"Тошкент" Республика фонд биржаси акциядорлик жамияти акциядорлар умумий йигилишининг 2019 йил 28 декабрда №1 баённома билан Т А С Д И К Л А Н Г А
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«Тошкент» РФБ АЖ акциядорларининг
2020 йил_________даги
умумий йиғилиши томонидан
________ Суюнов Б.М.
«ТОШКЕНТ»
Республика фонд биржаси
акциядорлик жамияти
ижро этувчи орган тўғрисида
НИЗОМ
Тошкент - 2020 йил
1. Умумий қоидалар
II. Ижро этувчи органни сайлаш ва ваколатини тугатиш тартиби
III. Бошқарув раисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
IV. Жамият бошқарувининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
V. Бошқарув аъзолари ўз вазифаларини бажаришда манфаатлар зиддиятини ҳал этиши
VI. Бошқарув раиси ва жамият бошқаруви жавобгарлиги
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур Низом «ТОШКЕНТ» Республика фонд биржаси (кейинчалик - Жамият) акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг мақомини белгилайди ва унинг ишини тартибга солади.
1.2. Жамиятни коллегиал ижро этувчи орган - жамият бошқаруви бошқаради, унинг ваколатлари жамият устави ва мазкур низомга асосан белгиланади.
1.3. Акциядорлик жамияти умумий йиғилиши қарорига мувофиқ коллегиал ижро этувчи орган ваколатлари шартнома асосида тижорат ташкилоти (ишончли бошқарувчи) га берилиши мумкин. Агар жамият уставида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартлари жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
1.4. Мазкур Низом "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, қонунчиликнинг бошқа актлари, корпоратив бошқарув Кодекси, давлат иштирокидаги корхоналар корпоратив бошқаруви Қоидалари ҳамда "Тошкент” Республика фонд биржаси акциядорлик жамияти уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
II. Ижро этувчи органни сайлаш ва
ваколатини тугатиш тартиби
2.1. Жамиятда ижро этувчи орган коллегиал ижро этувчи орган бўлган жамият бошқарувидир.
2.2. Жамият бошқаруви жамият молия-хўжалик фаолиятини ташкил этади, кузатув кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилиши қарорларининг ижросини таъминлайди.
2.3. Жамият бошқаруви ҳар йили акциядорлар умумий иғилиши томонидан сайланадиган беш кишидан иборат. Ижро этувчи орган аъзолари жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига сайланиши мумкин эмас.
2.4. Ижро этувчи органи аъзолигига бўлган номзодларни акциядорлар умумий йиғилишига кузатув кенгаши тавсия этади.
2.5. Ижро этувчи орган таркибига у ёки бу номзодни тавсия этар экан Кузатув кенгаш раиси контракт тузиш шартлари, бошқарув фаолияти учун мукофотлаш миқдори ва номзоднинг шахсий аризаси билан тасдиқланган контракт тузишга номзоднинг розилиги тўғрисида ахборот беради.
2.6. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорига кўра жамият бошқаруви раиси ва бошқаруви аъзолари хорижий бошқарувчилар иштирок этиши мумкин бўлган йиллик танлов асосида тайинланиши мумкин.
2.7. Ижро этувчи орган аъзолигига номзод жамиятга ўзи жиноий жавобгарликка тортилганлиги фактлари тўғрисида маълум қилиши шарт.
2.8. Жамият бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари сайлаш(тайинлаш) тўғрисидаги қарор жамият овоз берувчи акция эгаларининг оддий кўпчилик овоз билан акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
2.9. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи аъзолигига номзодлар ўзларининг номзодлари кўриб чиқилаётганда акциядорлар умумий йиғилишида қатнашишлари мумкин.
2.10. Бошқарув раислигига таклиф қилинган номзод акциядорлар умумий йиғилиши томонидан маъқуллангандан кейин коллегиал ижро этувчи органнинг раҳбари ва ҳар бир аъзоси билан тегишли лавозим бўйича мажбуриятларни бажариш юзасидан контракт тузилади. Коллегиал ижро этувчи органнинг раҳбари билан контракт уни узайтириш ёки тўхтатиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинган ҳолда бир йил муддатга тузилади. Шартномани жамият номидан кузатув кенгаш раиси ёки кузатув кенгаш томонидан вакил қилинган шахс имзолайди. Бошқарув раиси билан тузиладиган шартномада жамият фаолиятининг самарадорлигини ошириш, акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши олдида йиллик бизнес-режанинг бажарилиши бўйича ҳисоботларни топшириш даврийлиги каби унинг мажбуриятлари кўрсатилиши лозим.
