти агар мазкур Низомнинг айрим моддалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан ва/ёки Жамият Устави билан зид келиб қолса, ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ҳамда Низомга тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар мазкур моддалар билан тартибга солинувчи масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига ва/ёки Жамият Уставига таяниб иш кўриш жоиз.

Back