Цена закрытия : 67.5
Цена последний сделки : 65.1 ( ▼ 2.4 )
Дата последней сделки : 25.06.2026
Цена закрытия : 5,700
Цена последний сделки : 5,202.01 ( ▼ 497.99 )
Дата последней сделки : 25.06.2026
Цена закрытия : 3,994
Цена последний сделки : 3,800 ( ▼ 194.0 )
Дата последней сделки : 25.06.2026
Цена закрытия : 2,326
Цена последний сделки : 2,326 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 25.06.2026
Цена закрытия : 1,190.2
Цена последний сделки : 1,190.19 ( ▼ 0.01 )
Дата последней сделки : 25.06.2026
Цена закрытия : 32.8
Цена последний сделки : 33 ( ▲ 0.2 )
Дата последней сделки : 25.06.2026
Цена закрытия : 92.5
Цена последний сделки : 85.01 ( ▼ 7.49 )
Дата последней сделки : 25.06.2026
Цена закрытия : 8,360
Цена последний сделки : 8,300.01 ( ▼ 59.99 )
Дата последней сделки : 25.06.2026
Цена закрытия : 3.12
Цена последний сделки : 3.14 ( ▲ 0.02 )
Дата последней сделки : 25.06.2026
Цена закрытия : 67.5
Цена последний сделки : 65.1 ( ▼ 2.4 )
Дата последней сделки : 25.06.2026
Цена закрытия : 5,700
Цена последний сделки : 5,202.01 ( ▼ 497.99 )
Дата последней сделки : 25.06.2026
Цена закрытия : 3,994
Цена последний сделки : 3,800 ( ▼ 194.0 )
Дата последней сделки : 25.06.2026
Цена закрытия : 2,326
Цена последний сделки : 2,326 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 25.06.2026
Цена закрытия : 1,190.2
Цена последний сделки : 1,190.19 ( ▼ 0.01 )
Дата последней сделки : 25.06.2026
Цена закрытия : 32.8
Цена последний сделки : 33 ( ▲ 0.2 )
Дата последней сделки : 25.06.2026
Цена закрытия : 92.5
Цена последний сделки : 85.01 ( ▼ 7.49 )
Дата последней сделки : 25.06.2026
Цена закрытия : 8,360
Цена последний сделки : 8,300.01 ( ▼ 59.99 )
Дата последней сделки : 25.06.2026
Цена закрытия : 3.12
Цена последний сделки : 3.14 ( ▲ 0.02 )
Дата последней сделки : 25.06.2026

Миллий матбуот марказида «Тошкент» РФБ томонидан матбуот анжумани ўтказилди
16.06.2016


Ўзбекистон Миллий матбуот марказида 2016 йилнинг 15 июн куни «Тошкент» Республика фонд биржаси томонидан «Фонд бозорини модернизациялаш – замон талаби» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида Давлат рақобат қўмитаси, «Тошкент» РФБ мутахассислари, Корея биржаси (KRX) ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.


Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад фонд биржасининг фаолияти ҳамда мамлакатимиз фонд бозорини модернизация қилиш дастури доирасида Ягона дастурий-техник мажмуани жорий этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор этишдан иборат бўлди.


Матбуот анжуманида айтиб ўтилганидек, «Тошкент» Республика фонд биржасининг зиммасига корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ҳисобига қайта ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозларини очиқ ва ошкора сотилишини ташкил қилиш ҳамда қимматли қоғозларга бўлган талаб ва таклифларнинг ҳақиқий нисбатини аниқлаш асосида нархларнинг эркин шаклланиши ва тегишли маълумотларни доимий равишда ошкор қилиш орқали инвесторларни жалб қилиш ҳамда қимматли қоғозлар билан савдо жараёнларини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратиш асосий вазифа сифатида белгиланган.


Кўрсаткичларга назар ташласак, 2016 йилнинг ўтган беш ойи давомида «Тошкент» Республика фонд биржасида қимматли қоғозлар билан амалга оширилган умумий савдо айланмаси ҳажми сўнгги беш йилнинг мазкур давридаги энг юқори кўрсаткични – 104,4 млрд. сўмни ташкил этиб, 2015 йилнинг мазкур даврига нисбатан 1,3 баробар юқори натижа қайд қилинди. Йил бошидан буён биржа савдолари орқали 72 та акциядорлик жамиятининг 73,9 млн. дона қимматли қоғозлари билан 1701 та биржа битимлари тузилди.