2.11. Ижро этувчи орган аъзолари жамиятнинг жорий молия-хўжалик фаолияти учун жавобгардир.
2.12. Ижро этувчи органи фаолиятининг самарадорлиги корхонанинг асосий прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши самарадорлиги билан белгиланади.
2.13. Жамият бошқаруви раисининг иш ҳақи ва мукофотлари миқдори жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб, шартнома билан белгиланади.
2.14. Бошқарув раисининг ойлик маошига қўшимча мукофот бериш тўғрисидаги қарор кузатув кенгаши томонидан “ТОШКЕНТ” РФБ акциядорлик жамияти ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисида” ги низомга асосан бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, унинг йўқлигида бошқарув раиси ўринбосари тавсиясига асосан қабул қилинади.
2.15. Бошқарув аъзоларининг ойлик маошига қўшимча мукофот бериш тўғрисидаги қарор “ТОШКЕНТ” РФБ акциядорлик жамияти ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисида” ги низомга асосан бошқарув раиси томонидан қабул қилинади.
2.16. Акциядорлар умумий йиғилиши ёки кузатув кенгаши, агар жамият устави билан унга бундай ҳуқуқ берилган бўлса, жамият бошқарув раиси билан тузилган шартномани, унинг шартларини бузганда олдин тўхтатиш ҳуқуқига эгадир.
2.17. Акциядорлар умумий йиғилиши ёки кузатув кенгаши жамият бошқарув раиси билан тузилган шартномани у томонидан жамият устави қўпол бузилишларга йўл қўйилганда ёки унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилганда муддатидан олдин тўхтатиш ҳуқуқига эгадир.
2.18. Жамият бошқарув раиси билан шартномани бекор қилиш, унинг ваколатини олдиндан тугатиш тўғрисидаги қарор жамият акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
2.19. Жамият бошқарув раиси билан шартномани бекор қилиш, унинг ваколатини олдиндан тугатиш тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгаши мажлисида иштирок этаётган аъзоларининг кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
2.20. Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида ёки кузатув кенгаши қарори билан жамият бошқарув раиси билан шартномани бекор қилиш, унинг ваколатини олдиндан тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган бўлса, шу йиғилишнинг ўзида бошқарув раиси ваколатни бошқа шахсга бериш масаласи кўриб чиқилиши ёки яқин акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқиш шарти билан вақтинчалик бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси тайинланиши мумкин.
2.21. Жамиятнинг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида ижро этувчи орган таркибига ҳукумат раҳбари ва аъзоларнинг тайинланишига йўл қўйилмайди.
III. Бошқарув раисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
3.1. Бошқарув фаолиятини бошқариш жамият кузатув кенгашининг тавсиясига асосан акциядорлар умумий йиғилишида сайланадиган Раиси томонидан амалга оширилади.
3.2. Жамиятнинг ижро этувчи органи ваколатига жамиятнинг жорий фаолияти раҳбарлигининг барча масалалари киради, акциядорларнинг умумий йиғилиши мутлақ ваколатига ёки кузатув кенгашнинг ваколатига кирган масалалар бундан мустасно.
3.3. Бошқарув раиси қонунчилик, жамият устави, мазкур низом, у билан тузилган меҳнат шартномаси шартлари, акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши қарорлари билан белгиланган ўз ваколати доирасида иш юритади.
