“Тошкент” Республика фонд биржаси томонидан 2022 йил якунларига
кўра “Тошкент” РФБ биржа котировкалаш варағи тўғрисида” ги Низомга мувофиқ
биржа листингида қимматли қоғозларни туриш талаблари бажарилишини аниқлаш учун
таҳлил амалга оширилди. Таҳлил якунларига кўра 2022 йил давомида биржа
котировкалаш варағида туриш талаблари бажарилииш натижаларига кўра 1 та
акциядорлик жамияти “Транзит” категориясига ўтказилди.
2023 йилнинг
1 февралидан “Тошкент” РФБ биржа котировкалаш варағи тўғрисида”ги Низомдаги, жамятнинг
free-float кўрсатгичига қўйиладиган талабни 1 % гача камайтиришни назарда
тутувчи ўзгартириш кучга кириши билан 10 та акциядорлик жамияти
"Стандарт" тоифасига ўтказилди.
Амалга
оширилган жараёнларни ҳисобга олган ҳолда “Тошкент” РФБ бошқарув кенгаши
томонидан 2023 йилнинг 3 апрелидан бошлаб:
- 10 та
акциядорлик жамиятининг акциялари “Транзит” категориясидан “Стандарт”
категориясига;
- 1 та акциядорлик жамиятининг акциялари биржа котировкалаш варағининг “Stock Market” акция бозори “Стандарт” категориясидан “Транзит” категориясига утказилиши тўғрисида қарор қабул қилди.