Умумий савдо айланмасида қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг улуши - 50,8 фоиз ёки 53,0 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 19,3 млрд. сўмлик қисми давлат улушлари билан тузилган битимлар ҳиссасига тўғри келади. Қимматли қоғозларнинг бирламчи бозори ҳиссаси эса умумий биржа айланмасида 49,2 фоиз ёки 51,4 млрд. сўмни ташкил этиб, 2015 йилнинг мазкур даврига нисбатан 4 баробар юқори натижа қайд қилинди.


Сўнгги йилларда биржа умумий савдо айланмасида инвестор сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши тобора ошиб бормоқда. Бу эса мустақиллик йилларида мамлакатимизда хусусий мулк ва инвестициялар дахлсизлигини таъминлашнинг ишончли ҳуқуқий-меъёрий асослари яратилгани ва уларнинг ҳимояси учун амалга оширилган бир қатор ишларнинг самараси десак, муболаға бўлмайди.


Шунингдек, мамлакатимизда фаолият юритаётган акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозларига аҳолининг ишончи ошиб бораётганлиги ва ўз бўш пул маблағларини қимматли қоғозлар сотиб олиш орқали қўшимча даромад манбаини яратишга интилаётганлиги натижасида фонд биржасининг умумий савдо айланмасида жисмоний шахслар улуши 25 фоизгача ошиб, ўтган беш ойда 25,0 млрд. сўмгача етди. Йил бошидан буён хорижий жисмоний шахслар томонидан биржа савдолари орқали қимматли қоғозларга киритилган инвестициялар умумий ҳажми эса 11,4 млрд. сўмни ташкил этди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 19 мартдаги «Фонд бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори фонд биржаси фаолиятини янада ривожлантиришга ҳамда қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган биржа савдоларини замонавий технология ва усулларни тадбиқ этган ҳолда ўтказишга, инвесторларнинг мазкур бозордаги имкониятларини янада кенгайтиришга қаратилган яна бир муҳим қадам бўлди, десак муболаға бўлмайди. Ушбу қарорга асосан, Ўзбекистон фонд бозори учун қиймати 6 млн долларни ташкил этувчи Ягона дастурий-техник мажмуани ишлашга шай ҳолатда тақдим этиш шарти билан топшириш бўйича Корея биржаси лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳани амалга оширилиши натижасида Корея биржаси «Тошкент» РФБ давлат акциялар пакетининг бир акция кам 25 фоиз улушига эга бўлади.


Ушбу лойиҳадан кўзда тутилган мақсад мамлакатларимиз фонд биржалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ва шу орқали республикамиз фонд бозорини тараққий топтириш, қимматли қоғозлар савдосини ташкил этишнинг замонавий технология ва усулларини тадбиқ этиш, инвесторлар учун янада қулай шароитлар яратишдан иборат.


Бугунги кунда Корея биржаси томонидан мамлакатимиз фонд бозорини модернизация қилиш дастури доирасида Ягона дастурий-техник мажмуани яратиш учун зарур бўлган сервер ва телекоммуникация ускуналарини ўрнатиш ва синовдан ўтказиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, «Тошкент» РФБ, Марказий депозитария, инвестиция воситачилари ва бошқа фонд бозори мутахассисларини янги дастурий тизимлар билан ишлашга ўқитиш, шунингдек, синов операциялари ва қимматли қоғозлар савдоси имитацияси ни ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.


Шу билан бирга, Корея биржаси вакиллари савдо, клиринг, депозитар ва назорат тизимларини ўз ичига олган ихтисослаштирилган дастурий таъминотни ишлаб чиқиш жараёнини якунламоқда ҳамда лойиҳа доирасида «Тошкент» Республика фонд биржасининг янги такомиллашган веб-сайти ҳам яратилмоқда.


Ушбу ишларнинг асосий мақсади фонд бозорининг ҳар бир жабҳасида ўзаро шериклик алоқаларини кенгайтириш, мамлакатимиз фонд бозорининг ривожланган инфраструктурасини яратиш учун замонавий ахборот - технологияларига эга бўлишни таъминлашдан иборатдир. Бу эса ўз навбатида бизнес вакиллари учун он-лайн режимида IPO ўтказиш орқали салоҳиятли инвесторларни топиш ишларини енгиллаштиради.


Тадбир сўнггида «Тошкент» Республика фонд биржаси мутахассислари журналистларнинг саволларига тўлақонли жавоблар беришди.


Все новости Назад