3.4. Ижро этувчи орган раҳбари:
- акциядорлик жамияти номидан ишончномасиз иш юритиш, давлат муассасалари, мулкчилик шаклидан қатъий назар бошқа ташкилотлар ва органлар билан бўлган ўзаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалаш;
- банкда жамиятнинг банк ва бошқа молиявий ҳужжатларида биринчи имзо ҳуқуқи билан миллий, валюта ва бошқа ҳисоб рақамларини очиш;
- шартномалар ва контрактлар, шу жумладан меҳнат шартнома (контракт)лари тузиш;
- жамият номидан ҳужжатларни имзолаш;
- жамиятнинг Устави ёки бошқа ҳужжатлари билан олдиндан келишган доираларда унинг мол-мулки ва пул-маблағларини тасарруф қилиш;
- ходимларнинг штат жадвалини белгилаш ва тасдиқлаш;
- ишга ходимларни қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, уларга нисбатан интизомий чоралар кўриш, меҳнат ва ижро интизомига риоя қилишни талаб қилиш;
- жамият ходимларига Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига ва меъерий ҳужжатларга асосан меҳнат ҳақи(барча турдаги мукофотлар, устама ҳақ, қўшимча ҳақ ва меҳнат иштироки коэффициенти)ни белгилаш;
- жамиятнинг тузилмавий бўлинмалари тўғрисида низомларни ва мансаб йўриқномаларини тасдиқлаш;
- жамият номидан ишончномалар бериш;
- жамият бошқаруви мажлисларини чақириш ва ўтказиш;
- жамият бошқаруви йиғилишларида раислик қилиш;
- жамият барча ходимлари томонидан бажариладиган буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмалар бериш;
- жамиятнинг ички меъерий ҳужжатларини (акциядорлар умумий йиғилиши, кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган меъерий ҳужжатлар бундан мустасно) тасдиқлаш;
- қонунчилик, жамият устави ва меҳнат шартномасига асосан бошқа ҳуқуқлар.
3.5. Бошқарув раисининг мажбуриятлари:
- жамиятнинг акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши ваколатларига кирадиган масалалардан ташқари бўлган самарали ва барқарор ишини таъминлаш;
- давлат муассасаларида, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташкилот ва корхоналарда жамиятнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
- акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши қарорларининг ижросини таъминлаш;
- жамият тузилмавий бўлинмалари ўзаро самаралари фаолиятини ташкил этиш;
- жамиятнинг шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;
- ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳанинг ривожлантириш учун зарур бўлган миқдорларда фойда олишни таъминлаш;
- жамиятни ривожлантириш дастурларини ва бизнес-режасини ишлаб чиқиш, унинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш;
- жамият фаолиятида қонунчилик талабларининг бажарилишини таъминлаш;
- жамиятда бухгалтерия ҳисобининг тўғри ва ҳаққоний ҳолатини ва ҳисоботларни ташкил этилишини, йиллик ҳисоботларни тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилишини ва акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотларни етказилишини таъминлаш;
- ҳар чоракда йиллик бизнес-режа бажарилиши юзасидан кузатув кенгаши олдида ҳисобот бериш;
- жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ёки аудитори томонидан талаб қилинган жамият молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тўсқинликсиз тақдим этиш;
- тегишли органларга давлат статистик ҳисоботларни тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
- агар унинг мажбуриятига бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш киритилмаган бўлса, жамиятнинг тижорат сири бўлган ахборотни сақлаш. Жамиятнинг тижорат сири бўлган маълумот рўйхати кузатув кенгаши томонидан белгиланади;
- жамият ходимлари томонидан хизмат ёки тижорат сири бўлган ахборот сақлашни таъминлаш;
- жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича чора кўриш, бунда жамият ходимларининг билимлари, малакаси, тажрибаси ва қобилиятидан фойдаланиш;
- меҳнат интизомини қўллаб-қувватлаш;
- жамият ходимлари ижтимоий кафолатлари ва меҳнат муҳофазасига риоя қилинишини таъминлаш;
- ўқув курслари, семинарлар ва бошқа тадбирларда ўз малакаси ва акциядорлик жамияти мансабдор шахслари малакасини оширишни таъминлаш иштирок этиш;
- жамоа (коллектив) шартномалар ва келишувларни тузишда, жамоа шартномаси мажбуриятларини бажаришда иш берувчи сифатида жамоавий музокараларда иштирок этиш;
- жамият акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашига белгиланган муддатларда ваколатига кирувчи ишлар бўйича маърузаларни тақдим этиш;
- акциядорларнинг умумий йиғилишларда иштироки, уларга дивидендни ҳисобланиши ва тўланиши каби қонунчиликда белгиланган ахборотларни олиши бўйича барча ҳуқуқларига риоя қилиш;
- агар у жамият томонидан тузиладиган битимда аффилланган бўлса, кузатув кенгашига хабар бериши;
- амалдаги қонунчилик талабларига, жамиятнинг уставига ва бошқа ички ҳужжатларига риоя қилиш.
3.6. Жамият бошқарув раисининг аниқ ҳуқуқ ва мажбуриятлар у билан тузиладиган меҳнат шартномасида кўрсатилади. (Русчада хато)
3.7. Жамият бошқарув раисининг бир вақтнинг ўзида бошқа ташкилотларни бошқарув органларида ишлаши кузатув кенагишининг розилиги асосида йўл қўйилиши мумкин.
IV. Жамият бошқарувининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
4.1. Бошқарув ўз ваколати доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- биржа томонидан сотиладиган брокерлик ўрнининг бирламчи нархини белгилашга;
- жамият фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида брокерлик ўрнини сотишда имтиёзли нарх белгилаш ва юридик шахсларга бепул асосда беришни тақдим этиш;
- биржа савдоларида қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари бўлган (трейдерларни) инструктаж ўтказганлик учун тўлов қиймати миқдорини аниқлаш ва белгилаш;
- эмитентларнинг молия-хўжалик ва бошқа кўрсаткичларининг таҳлилини белгиловчи сотувга қўйиладиган қимматли қоғозларни биржа томонидан белгиланган талабларга мувофиқлигини экспертизадан ўтказганлик учун тўлов қиймати миқдорини аниқлаш ва белгилаш;
- қимматли қоғозлари биржа листингининг тегишли тоифасига киритилган эмитентлар томонидан тўланадиган кириш (аъзо бўлиш) ва йиллик (чорак) листинг бадаллар миқдорини аниқлаш;
- биржа йиғимлари ва кўрсатиладиган бошқа хизматлар учун тўловлар миқдорини аниқлаш;
- жамият фаолияти характеридан келиб чиққан ҳолда маслаҳат, ахборот ва бошқа турдаги хизматлар учун тўлов миқдорини белгилаш;
- жамиятнинг ички ҳужжатлари ва устави талабларидан келиб чиққан ҳолда биржа аъзолари учун аъзолик бадаллари миқдорини аниқлаш;
- биржа аъзолари учун аъзолик бадалларини бекор қилиш бўйича қарорларни қабул қилиш;
- бевосита қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширувчи биржа аъзолари ва мутахассисларига қўйиладиган малакавий талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаш;
- амалдаги қонунчиликда белгиланган ҳолларда, жамият устави, ички қоидалари ва низомлари асосида янги аъзоларни қабул қилиш ва чиқаришни амалга ошириш;
- савдо сессияларида биржа аъзолари вакилларининг аккредитациясини амалга ошириш;
- жамият фаолиятининг таъминлаш учун зарур бўлган биржа комиссиялари таркибини аниқлаш ва тасдиқлаш;
- жамиятнинг ички меъерий ҳужжатларини амалдаги қонунчилик, Президент фармони ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, қимматли қоғозлар бозорининг ваколатли давлат органи ва бошқа ваколатли органлар талалари асосида ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- жамият кузатув кенгашига қимматли қоғозлар биржа савдолари қоидаларига ўзгартиришлар лойиҳасини киритиш;
- биржада меҳнатга ҳақ тўлаш даражасини ва тизимини аниқлаш, ўзгартириш ва белгилаш;
- қуйидагилар бўйича қарор қабул қилишга ҳақли:
1) қимматли қоғозлар биржа савдолари Қоидаларига асосан биржа битимларини бекор қилиш бўича Ягона ҳисоб регистрига ёзув киритиш;
2) биржа савдо тизимига биржа савдолари натижаларининг қайд этилишини рўйхатга олмаслик тўғрисида ёзув киритиш;
3) биржа савдолари Қоидалари ва бошқа ички меъерий ҳужжатларни бузганлик учун жарима ва устама ҳақ миқдорини белгилаш ва йиғиш;
4) агар бошқа шахсга берилаётган мол-мулкнинг ёки олинаётган мол-мулкнинг баланс қиймати бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санада энг кам иш ҳақининг юз барабаридан жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан ортиғини ташкил этган мол-мулкни сотиш ва/ёки мол-мулкни сотиб олиш билан боғлиқ битимни амалга ошириш;
5) жамият мол-мулкини ҳисобдан чиқариш;
6) маъмурий харажатлар сметаси ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланган маблағлар доирасида мол-мулкни сотиб олиш ва харажатларни амалга ошириш;
7) жамият аъзолигига қабул қилиш ва чиқариш;
8) биржа савдоларини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича масалалар;
9) жамият акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши ваколатига кирмайдиган бошқа масалалар бўйича қарор қабул қилиш, шунингдек, қонунчиликка, жамият ички низомлари ва уставига асосан бошқа фаолиятни олиб бориш.
4.2. Бошқарув мажбуриятлари:
- бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботнинг тўғри ҳолатини ва ишончилилигини ташкил этиш;
- кузатув кенгаши олдидаги жамият фаолиятининг натижалари бўйича фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳар чорак якуни бўйича ҳисобот;
- жамият фаолияти тўғрисидаги йиллик молиявий ва бошқа ҳисоботлар бўйича маълумотларни тегишли органлар, акциядорлар ва кредитор ва бошқаларга ўз вақтида тақдим этиш ва эълон қилишни назорат қилиш;
- жамият ходимлари ижтимоий кафолатлари ва меҳнат муҳофазасига риоя қилиш;
- коллектив шартнома бўйича жамият мажбуриятларини бажариш;
- акциядорларнинг қонунчиликка асосан тақдим этиладиган ҳуқуқларига риоя қилиш;
- жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши қарорларини ижросини ташкил этиш;
- жамият шартномавий мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш;
- жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режасини ишлаб чиқишни ташкил этиш, ижросини таъминлаш;
- жамият фаолиятида қонунчилик талабларига риоя қилинишни таъминлаш;
- жамият молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ёки аудиторлик ташкилоти талабларига асосан тўсқинликсиз тақдим этиш;
- хизмат ёки тижорат сири бўлган ахборотнинг хавфсизлигини таъминлаш;
- жамият бошқаруви мажлисларини ташкил этиш, жамият номидан ҳужжатларни ва бошқарув баённомасини имзолаш;
- ички ҳужжатларга, амалдаги қонунчиликка ва бошқа меъерий ҳужжатларга риоя қилиш;
- инсайдерлик маълумотидан фойдаланган ҳолда битимни амалга оширишни тақиқлаш;
- давлат (мавжуд бўлса) иштирокидаги корхоналар билан боғлиқ исталган манфаатдорликдаги исталган битим ёки масала тўғрисидаги ахборотни ошкора этиш;
- жамиятда бўлиб ўтган муҳим воқеалар тўғрисидаги маълумотни етказиш мақсадида ўз акциядорлари ва бошқа сармоядорлар билан учрашувларни ташкил этиш;
- шартномага келишув предмети, сони, сифати, ассортименти, тақдим этиладиган товар (иш, хизмат), бажариш муддатлари, ҳисоб-китоб тартиби, тарафларнинг мажбуриятлари, шартнома мажбуриятларининг бажарилмаслиги ёки нотўғри бажарилиш ҳолатларида тарафларнинг жавобгарлиги, низоларни ҳал қилиш тартиби, тарафларнинг реквизитлари, шартнома тузиш санаси ва жойи, ўзгартиришлар киритиш тартиби, шунингдек, бу турдаги шартнома учун қонунчиликда белгиланган бошқа муҳим шартларни киритади;
- шартнома шартлари ўзгарган тақдирда, киритилган ўзгартиришларни виждон билан, ошкора ва камситмайдиган усулда амалга ошириш;
- корхона репутацион(обрўли) рискларни бошқариш;
- ўз фаолиятига тегишли экологик стандартларни, меҳнат муҳофазаси ёки хавфсизлик стандартларини киритиш, ижтимоий муаммоларни, шунингдек, ҳукумат қарорларида белгиланган ходимлар ва касаба уюшмаларига тегишли масалаларни ҳал қилиш;
- фақат акциядорлар умумий йиғилишида белгиланган миқдорларда хайрия (хомийлик) ёки бепул ёрдамлар тўғрисида қарорлар қабул қилиш, улар ҳақида барча акциядорларга ошкора қилиш;
- унинг бизнес-режаси ва устави билан боғлиқ бўлмаган активларга сармоя киритиш;
- сиёсий партиялар ва сиёсий манфаатдаги ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлашда иштирок этмаслик;
- агар жамият асосий корхона бўлиб, унинг назоратида бўлган шўъба корхоналарига эга бўлса, жамланма (консолидированный) молиявий ҳисобот тузиш;
- аудитнинг миллий ва халқаро стандартларга асосланган молиявий ҳисоботини йиллик аудиторлик текширувидан ўтказиш;
- Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонун ва бошқа меъерий ҳужжатларга асосан бухгалтерия ҳисобини юритиш;
- 3 иловага асосан Қоидалар тавсиясига риоя қилишни баҳолаш.
4.3. Мажлисда унинг аъзоларидан камида 3 киши иштирок этганда бошқарув қарор қабул қилишга ҳақли бўлади. Овоз бериш мажлисда иштирок этаётган аъзоларнинг оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан амалга оширилади. Овозлар тенг бўлганида бошқарув раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
4.4. Бошқарув қарори ёзма равишда расмийлаштирилади ва барча иштирок этаётган бошқарув аъзолари томонидан имзоланади.
V. Бошқарув аъзолари ўз вазифаларини бажаришда
манфаатлар зиддиятини ҳал этиши
5.1. Агар ижро этувчи орган аъзоси акциядорлик жамияти томонларидан бири ҳисобланган битимдан молиявий манфаатдор бўлган тақдирда, у қарор қабул қилингунча ўзининг манфаатдорлиги тўғрисида хабар беришга мажбур ва овозга қўйилганда қатнашмайди.
5.2. Ижро этувчи орган аъзолари уларга хизмат мавқеи билан берилган ҳуқуқлардан ўзлари меҳнат муносабатларида бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг мақсадлари манфаатлари йўлида фойдаланмасликлари керак.
5.3. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи аъзолари акциядорлик жамияти мол-мулкини тасарруф қилишдан шахсий фойда кўриш бўйича ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги керак.
5.4. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг аъзолари аъзолик даврида фаолияти акциядорлик жамияти маҳсулотларини сотиш ёки хизматлар тақдим этишда қийинчилик туғдирадиган корхоналарни таъсис этиш ёки таъсис этишда қатнашиш ҳуқуқига эга эмаслар. Ижро этувчи орган аъзоси акциядорлик жамиятида лавозимга тайинланганда худди шундай корхоналардаги ўз иштирокини тўхтатиши ва бу тўхтатиш тўғрисида акциядорлик жамияти кузатув кенгашини хабардор қилмоғи лозим.
VI. Бошқарув раиси ва жамият бошқаруви жавобгарлиги
6.1. Жамият бошқаруви ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишда жамият манфаатлари кўзлаб иш юритади ва белигиланган тартибда жавобгар бўлади.
6.2. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг аъзолари аъзолик даврида фаолияти акциядорлик жамияти хизматлар тақдим этишда қийинчилик туғдирадиган корхоналарни таъсис этиш ёки таъсис этишда қатнашиш ҳуқуқига эга эмаслар. Бошқарув раиси акциядорлик жамиятида лавозимга тайинланганда худди шундай корхоналардаги ўз иштирокини тўхтатиши ва бу тўхтатиш тўғрисида акциядорлик жамияти кузатув кенгашини хабардор қилиши керак.
6.3. Жамият бошқаруви агар улар ўз фаолиятини олиб боришда уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва жамият уставига асосан ушбу зарарни тўлиқ ҳажмларда қоплашга жавобгардир.
6.4. Жамият ёки жамият жойлаштирилган акцияларининг камида бир фоиз эгаси бўлмиш акциядор, жамиятга етказилган зарарни қоплаш учун, жамият бошқарувига нисбатан судга мурожаат қилиши мумкин.
6.5. Суд жамият бошқаруви аъзосини жамиятга мулкий зарар етказганликда айбдор деб топган тақдирда, ушбу аъзонинг ваколатлари суднинг қарорига кўра, уларнинг хўжалик жамиятларида раҳбарлик лавозимини эгаллаши тақиқланган ҳолда, бир йилдан кам бўлмаган муддатга тўхтатилиши мумкин.
6.6. Жамиятнинг бошқаруви аъзоси жамиятга чалғитувчи ахборот ёки била туриб ёлғон ахборот тақдим этганлиги ёки ўзлари ёки ўз аффилланган шахслари томонидан фойда (даромад) олиш мақсадида йирик битим тузишни ва (ёки) йирик битим тузиш ва (ёки) аффилланган шахслар билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилишни таклиф этганлиги натижасида етказилган зарар учун жавобгарликка тортилиши мумкин.